Научная статья
O'zbekcha
Open Access
Исҳоқхон тўра ибрат илмий мероси. “Мезон ун-низом” асари ҳақида
Аннотации
Аннотация на узбекском языке не доступна.
маҳаллий мактабона – устозмоҳир педагогмиллат маърифатичет эл саёҳатиилк ўзбек матбаатчисиилк ношир“Матбааи Исҳоқия” литографияси“Луғати ситта-алсина” луғати“Мезон уз-замон” илмий асарихизмати миллат. ИСХОКХОН ТУРА ИБРАТ И ЕГО НАУЧНОЕ НАСЛЕДИЕ. О ПРОИЗВЕДЕНИИ “МЕЗОН УЗ-ЗАМОН” Баракатова Д.А. Бухарский государственный технический университет. Аннотация. В статье представлена информация о жизнинаучном и литературном творчествеа также общественной деятельности одного из акти
Мақолада миллий уйғониш даврининг фаол ижодкорларидан бири, серқирра истеъдод соҳиби, маърифатпарвар шоир, тилшунос олим, илк матбаачи Исҳоқхон Ибрат ҳаёт йўли, илмий ва бадиий ижоди, ижтимоий фаолияти тўғрисида маълумот берилган. Асарлари моҳияти, мавзу ва ғояси ҳақида фикр юритилган. Ўзбек адабиёти тарихида муҳим ўрин эгаллаган “Мезон уз-замон” рисоласи атрофлича таҳлил қилинган.
местная школамать-наставницаискусный педагогпросвещение нациипутешествие за границупервый узбекский типографпервый издательлитография “Матбааи Исҳокия”словарь “Луғати ситта-алсина”научный труд “Мезон уз-замон”служение нации. ISHOQKHON TURA IBRAT'S SCIENTIFIC HERITAGE. ABOUT THE WORK “MEZON UN-NIZOM” Barakatova D.A. Bukhara State Technical University
The article provides information about the life, scientific and literary works, and social activities of Is'hoqkhon Ibrat, one of the active creators of the national awakening period, a versatile talented scholar, an enlightened poet, a linguist, and the first Uzbek printer. The essence, themes, and ideas of his works are discussed. A comprehensive analysis is given of the treatise "Mezon uz-zamon", which holds an important place in the history of Uzbek literature.
Содержание статьи
Ўзбек маданияти тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга мутафаккирлардан Исҳоқхон Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат XIX аср охири XX арс бошларида ўз миллати маърифати, маънавияти учун курашган халқпарвар, илғор фикрли жонкуяр инсон бўлган. Исҳоқхон Ибрат 1862 йилда Наманган яқинидаги Тўрақўрғон қишлоғида туғилган. Дастлабки
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 377
Аниқ ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
маълумотни эски мактабда, сўнгра онаси Ҳурибиби қўлида олган. Онаси мактабдор бўлиб, ўз мактабида қизларга ёзиш ва хуснихатни ўргатар эди, Исҳоқхон ўз асарларида онасини устози сифатида кўп таърифлаган. Кейинроқ Қўқонга бориб мадрасага ўқиган, 1886 йилда мадрасани тугатиб, Тўрақўрғонга қайтиб келган. У ўз фаолиятини педагог сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлади. Ўша йили эски маҳаллий мактаблардан анча фарқ қилувчи янгича мактаб очган. Исҳоқхон Ибрат 1887 йилда ҳаж зиёратини адо этиб, сўнг Шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатни давом эттиради. Европанинг Истамбул, София, Афина, Рим каби марказий шаҳарларида бўлган, анча вақт Жидда шаҳрида истиқомат қилган, Бомбей ва Калкуттада яшаган. Исҳоқхон у ерларда кўп ишлатиладиган араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини мукаммал ўрганди. У 1896 йилда ўз ватанига қайтиб келган. Исҳоқхон Ибрат миллатпарвар, маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаатчиси сифатида ўша долғали йилларда эл-юртининг тараққийси учун бошқа ҳаммаслак биродарлари қатори саъй-ҳаракат қилган. Ўша даврларда Қўқон адабий муҳитининг кўзга кўринган намояндалари бўлмиш