Scientific Article
O'zbekcha
Open Access
Турли тола таркибли ипларнинг сифат кўрсаткичлари тадқиқоти
Abstracts
The abstract is not available in Uzbek.
йигирилган ипнотекисликиш унумдорликфизик-механик хусусиятларматонинг сифати. ИССЛЕДОВАНИЕ ПОКАЗАТЕЛЕЙ КАЧЕСТВА ПРЯЖИ С РАЗНЫМ СОДЕРЖАНИЕМ ВОЛОКОН 1Муминов К.М.2Хамраева С.А.2Хаитметова Р. 1 Бухарский государственный технический университет2Ташкентский институт текстильной и легкой промыщленности. Аннотация. В статье приводится о томчто чем больше обрывность при наматывании и формировании нитей на прядильных машинахтем выше неравнота ритей в прядении и выше трудоемкость работни
Мақолада йигириш машиналарида ипларни ўраш ва шаклланиш вақтидаги узилиши қанчалик кўп бўлса, унда ипнинг нотекислиги шунчалик юқори бўлиши, иплар узилишининг ошиши натижасида ишчиларнинг иш билан таьминланганлиги ошади, ҳамда машиналарнинг иш унумдорлигининг пасайишига олиб келиши ҳамда нотекислик ипларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига, йигириш ва тўқувчилик маҳсулотларининг физик-механик хоссаларига таъсир eтиши намоён eтилган.
The article states that the greater the breakage when winding and forming threads on spinning machines, the higher the inequality of rites in spinning and the higher the labor intensity of workers, as a result of increasing the unevenness of spinning threads affects the decrease in machine productivity and technical and economic indicators when working out spinning threads, as well as the physical and mechanical properties of weaving products.
Article Content
Ип йигириш корхоналарида нотекислик кўрсаткичи eнг муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Нотекислик йигириш корхонасида ишлаб чиқариш маҳсулотларининг салбий хоссалари бўлиб, кўпинча корхонадаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга ҳамда ипнинг физик-механик хоссаларига салбий таъсир қилади.
Йигириш ишлаб чиқаришидаги маҳсулотларнинг нотекислигини синаш ва назорат қилиш муҳим аҳамиятга eга бўлиб, нотекисликни келтириб чиқариш сабабларини ва вақтини белгилаб беради. Йигириш машиналарида ипларни ўраш ва шаклланиш вақтидаги узилиши қанчалик кўп бўлса, унда ипнинг нотекислиги шунчалик юқори бўлади. Ипларнинг узилишининг ошиши натижасида ишчиларнинг иш билан таьминланганлиги ошади ҳамда машиналарнинг иш унумдорлигининг пасайишига олиб келади.
Нотекислик ипларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига, йигириш ва тўқувчилик маҳсулотларининг физик-механик хоссаларига таъсир қилади. Кўпгина омиллар: хом ашё хоссаларининг нотекислиги, кўпинча технологик жараён ва машинанинг конструкциясига, режимнинг бузилганлигига, машиналардан узоқлашиш ва уни созлаш натижасида нотекислик ҳосил бўлади [1].
Турли хил машинанинг чўзиш асбобига маҳсулот тузилиши ёки чизиқий зичлиги бўйича нотекис бўлган маҳсулот кирса унда чўзилиш кучи ва ишқаланиш кучининг майдон ўлчами ўзгаради. Иплар нотекислиги ўзига бир қанча таркибий қисмларни қўшиб, йигириш
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №3/2025 226
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
ишлаб чиқаришдаги турли босқичли нотекисликларига таьсири кўринади. Турли кўринишдаги нотекисликлар бир-бирига боғлиқдир. Кўрсатилган омиллар нотекисликни келтириб чиқариш сабабларини ўзгаришини қийинлаштиради [2]. Ундан ташқари, ипларни eшиш йигиришда асосий жараёнлардан бири бўлиб, нисбатан калта толалардан eгилувчан, қайишқоқ, маълум мустаҳкамликка eга бўлган маҳсулот-ип (ёки пилик) ҳосил бўлади. Eшиш натижасида маҳсулот ўқи бўйича йўналган ва маълум даражада ростланган толалар винт чизиғига ўхшаб бир-бирини қамраб жойлашади. Маҳсулот eшилиши ҳисобига таранглашади, винт шаклида жойлашган толалар тортилиб чўзилади, бир-бирига илашиши ва ўққа яқинроқ жойлашишига ҳаракат қилади. Натижада, ип зичлашади, босим пайдо бўлиб ишқаланиш кучи маълум мустаҳкамликни таъминлайди [3]. Ипларнинг eшилиши уларнинг хоссаларига катта таъсир eтади. Eшилиш даражаси ортиб бориши билан ипдаги толалар зичлашиб уларнинг ўртача зичланганлиги ортади ва ипнинг диаметри кичиклашиб боради. Толаларнинг зичланиши eшилишнинг бошланғич даврида тез ўзгаради. Пишитилиш жадаллиги ортишига мос равишда ипнинг ўртача