Asosiy kontentga o'tish
Ilmiy maqola O'zbekcha Open Access

Турли селекция навларидан олинган иплар нотекислик кўрсаткичларининг ўзгариши

ХУДОЙБЕРДИЕВ М.Р., ОЧИЛОВ Т.А., ЁДГОРОВ С.Қ.

Nashr
2-son
Sahifalar
340–344
Nashr etildi
01.04.2025
Ko'rishlar
4 6

Annotatsiyalar

Maqola Mazmuni

“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 338 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Республикамизда етиштирилаётган пахта, асосан, ўрта толали бўлганлиги, шу билан бирга толадан сифатли ингичка ип олиш учун узун толали пахтанинг янги селекция навларидан ишлаб чиқариш долзарб масала ҳисобланади. Ингичка толали ғўзанинг республика жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, саноатбоп навларини яратиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эгадир [1]. Жаҳонда пахта селекциясидан самарали фойдаланиш ва рақобатбардош тўқимачилик учун ресурстежамкор технологиялар ва техника воситалари-нинг янги илмий-техникавий ечимларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, пахта хом ашёсидан сифатли маҳсулот олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда энергия ва ресурсларни тежаш, олинган хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни амалга оширадиган энергия-ресурстежамкор технологияни ишлаб чиқиш ҳамда унинг технологик жараёни, параметрлари ва иш режимларини асослашга алоҳида эътибор берилмоқда [2]. Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, соҳа корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини қўллабқувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толаси тўлиқ ва ип калаванинг 45 фоизи қайта ишланмоқда, шунингдек, соҳанинг йиллик экспорт салоҳияти 3,2 миллиард доллардан ошди. Шу билан бирга, жаҳон бозорларида рақобатнинг кучайиши, хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан аралаш турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига харажатларнинг камайтирилиши ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни тақозо этмоқда [2,3]. Йигириш маҳсулотларининг нотекислигини таҳлил этиш жуда мураккабдир. Йигириш маҳсулотлари учун нотекисликнинг кўпгина турлари мавжуддир: йигиришнинг биринчи босқичида ҳосил бўлиши ҳамда кейинги босқичларда ўзгариши ва унга янги турдаги нотекисликларнинг қўшилишидир. Нотекислик йигириш корхонасида ишлаб чиқариш маҳсулотларининг салбий хоссалари бўлиб, кўпинча корхонадаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга, ҳамда ипнинг физик-механик хоссаларига салбий таъсир қилади. Йигириш ишлаб чиқаришидаги маҳсулотларнинг нотекислигини синаш ва назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, нотекисликни келтириб чиқариш сабабларини ва вақтини белгилаб беради. Йигириш машиналарида ипларни ўраш ва шаклланиш вақтидаги узилиши қанчалик кўп бўлса, унда ипнинг нотекислиги шунчалик юқори бўлади. Иплар узилишининг ошиши натижасида ишчиларнинг иш билан таьминланганлиги ошади, ҳамда машиналарнинг иш унумдорлигининг пасайишига олиб келади [4]. Тараш машиналарида нотекислик характери қайта ишлаш вақтида, яъни толани тозалаш ва ажратиш даражаси бир хил бўлмайди. Ундан ташқари, нотекис таралган пилта ҳосил бўлади. Турли хил машинанинг чўзиш асбобига маҳсулот тузилиши ёки чизиқий зичлиги бўйича нотекис бўлган маҳсулот кирса унда чўзилиш кучи ва ишқаланиш кучининг майдон ўлчами ўзгаради. Чизиқий зичлик бўйича пишитилган ипларнинг нотекислиги юқори бўлса, газламанинг ташқи кўриниши ва тузилишида нуқсонлар ҳосил бўлади, натижада газлама юзаси йўл-йўлли, чипор, муҳайр ёки ромсимон бўлиб қолади. Бу нуқсонларни трикотаж матоларида ҳам кузатиш мумкин [3]. Йигириш корхонасида маҳсулотнинг чизиқий зичлиги бўйича нотекислиги сифатнинг асосий салбий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич ипларнинг турли хоссалари даражасига ва нотекислигига таъсир этади. Чизиқий зичлиги бўйича нотекис эшилган иплар ишлаб чиқаришда специфик нуқсонларни ҳосил бўлишига олиб келади. Шу “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 339 Технологии текстильной и легкой промышленности сабабли, юқорида келтирилган омилларга мувофиқ ишлаб чиқариш шароитида йигириш маҳсулотларининг нотекислигини ўрганиш ва назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ипларнинг нотекислик кўрсаткичларини тадқиқ этиш борасида синов ишлари олиб борилди ва натижалар 1-жадвалда келтирилди. 1-жадвал. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг нотекислик кўрсаткичларининг ўзгариши Селекция навлари № Кўрсаткичлар номи Термез-49 Сурхон-9 Сурхон101 Сурхон102 Термез208 1. Ипларнинг нотекислиги U, % 8,16 8,71 8,71 8,40 8,50 2. Вариация коэффициенти CVm, % 10,36 10,94 11,00 10,64 10,73 3. 1 m вариация коэффициенти CVm, % 3,00 4,27 4,03 3,37 3,67 4. 