Муқимий, Фурқат, Завқий, Ҳазинийлар билан яқин муносабатда бўлган, адабий давраларда иштирок этган. Тўрақўрғонда 1907 йилда янги усул мактабини очган, 1908 йилда ўз қишлоғида “Матбааи Исҳоқия” номли литография ташкил қилган. Исҳоқхон Ибрат янги мактаблар очиш, ўқитувчилар тайёрлаш, аёлларни илм-маърифатли қилиш ишларида фаол қатнашган. Истеъдодли шоир “Тарихи чопхона”, “Маданият ҳақида маснавий”, “Газета хусусида”, “Қалам” каби шеърларида маҳаллий ва чор амалдорлари кирдикорларини фош этган. Исҳоқхон Ибратнинг 1901 йилда нашр қилинган “Луғати ситта-алсина” (“Олти тилли луғат”) асари араб, форс, ҳинд, турк, ўзбек ва рус сўзларидан таркиб топган луғат бўлиб, мазкур луғат жадид мактабларида шарқ ва рус тилларини ўрганишда бирдан бир қўлланма сифатида фойдаланиб келинган. Олим 1912 йилда ёзувлар тарихига бағишланган асарида лотин, юнон, хитой, ҳинд, араб, кирилл ёзувининг келиб чиқиши, ривожланиш тарихи ҳақида маълумот берилган “Жомеъ ул-хутут” (“Ёзувлар мажмуаси”) асарини яратди ва ўз матбааси “Матбаайи Исҳоқия”да босмадан чиқарди. Ибрат фикри уйғоқ бир халқпарвар, ватанпарвар сифатида ўз халқининг илмли, маърифатли, ривожланган бўлишини истади. Кейинги 20 йил ичида 14 та илмий-тарихий, лингвистик асар ёзди. “Девони Ибрат” шеърлар тўпламида 30 йиллик назмий ижодининг маҳсули жам бўлган. Тарихшуносликка оид “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият” ва “Мезон уз-замон” каби илмий асарларни яратди. Исҳоқхон Ибрат “Туркистон вилояти газети”, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона” газеталарига ёзган мақолаларида халқни илммаърифатга ва маданиятга тарғиб этган. Исҳоқхон Ибрат жаҳон илми ва маданиятида яратилган ҳар бир илғор янгиликдан, қилинаётган ислоҳотлардан ўз элини баҳраманд этишга ҳаракат қилди. 1908 йили ташкил қилинган “Фотографияи Исҳоқия”, 1910 йили Тўрақўрғон аҳолиси учун бунёд этилган истироҳат боғи бунга далилдир. Шу билан бирга у отасидан қолган катта ерни боғга айлантирди, фаввора қурдирди, 150 туп манзарали дарахтлардан хиёбон яратди, Европа усулида катта иморат қурдириб, унинг пештоқига “Хуш келибсиз, Исҳоқия боғига!”, деб ёзиб қўйди. Тўрақўрғон аҳолиси уни ҳозир ҳам “Гулбоғ”, “Исҳоқия боғи” деб атайди. Исҳоқхон тўра Ибрат халқни фаровон, мамлакатни обод қилишда бутун кучини, вақтини, илмини ишга солиб катта фидойилик билан ҳаракат қилди. Ижодий иш билан бир қаторда жамоат ишларини олиб борди. Жумладан, қишлоқларни ободонлаштириш, мактабмаориф, таълим-тарбия ишларини тубдан яхшилаш, янги мактаблар очиш, малакали ўқитувчи-мутахассислар етиштириш, халқ фарзандларини мактабларга жалб қилиш ишларида фаол қатнашди.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 378
Точные и гуманитарно-экономические науки
Ибратнинг сўнгги йиллардаги ҳаёти анча таҳликали ўтган. 1935 йилдан у ҳамма лавозимлардан олиб ташланган. 1937 йилнинг апрел ойида 75 ёшли кекса шоир ва маърифатпарварни ҳибсга оладилар, у Андижон турмасида вафот этади. Исҳоқхон Ибрат ўз фаолияти давомида халқни, хусусан ёшларни маданиятга, маърифатпарварликка, янгиликка, тараққиётга интилишга даъват этади. Ибрат қарашларидаги етакчи фикр шундан иборатки, Туркистон халқларини саводсизлик, қуллик, қашшоқликдан қутқаришга даъват қилади, шу билан биргаликда озодликка эришиш учун ёшлар асосий куч бўла олишини таъкидлайди. Исҳоқҳон Ибрат шахс маънавиятини бойитишда илм ва маърифатнинг ўрнини алоҳида таъкидлаб, бу ўринда зиёлиларнинг шахсий масъулияти ва фидойилигининг муҳим эканлигини кўрсатиб ўтади. Исҳоқхон Ибрат “Мезон ун-низом” асарини тўққиз мезон, яъни