Перейти к содержимому
Научная статья O'zbekcha Open Access

Чақмоқдай умр маҳсули

НУРМУРАДОВА Ш.И.

Выпуск
3-son
Страницы
371–374
Опубликовано
02.06.2025
Просмотры
0 5

Аннотации

Мақолада ўзбек шоири, таржимон, драматург, XX асрнинг 30-йиллари бошларидаёқ ўз дунёқараши орқали ўзбек шеъриятига янгича оқим олиб кириб, унга ўз ҳиссасини қўшган истеъдодли сўз санъаткори Усмон Носирнинг қисқа, машаққатли, бироқ ибратли, сермазмун ва сермаҳсул ҳаёт йўли, ижоди тўғрисида баён қилинган. Шоир асарларининг мавзу ва ғояси, ўзбек адабиётида тутган ўрни, аҳамияти ва ижодкорга берилган юқори баҳо таҳлил қилинган.

Содержание статьи

Ўзбек адабиёти тарихида ўзига хос ўрин эгаллаган, XX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган истеъдодли шоирлардан бири Усмон Носирдир. Унинг ҳаёти қисқа бўлган бўлса-да, қолдирган ижодий мероси ўзбек шеърияти ривожида муҳим рол ўйнаган. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №3/2025 369 Аниқ ва ижтимоий-иқтисодий фанлар Усмон Носир 1912 йил Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. Гўдаклигида отасидан етим қолиб, ўгай ота қўлида, сўнг Қўқонда болалар уйида тарбияланади. У болалигидан билимга чанқоқ бўлган. Усмон ўрта мактабни битиргач, Москвадаги Кинематография институтининг сценарий факультетида (1929 – 30), сўнг 1931 йилдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг тил ва адабиёти факультетида Амин Умарий, Адҳам Ҳамдамлар билан биргаликда таҳсил олди. Ижодга жуда эрта киришган. Усмон Носирнинг илк шеърлари мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ матбуотда кўрина бошлаган эди. Бўлажак шоирнинг дастлабки шеъри “Ҳақиқат қалами” бўлиб, 1927 йилда “Янги йўл” газетасида чоп этилган. Усмон Носир 1931 йилда “Норбўта” номли достонини ёзган, достонда Ўзбекистондаги фуқаролар уруши мавзуси ёритилган. “Нахшон” достонида қардош арман халқи фарзандларининг озодлик учун интилишлари куйланган бўлса, “Нил ва Рим” каби поэтик яратмасида антик дунёдаги қуллар кураши ўз аксини топди. 1932 йил унинг илк шеърий тўплами “Қуёш билан суҳбат” дунё юзини кўргач, кетидан бирданига икки китоби – “Сафарбар сатрлар” ва “Тракторобод” нашрдан чиққан. 1935 йил “Юрак”, 1936 йил эса “Меҳрим” китоблари омма эътиборига ҳавола этилиб, шеърият ихлосмандларини ҳаяжонга келтирган. Усмон Носир 30-йиллар бошларида ўзбек шеъриятига чақмоқ бўлиб кириб келди. Қисқа вақт ичида унинг 4 шеърий тўплами чоп этилади. Ушбу тўпламларга кирган “Монолог”, “Юрак”, “Яна шеъримга” каби шеърлар ўша давр ўзбек шеъриятининг энг сара намуналаридан бўлди ва миллат вакиллари орасида мадҳия сингари севиб куйланди. Усмон Носир шеърдан шеърга, тўпламдан тўпламга шоир сифатида ўсиб ва такомиллашиб, қалами ўткирлашиб борди. Фирдавсий ва Навоий, Пушкин ва Лермонтов, Чўлпон ва Ойбек шеърларини ўқиб, устоз шоирлардан шеър ёзиш маданиятини мукаммал ўрганди. Шоир Туроб Тўла бу ижодкор ҳақида шундай ёзади: “У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юборди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди”, деб ёзишди”. Усмон Носир ўзининг драматургик асарлари билан кенг жамоатчиликни ҳайратда қолдирган вақти унинг ёши бор-йўғи 18 да бўлган, масалан, “Назиржон Халилов” саҳна асари. Бир йилдан сўнг эса “Зафар”, “Ғалаба” ҳамда “Душман” каби саҳна асарлари пайдо бўлган. 21 ёшида “Атлас” номли саҳна асарини ёзган. Булар ёш ўзбек драматургиясида ўзгача ҳодиса бўлиб, ўз даврининг энг долзарб мавзуларини акс эттирган. 