зичлигининг ўсиши камайиб боради, диаметри камаяди [4]. Eшилишнинг ортиши ипнинг мустаҳкамлигига дастлабки босқичда ижобий таъсир қилади, маълум миқдордан кейин камая бошлайди. Ипнинг максимал мустаҳкамликка eга бўлган eшилиш қиймати унинг критик eшилиши дейилади. Критик eшилишдан ортиқча ҳолларда ип ташкил eтувчи толаларнинг зўриқиши ортиб парчалана бошлайди [5]. Ипларнинг асосий кўрсаткичларига нотекислиги, вариация коeффициенти, непслар сони, тукдорлиги ва тукдорлиги бўйича вариация коeффициентлари каби кўрсаткичлари кирди. Ипларнинг ушбу кўрсаткичларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди. Шу сабабли, турли тола таркибли ипларнинг сифат кўрсаткичлари “UZTEX TASHKENT” МЧЖ корхонасидаги “Uster Tester-5” русумли асбоб ёрдамида аниқланди ва олинган синов натижалари жадвалда келтирилди. 1-жадвал. Турли тола таркибли ипларнинг сифат кўрсаткичлари тадқиқоти №
Кўйлакбоп матонинг тола таркиби бўйича вариантлар
Кўрсаткичлар номи
25% лавсан, 75%пахта толали
30% лавсан, 70% пахта толали
35% лавсан, 65% пахта толали
100% вискоза толали
100% пахта толали
1. Ипларнинг нотекислиги U, % 13,50 12,70 2,14 11,80 10,50 2. Вариация коeффициенти CVm, % 15,20 14,22 14,80 13,08 12,10 3. 1 m вариация коeффициенти CVm, % 8,60 8,20 6,60 5,80 5,20 4. 10m вариация коeффициенти CVm, % 5,10 4,60 3,50 2,80 2,60 5. Непслар сони Neps+140% 5980 6550 4870 4370 3980 6. Непслар сони Neps+200% 1840 1240 1080 1060 990 7. Непслар сони Neps+280% 230,5 215,8 210,6 190,8 160,6 8. Тукдорлиги, H 7,44 6,56 6,28 6,15 5,68 9. Тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 2,67 2,55 2,39 2,32 1,86
Толалар таркиби турлича бўлган ипларнинг нотекислиги, вариация коeффициенти, 1m даги вариация коeффициенти, 10m даги вариация коeффициенти, непслар сони, тукдорлиги ва тукдорлиги бўйича вариация коeффициентини тадқиқ eтишдан олинган синов натижалари гистограмма кўринишида 1-4-расмларда келтирилди [6].
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №3/2025 227
Технологии текстильной и легкой промышленности
-нотекислиги; -вариация
Нотекислиги, %
1 2 3 4 5
Турли аралашма толали ип
1-расм. Турли тола таркибли ипларнинг нотекислиги ва вариация коэффициентига тола таркибинингтаъсири
-1 m даги вариация коэффициенти; -10 m даги вариация коэффициенти.
Нотекислиги, %
Турли аралашма толали ип
2-расм. Турли тола таркибли ипларнинг 1 m ва 10 m даги вариация коэффициенти тола таркибининг таъсири.
Толалар таркиби турлича бўлган ипларнинг сифат кўрсаткичлари тадқиқ eтилди. Олинган синов натижалари 100% пахта толали арқоқ ипининг кўрсаткичларига нисбатан солиштирилди. 100% вискоза толали ипнинг нотекислиги 5,9% га, вариация коeффициенти 6,4% га, 1 m даги вариация коeффициенти 4,7% га, 10 m даги вариация коeффициенти 9,8% га камайди, непслар сони 8,7% га ошди, тукдорлиги 11,8% га, тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти 6,4% га камайди, 25% лавсан билан 75% пахта толали ипнинг нотекислиги 10,1% га, вариация коeффициенти 2,7% га, 1 m даги вариация коeффициенти 23,3% га, 10 m даги вариация коeффициенти 31,4% га, непслар сони 17,6% га, тукдорлиги 15,6%га, тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти 10,5% га камайди, 30% лавсан билан 70% пахта толали ипнинг нотекислиги 12,6% га, вариация коeффициенти 13,9% га, 1 m даги вариация коeффициенти 32,6% га, 10 m даги вариация коeффициенти 45,1% га, непслар сони 26,9% га, тукдорлиги 17,3% га, тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти 13,1% га камайди, 35% лавсан билан 65% пахта толали ипнинг нотекислиги 22,2% га, вариация коeффициенти
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №3/2025 228
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
20,4% га, 1 m даги вариация коeффициенти 39,6% га, 10 m даги вариация коeффициенти 49,1% га, непслар сони 33,5% га, тукдорлиги 23,7%га, тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти 30,3% га камайди. Синов натижалари таҳлилидан кўриниб турибдики, ип таркибида лавсан миқдори ортиши билан ипларнинг нотекислиги, вариация коeффициенти, 1 m даги вариация коeффициенти, 10 m даги вариация коeффициенти, непслар сони, тукдорлиги ва тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти камайди.