вазн, тарози, ўлчовларга ажратиб, халқнинг ижтимоий-маиший, маънавий-ахлоқий, маърифий-маданий дунёқарашини, ҳаётини чуқур таҳлил қилади, ўзгаришларни қиёслайди, янгиликларга муносабатларни баён қилади. Муаллиф асарининг ёзилишидан мақсадини инсониятни “ҳубб уд-дунё...” (дунё муҳаббати)дан кўнглингиз қайтаруб халқға амри маъруф” қилмоқлик эканлигини ёзади, зеро, амру маъруф ҳар бир мусулмонга буюрилган вазифадир. Муаллиф ёзади: “Уламо ва фузало ва авом ҳама нафс хизматидан бўшамай, дунё қилмоқ, иморат, ҳашам, манфаати нафсияларин мубталойи. Хизмати уммат, хизмати миллат деган нима? Ани билмай, муни қилмаса ҳаром, муни қилмаса макруҳ, бу мустаҳаб, бу мубоҳ, деб бу умматга фарзи айн бўлган ишлар қолуб, мустаҳаб ила макруҳни жанжал қилдилар. Чунончи, булардан аввали ҳолларда янги жорий ҳама ашё бўлса, булар кўрмаган бўлсалар, ани ҳаром ақида қилиб, то расму урфу таомил бўлгунча ҳуркуб турдилар. Сўнгра било иштибоҳ (шубҳаланмай) истеъмол қилдилар”. Дарҳақиқат, маърифатпарвар Ибрат яшаган замонда олим ҳам, фузало ҳам, оддий халқ ҳам ўткинчи дунё матоҳлари билан овора бўлиб, умматга, миллатга хизматни унутиб, ўз нафсига мубтало бўлиб мақсадни унутишганини куюниб ёзяпти. Бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар, қилинаётган ислоҳотлар, тараққиётни қабул қилмай, ундан ҳуркиб, ҳатто уни ҳаром санаб унга қаршилик қилинаётганини баён қилиб, қачонки, бу янгиликлар урф-одатга киргач, унга эътибор беришаётганини ёзадики, бу ҳолат айни биз яшаб турган замонимизга ҳам хос ҳолатдир. Бинобарин, тезкор ҳаётимизда ҳам аксарият халқ, у олим бўладими, авом халқ бўладими ҳаётдан асл мақсадини унутиб, дунё ишлари билан чалғиб қолишяпти, тўй, ҳашам, иморат, дабдаба, алламбало кийим-кечак, турли зеб-зийнатга берилиб қолишяпти. Шу юрт, халқ манфаати учун бўлаётган янгиликларни, ўзгаришларни қийинчилик билан қабул қилишади, олдинги давр ақидаларига ёпишиб олиб, эски “қобиғи”дан чиқишга, тафаккурини ривожлантиришга дангасалик қилишади. Натижада жуда секинлик билан, оғирлик билан ўсяпмиз. Олим Исҳоқхон Ибрат ушбу “Мезон ун-низом” асарида ўз замонида эли, юрти тақдирига бефарқ бўлмай, даври ҳолатларини баён қилиб, халқини ўйғонишга, илмга, маърифатга чақиради, тўғри йўлни, ислоҳ йўлини кўрсатади. Олим яна ёзади: “Боболарингиз чақмоқ чақар эрдилар, кўрки, ҳозир қандоқ роҳат. Қаро чироқ ёқар эрдилар, электрий ламфа қандоғ роҳатдур. Инқилоби замон шундоғ қилди. Асли иллат ҳамасига илму ҳунарсизлик. Илму ҳунар бўлса, мактаб-мадраса бирла бўлур”. Дарҳақиқат, барча ютуққа, ўзгаришларга илм-ҳунар билан эришилади. Асар давомида Исҳоқхон Ибрат халқни, одамларни иттиҳод – бирлашишга, бамаслаҳат, ҳамкорликда, иттифоқ бўлиб яшашга, нифоқ қилмасликка чақиради, бунда тараққий кўрилади. Фикрларини Қуръон оятлари, ҳадиси шариф билан мустаҳкамлаб шулар асосида яшашни таъкидлайди. Шунингдек, маърифатпарвар Ибрат халқ маросимларидан тўйларга хам катта эътибор берган, жумладан, ўғил тўйлари, пойгалар, никоҳ тўйлари, фотиҳа тўйи, қиз тўйи, қиз
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 379
Аниқ ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