1937 йилнинг 27 январь куни Усмон Носир адабий фаолиятининг 10 йиллик юбилейи кенг нишонланган. Бироқ байрамдан ярим йил ўтиб, Ёзувчилар уюшмасида ёш шоирнинг “хулқ-атвори” муҳокама қилинган мажлис бўлиб ўтган. Йиғилишдан икки кун ўтиб, 14 июль куни эндигина 24 ёшга тўлган Усмон Носир Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан ўчирилган ва ҳибсга олинган. Бу воқеа 1937 йилнинг 13 июлида бўлиб ўтган. Усмон Носир “халқ душмани” тамғаси билан сургун қилинган. Энди уни қамоқ ва лагерлар кутарди. 1943 йил у ҳозирги Кемерова вилояти ҳудудидаги Сибир лагерларида бўлган. 1940 йилнинг 20 августида Усмон Носир Магадандан Сталиннинг номига ариза ёзишга журъат қилиб, унда ўз ишини “кўриб чиқишларини” сўраган. “Халқ отаси”га қамоқда ўтириб ҳам, “шеърий роман”, учта саҳна асари ва бир қатор шеърлар ёзгани ҳақида хабар берган: “Мен ҳали ёшман ва ғайратга тўламан! Мен халқнинг фаровонлиги учун ижод қилишим керак! Мен айбсизман!”, дея қайд этган шоир. Ушбу аризани Сталин кўриб чиққан. Ўзбекистон ҳукуматига Усмон Носирнинг аризасини кўриб чиқишни буюрган. 1944 йилнинг охирларига келиб, ҳайъат гуруҳи тузилиб, унда профессор Боровков, шоир Мақсуд Шайхзода ва ўша вақтда “Қизил Ўзбекистон” газетасининг бош муҳаррири Сиддиқ Ражабов бўлган. Ҳайъат Усмон Носирни айбсиз билиб, уни оқлашган. Афсуски, шоир бу вақтга келиб, оламдан кўз юмганди. Шоир умрини қамоқхоналарда азоб-уқубатда ўтказиб, 1944 йилнинг 9 март куни 32 ёшида вафот этган ва “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №3/2025 370 Точные и гуманитарно-экономические науки 15 март куни Суслов қишлоғидаги (ҳозирги “Первомайское”) қабристонга дафн этилган. Усмон Носир ўзидан кейин кичик бўлса-да, жуда бой мерос қолдирган ва халқнинг юрагида яшашда давом этмоқда. Таниқли шоир Абдулла Орипов Усмон Носир ҳақида шундай сатрлар ёзиб қолдирган: “У шундай истеъдод эгасики, бамисоли теккан жойини куйдиргувчи оловдир. Шоирнинг ғоят қисқа умрига назар солган киши жуда узоқ ўйларга толиши шубҳасиздир. Чунки бу чақмоқдек умрда бениҳоя катта имкониятлар ёниб кетганлигини кўриб ва ҳис қилиб турасиз. Усмон Носир улуғ ва абадий шеъриятнинг дийдасидан оқиб улгурмаган шабнамдир, у ҳали қаҳқаҳага айланмай лабларимизда мангуга қотиб қолган ним табассумдир. Унинг шеърлари кўз каби тирик, жонли, тутқич бермас ҳаёт пораларидир”. Дарҳақиқат, ўша вақтда ўзбек шеърияти бўстонида Ойбек, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон каби машҳур шоирлар ижоди барқ уриб гуллаган, халқ қалбидан жой олаётган эди. Усмон Носир эса ўз замонида ўзбек шеърияти осмонида порлоқ юлдуз мисоли пайдо бўлди. Ўша даврда ўзбек шеърияти майдонига энди кириб келаётган Шуҳрат, Ҳамид Ғулом, Шукрулло, Туроб Тўла сингари шоирлар оловқалб шоир тафтидан баҳраманд бўлган ҳолда таниқли шоир ва ёзувчилар бўлиб етишди. Уларни “Усмон Носир мактаби”дан етишиб чиққан шоирлар, десак хато бўлмайди. Шу мактабда таълим олган шоирлардан бири Неъмат Тошпўлат ҳисобланади. У “Оташин қалбдан чиққан сатрлар” мақоласида шундай дейди: “Усмон Носир ёшларнинг шеърларини ўқишдан эринмасди. Яхши маслаҳат берарди. “Яхши шеър яратиш учун, – дерди Усмон Носир ёшларнинг машқларини ўқир экан, – чинакам меҳнат қилиш керак. Классиклардан ўрганиш ва оригиналликка интилиш шеърга ҳусн, бадиий ранг, гўзаллик ва ҳарорат беради. Қалам тебратишни орзу қилдингми, инсоннинг юрагини, кўнглини, ички дунёсини очиб беришга ҳаракат қил. Бунинг учун эса, аввало, инсон руҳини яхши билишинг, ҳаётни пухта ўрганишинг керак. Шуҳрат, Туроб Тўла, Шукруллолардан кейинги авлод вакили Эркин Воҳидов Усмон Носир шеърларидан олган таассуротини шундай ифодалаган: “Истеъдод шундай бир гавҳарки, у денгиз тубида, садаф ичида ҳам – гавҳар, истеъдод шундай бир зилол ирмоқки, унинг ҳар қатрасида дарёларнинг қудрати, уммонларнинг теранлиги бор; истеъдод шундай бир гулки, унинг ҳар бир очилмаган ғунчасида чаманларнинг бўйи ва таровати бор”. Юқоридаги ва бошқа шунга ўхшаган эътирофлардан келиб чиқиб яна бир жиҳатни таъкидлаш ўринлики, ҳақиқий шоир бўлиш учун ёлғиз ижодий меҳнатнинг ўзигина етмайди. Бўлажак шоирда, аввало, ёлғиз Яратгувчи берадиган мукофот – туғма истеъдод бўлиши лозим, туғма истеъдод билан ижодий меҳнат уйғунлашгандагина ҳақиқий шоир туғилади. Усмон Носир ижодида ана шундай энг муҳим икки омил чамбарчас боғланган эди. Бинобарин, Усмон Носирнинг лирик шеърлари, достонларидаги мавзу, ғоя ва лирик қаҳрамоннинг янгилиги, шеърий ва насрий манзараларнинг тасвирга тортилгани, поэтик интонация, ритм, вазн ва қофия масалалари бўйича олиб борган бадиий ўзига хос изланишлари ўзбек шеъриятида кескин ажралиб туришига асос бўлиб хизмат қилди. Усмон Носир шеърияти, аввало, ҳаётийлиги, жозибадорлиги ва исёнкорлиги, айни чоғда содда ва равонлиги билан китобхон қалбидан чуқур ўрин олган. Жўшқин истеъдод эгаси Усмон Носирнинг асарлари ҳамиша кишини ҳаяжонга солади. У фавқулодда қисқа ижодий умри мобайнида яратган шеърлари, достонлари ва таржималари билан ўзбек адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшди. Шоирнинг тили образли, ҳаётий ва туйғуларга бой бўлиб, юқорида айтганимиздек, ўзбек адабиётида янги услуб ва ритм олиб кирди. Усмон Носир шеъриятида Ватан, муҳаббат, эркинлик, гўзаллик каби мавзулар етакчи ўринда туради. У ўз шеърларида ёшлар руҳи, ҳаётга ташналик, юксак орзуларни ифода этган: Йўлчиман, манзилим денгиздан нари, Ложувард уфқнинг тубига яқин. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №3/2025 371 Аниқ ва ижтимоий-иқтисодий фанлар Кўнглимда дардларим дарёдек оқин, Чайқалар; кўзларим тикилган сари. О, йўллар!.. Чу, қора тойчоғим! Чу, қора йўрғам! Муродга қасд қилиб югурган етур. Бўронни севмаса, дил нечун тепур? Тириклик не керак бемеҳнат, беғам?! Чу, қора йўрғам!.. Жўшқин туйғуларга бой, бўрондек серғайрат, дарёдек тошқин, муроди сари югурик, меҳнату ғамлардан иборат ҳаёт сари йўрғалаган шоир ҳар бир китобхонни ҳаракатга шошилтиради, қалбига ғулғула солади, буюк мақсадлар сари чорлайди, ўзини тафтиш қилишига ундайди. Яна шеъримга (Сонет)Шеърим! Яна ўзинг яхшисан, Боққа кирсанг, гуллар шарманда. Бир мен эмас, ҳаёт шахсисан, Жоним каби яшайсан манда. Юрагимнинг дарди — нақшисан, Қилолмайман сени ҳеч канда! Ўт бўлурми ишқи йўқ танда? Дардимсанки, шеърим яхшисан. Сен орада кўприк бўлдинг-да, Гейне билан ўртоқ тутиндим. Лермонтовдан кўмак ўтиндим. Бутун умрим сенинг бўйнингда. Саҳарда қон тупурсам, майли. Мен – Мажнунман, шеърим, сен –Лайли! Усмон Носир ўзбек адабиётининг “шўро тузуми қурбони” бўлган энг истеъдодли ижодкорларидан бири сифатида эътироф этилади. Мустақиллик йилларида унинг номи оқланиб, асарлари нашр қилина бошланди. Бугунги кунда унинг номидаги мактаблар, кўчалар мавжуд ва шеърий мероси ёшларга ўргатилмоқда

Литература (3)

  1. 1. Хуршид Серобов. Усмон Носир. Тошкент: «Маънавият», 2022. – 32б.
  2. 2. Абдулла Орипов. Усмон Носир ҳақида сўз. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, 1983 йил, 18 март.
  3. 3. Усмон Носир. Унутмас мени боғим. Иброҳим Ғафуров. Қисматнинг овози (Усмон Носир илҳомлари). https://kh-davron.uz/yangiliklar/muborak-kin/ibrohim-gafurov-usmonnosir.html “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №3/2025 372