10 m вариация коэффициенти CVm, % 1,68 3,09 2,72 2,09 2,39 5. Непслар сони Neпs 50% 12 21 22 17 18 6. Непслар сони Neпs+200% 36 46 52 47 45 7. Непслар сони Neпs+280% 10 9 13 8 10 8. Тукдорлиги, H 5,75 5,41 5,38 5,43 5,49 9. Тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти, sh 1,33 1,30 1,26 1,28 1,29 10. Узилиш кучи, gf 370,20 392,40 390,6 381,8 392,2 11. Узилишдаги узайиши,% 6,75 7,09 7,09 6,85 7,18 12. Солиштирма узилиш кучи, Rkm 22,57 23,92 23,81 23,28 23,01 Ипларнинг нотекислик кўрсаткичларини тадқиқ этиш борасида олинган синов натижалари асосида гистограммалар қурилди ва 1-4-расмларда келтирилди. Вариация коэффициенти. CVm 4,5 3,5 2,5 1,5 0,5 Термез-49 Сурхон-101 Сурхон-9 Термез-208 Сурхон-102 Селекция навлари -1 m вариация коэффициенти; -10 m вариация коэффициенти. 1-расм. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг варация коэффициенти “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 340 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Тукдорлик. Н Вариация коэффициенти. CVm Термез-49 Сурхон-101 Сурхон-9 Термез-208 Сурхон-102 -ипларнинг нотекислиги; -вариация коэффициенти. 2-расм. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг нотекислиги ва вариация коэффициенти Термез-49 Сурхон-101 Сурхон-9 Термез-208 Сурхон-102 -тукдорлиги; - тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг сифат кўрсаткичлари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари Термез-49 селекция навидан олинган ипнинг кўрсаткичларига солиштирилди. Сурхон-101 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 6,3% га, вариация коэффициенти 5,3% га, 1 m вариация коэффициенти 29,7% га, 10 m вариация коэффициенти 45,6% га ошди, тукдорлиги 5,9% га, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 2,25% га камайди, узилиш кучи 5,65% га, солиштирма узилиш кучи 5,64% га ошди, Сурхон-9 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 6,3% га, вариация коэффициенти 5,8% га, 1 m вариация коэффициенти 25,5% га, 10 m вариация коэффициенти 38,2% га ошди. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг сифат кўрсаткичлари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари Термез-49 селекция навидан олинган ипнинг кўрсаткичларига солиштирилди. Сурхон-101 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 6,3% га, вариация коэффициенти 5,3% га, 1 m вариация коэффициенти 29,7% га, 10 m вариация коэффициенти 45,6% га ошди. 3-расм. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг тукдорлиги ва тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 341 Технологии текстильной и легкой промышленности Узилиг кучи. gf Термез-49 Сурхон-101 Сурхон-9 Термез-208 Сурхон-102 Тукдорлиги 5,9% га, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 2,25% га камайди, узилиш кучи 5,65% га, солиштирма узилиш кучи 5,64% га ошди, Сурхон-9 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 6,3% га, вариация коэффициенти 5,8% га, 1 m вариация коэффициенти 25,5% га, 10 m вариация коэффициенти 38,2% га ошди. Тукдорлиги 6,4% га, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 5,26% га камайди, узилиш кучи 5,22% га, солиштирма узилиш кучи 5,2% га ошди, Термез-208 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 2,85% га, вариация коэффициенти 2,63% га, 1 m вариация коэффициенти 10,9% га, 10 m вариация коэффициенти 19,6% га ошди, тукдорлиги 5,56% га, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 3,75% га камайди, узилиш кучи 3,03% га, солиштирма узилиш кучи 3,04% га ошди, Сурхон-102 селекция навли пахта толасидан олинган ипларнинг нотекислиги 4,0% га, вариация коэффициенти 3,44% га, 1 m вариация коэффициенти 18,2% га, 10 m вариация коэффициенти 29,7% га ошди, тукдорлиги 4,5% га, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 3,0% га камайди, узилиш кучи 5,6% га, солиштирма узилиш кучи 1,91% га ошди. Олинган синов натижалари таҳлилидан кўриниб турибдики, турли селекция навларидан олинган ипларнинг нотекислиги 4,0% дан 6,3% гача, вариация коэффициенти 2,63% дан 5,3% гача, 1 m вариация коэффициенти 10,9% дан 29,7% гача, 10 m вариация коэффициенти 19,6% дан 45,6% гача ошганлиги, тукдорлиги 4,5% дан 6,4% гача, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 2,25% дан 5,25%гача камайганлиги, узилиш кучи 3,03% дан 5,65% гача, солиштирма узилиш кучи 1,91% дан 5,64% га ошганлиги аниқланди

Adabiyotlar (4)

  1. 1. Жуманиёзов Қ.Ж., Ғофуров Қ.Ғ., Матисмаилов С.Л., Пирматов А., Холиёров М.Ш., -узилиш кучи; - солиштирма узилиш кучи. 4-расм. Турли селекция навларидан олинган ипларнинг узилиш кучи ва солиштирма узилиш кучи Файзуллаев Ш.Р. Тўқимачилик маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари. «Ғофур Ғулом», Тошкент, 2012.
  2. 2. Жуманиёзов Қ.Ж., Полвонов Ю.М. Пахта йигириш технологик жараёнларини лойиҳалаш. Тошкент, ТТЕСИ, 2007.
  3. 3. Павлов Ю.В. и др. Теория процессов технология и оборудование прядения хлопка и химических волокон. Иваново, 2000 г.
  4. 4. Симонян, В. О. Проектирование технологии производства хлопчатобумажной пряжи: учеб, пособие / В.О. Симонян, В. Ф. Галкин, О. Ю. Дмитриева, В. Л. Тарасов.-М.: ИНФРА-М, 2017.-55 с. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 342