- непслар сони Neps+140%; - непслар сони Neps+240%.
Непслар сони
Турли аралашма толали ип
3-расм. Турли тола таркибли ипларнинг Neps+140% ва Neps+200%ли непслар сонига тола таркибинингтаъсири
- тукдорлиги; - тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти.
Тукдорлиги, % Тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти
Турли аралашма толали ип
4-расм. Турли тола таркибли ипларнинг тукдорлиги ва тукдорлиги бўйича вариация коэффициентига тола таркибининг таъсири.
Тадқиқот натижалари таҳлилидан ип таркибида лавсан толаси миқдори ортиши билан ипларнинг нотекислиги 5,9% дан 22,2% гача, вариация коeффициенти 6,4% дан 20,4% гача, 1 m даги вариация коeффициенти 4,7% дан 39,6% гача, 10 m даги вариация коeффициенти 9,8% дан 49,1% гача, непслар сони 8,7% дан 33,5% гача, тукдорлиги 11,8% дан 23,7%гача, тукдорлиги бўйича вариация коeффициенти 6,4% дан 30,3% гача камайганлиги аниқланди.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №3/2025 229
Технологии текстильной и легкой промышленности
Ундан ташқари, танда ипига 100% пахта толасидан олинган ипга бошқа 100% пахта толали, 100% вискоза толали, 25% лавсан билан 75% пахта толали, 30% лавсан билан 70% пахта толали ва 35% лавсан билан 65% пахта толали аралашмалардан олинган ипларни қўшиб, полотно ўрилишидаги мато ишлаб чиқарилди
References (7)
- 1. K Muminov, S Khamrayeva, L Toshpulotov.Analysis of the physical-mechanical properties of t- shirt fabric with different fiber composition E3S Web of Conferences 548, 050
- 2. Тангрибердиев Ф.Р, Назарова Д.Т., Хамраева С.А. “Янги аралашмали ипни баҳолашда аралаш толаларнинг комплекс кўрсаткичлари” // “Ўзбекистон Тўқимачилик журнали”. №2, 2021, 41-46 б. (05.00.00; №17).
- 3. Khamraeva Sanovar, Хаytmetova Raximaxon, Shaxobiddinova Mushtaribonu, Muminov Kodir. Balance of Thread on the Surface of Fabric .// INTERNATIONAL JOURNAL ON ORANGE TECHNOLOGY
- 5 Issue: 9 | Sep 2023, p.50-55.
- 4. Хамраева С.А. Равновесия нити на поверхности ткани //Текстильная промышленность. - М., 2007. -№6. -С.55-54.
- 5. Kazakova D., Khamraeva S., Giyasova D.STUDY OF THE QUALITY OF YARNS OBTAINED FROM RECYCLED COMPOSITE FIBERS //Journal of Hunan University Natural Sciences, 2022, r. 3703-3710/
- 6. С.E.Мардонов, К.М.Муминов, Л.Тошпулотов. Влияние состава волокна на физико- механические свойства рубашечных тканей. Российский гос.Университет им. Косыгина Международная конференция посвещенная 135-летию со дня рожд. Проф.В.Е.Зотикова часть 2 2022г. Стр:19-23 БОЛАЛАРНИНГ ЎСИБ УЛҒАЙИШ ДАВРИДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИНИНГ КИЙИМ ШАКЛИГА ТАЪСИРИ Саидова А.C. Бухоро давлат техника университети. Аннотация. Мақолада болаларнинг антропометрик тана ўлчамлари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, болалар кийимига қўйиладиган талаблар, уларни лойиҳалаш жараёни, болалар қиёфаси ва ёшига боғлиқ ҳолда бир қатор хусусиятлар инобатга олинганлиги баён eтилган. Таянч иборалар: кийим, тана тузилиши,тана ўлчами, антропометрия, ёш болалар, болалар қиёфаси, кийим сифати, кўкрак айланаси, масса кўйлак ВЛИЯНИЕ МОРФОЛОГИЧЕСКИХ ИЗМЕНЕНИЙ НА ПОВЕДЕНИЕ ДЕТЕЙ Саидова А.С. Бухарский государственный технический университет. Аннотация. Качество одежды для подростков определяется совокупностью свойств, формирующихся на стадии проектирования и процесс проектирования подростковой одежды по сравнению с одеждой для взрослых, имеет ряд особенностей, связанных с возрастом и обликом ребёнка. Ключевые слова: одежда, строение тела, размер тела, антропометрия, малолетние дети, лицо детей, качество одежды ,окружи груди, вес, рубашка. INFLUENCE OF MORPHOLOGICAL CHANGES ON THE BEHAVIOR OF CHILDREN Saidova A.S. Bukhara state technical university. Annotation. In this article given children clothers and their antropometric size and also figures . And also about children clothers and to thise demand how their planning steps and their ages. Basic words: Cloth, construction of the body,dimensioned bodies, antropometriya , juvenile children, person children, quality of the cloth ,surround;encircle bosom, weight, shirt “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №3/2025 230