сеплари, тўйларда қилинаётган ортиқча , беҳуда сарф-харажатлар аллома томонидан танқид остига олинган. Тўйлардаги ортиқча сарф-харажатларни очиқ-ошкора ёзиб ўз фикрларини баён қиладаи, фотиҳага беш юз сарф бўлса, кейинги тўй куни албатта икки минг сарф бўлиши, бу сарфлардан йигит ва қизга бирон наф йўқлиги, булар ўрнига тижорат ёки бирор касб ишлари қилиб қўйсалар, буларга вақтида дастлабки кўмак бўлар эди, дейиш билан муаллиф ёш оилани иқтисодий жиҳатдан ҳимоялаш муаммоларига эътибор қаради. Бундай мавзу, масалар афсуски бугунги кунимизнинг ҳам долзарб масаласи эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Исҳоқхон Ибрат “Мезон уз-замон” асарида бекорчилик, дангасалик, беҳудагарчилик, танбаллик каби хусусиятларни танқид қилади. Ибрат, айниқса, бу ўринда урф ва расмга кириб қолган “чойхона”ларни танқид остига олган. Маърифатпарвар асарда бекор ва беҳуда юрган ёшларни ҳам танқид қилади ҳамда бундай салбий ҳолатларни бартараф қилиш йўлларини ҳам таклиф этади. Уч ой қиш бекор юришларини, тўй ва гап деган суҳбатлари бўлиб, уларда ғийбат бўлмай, китоб, масала ўқилса, илм олинса ёшларнинг дунёқараши кенгайиши мумкинлигини қайд этиб кетади. Исҳоқхон Ибрат бу қарашларни билдирар экан ҳунарли бўлишини ёшларга маслаҳат бериб, хеч бир пайғамбар ва авлиё ҳунарсиз бўлмаганлигини айтиб, ёшлар ҳам ишлаб, маишатларига керак ҳунар қилсалар тўғри йўлда юрган бўлар эдилар, деган хулосани берган. Куюнчак олим ҳатто ўлим билан боғлиқ маросимлардаги ортиқча, бемаъни, беҳуда сарф-харажатлар, фойдасиз маъракаларга ҳам тўхталиб, “бизнинг халқимизда урф бўлган нимарса – ўлганга сарфи беҳудаларни қиладур. Ани(нг) отини хайрот дерлар”, деб ёзади. “Мана бу балолар устимизда оғир бир юкдур. Буни кўтаруб, мақсадга етиш бисёр қийиндур”. Маърифатпарвар шоир ижтимоий ҳаётдаги ҳар бир ҳолат, ҳар бир соҳа, ҳар бир жабҳадаги камчиликларни, беҳудагарчиликларни, бефойдаликларни бирма-бир ёзиб таҳлил қилади, танқид қилади. Одамлардаги тушунча, ахлоқ, тафаккур, дунёқараш, маънавиятнинг саёзлашганлигини, бузилганлигини, бунинг сабабларидан бири эса ҳудудимизга бошқа халқ билан бирга кириб келган уларнинг маданияти, расм-одатлари, турмуш тарзининг ўзгача эканлигини ва бу ўзгачаликни маҳаллий халқ ҳар хил, яъни кимдир тўғри қабул қилган, кимдир бузиб талқин қилган бўлса, яна кимдир ўзга маданиятни умуман тан олмаган, кимдир тўлиқ келгинди одатларга ўтиб олган, бу каби ҳолатларни муаллиф шу мўъжазгина асарида чуқур таҳлил қилган. Дарҳақиқат, Исҳоқхон Ибрат ёзади: “Бир аср илгари ўтган халқлар таъаййушларини кўрсатур. Чунончи, ул аср одамлари содда, софдил, тўғри, хиёнату буғзу адоват, кизблар кам бўлуб ёки бўлса ҳам ошкор эмас экан. Бунга сабаб исломни(нг) янгилиги, маҳкам ушлаганлари ёки муҳтасиби аҳли ислом ҳафта баҳафта таҳқиқ қилиб тургани сабаб бўлса керак. Алҳолчи, бул хил одамлар мингдан бир, балки қалил, дар ҳукми адамдур. Ҳамада нифоқ, нафсоният, кизб, буғзу адоват, хиёнатдур”. Ўша замон халқ ҳаётини аждодлари ҳаёти, ўзи саёҳат қилган юртлар халқи ҳаёти билан, маданияти билан солиштиради, улардаги риояларни шарафлаб ўзи яшаган замон аҳлини аждодларидек расм-одат тутишга, суннатга мувофиқ яшашга чақиради, бунинг асосий йўли илм-маърифат, касб-ҳунар эгаллаш, динимиз рукнларига собит бўлиш эканлигини бот-бот таъкидлайди. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Исҳоқхон Ибрат – миллий уйғониш даврининг фаол ижокорларидан бири, серқирра истеъдод соҳиби, забардаст тилшунос, маърифатпарвар шоир, илк ўзбек матбаачиларидан бири бўлган. Элпарвар, ватанпар, фидойи инсон ўз мақолалари, рисолалари, қўлланмалари, бадиий асарлари, шеърлари билан, амалда эса нашриёт, мактаблар, ўқув хоналар ташкил этиб ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиб ватани ва халқи олдидаги бурчини аъло даража адо этган
Литература (1)
- 1. Исҳоқхон Тўра Ибрат. Танланган асарлар. Масъул муҳаррир: Бегали Қосимов. — Т.: «Маънавият», 2005. – 200 б. “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 380