Научная статья
O'zbekcha
Open Access
Ўзбекистонда “яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашдаги муаммолар ва унинг ечимлари
Аннотации
Аннотация на узбекском языке не доступна.
“яшил” энергияэнергия самарадорликэнергия сиғимифойдали иш коэффициентиэкологияқайта тикланувчи энергия манбалариэнергия ресурсэнергия харажатларэнергия исрофи. ПРОБЛЕМЫ В ОПРЕДЕЛЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ “ЗЕЛЕНОЙ” ЭНЕРГИИ В УЗБЕКИСТАНЕ И ИХ РЕШЕНИЯ Садуллаев Н.Н.Нематов Ш.Н. Бухарский государственный технический университет. Аннотация. В статье описаны проблемывозникающей при оценки эффективности внедрения источников «зеленый» энергии в объектах энергопотребления. Пре
Мақолада энергия истемоли объектларида “яшил” энергия манбаларини жорий этиш самарадорлигини баҳолашда вужудга келувчи муаммолар баён қилинган. Корхоналарда “яшил” энергиядан фойдаланиш афзалликлари ва самарадорлигини тавсифловчи коэффициентлар таклиф этилган ва асосланган. Таклиф этилган коэффициентлар “яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва уни самаралироқ рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш имконини беради.
«зеленая» энергияэнергоэффективностьэнергоёмкостькоэффициент полезного действияэкологиявозобновляемые источники энергииэнергоресурсэнергозатратыпотери энергии. PROBLEMS IN DETERMINING THE EFFICIENCY OF USING “GREEN” ENERGY IN UZBEKISTAN AND THEIR SOLUTIONS Sadullaev N.N.Nematov Sh.N. Bukhara state technical university
The article describes the problems that arise when evaluating the effectiveness of the
"green" energyenergy efficiencyenergy intensityefficiencyecologyrenewable energy sourcesenergy resourcesenergy consumptionenergy losses. Республикамизда энергетика соҳасидаги ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан бири “яшил” энергетикани ривожлантириш бўлиб ҳозирги кунда ушбу янги соҳа энергия таъминотида салмоқли ўринни эгалламоқда. Давлат раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ушбу соҳани ривожлантириш учун кўплаб қарорлар ва мейёрий ҳужжатлар қабул қилинди. МасаланЎзбекистон Респу
Содержание статьи
introduction of "green" energy sources in energy consumption facilities. Coefficients characterizing the advantages and effectiveness of the introduction of "green" energy in enterprises are proposed and justified. The proposed coefficients make it possible to comprehensively assess efficiency and develop a more effective mechanism for stimulating the use of "green" energy in energy consumption facilities. Keywords: "green" energy, energy efficiency, energy intensity, efficiency, ecology, renewable energy sources, energy resources, energy consumption, energy losses. Республикамизда энергетика соҳасидаги ислоҳотларнинг устивор йўналишларидан бири “яшил” энергетикани ривожлантириш бўлиб ҳозирги кунда ушбу янги соҳа энергия таъминотида салмоқли ўринни эгалламоқда. Давлат раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан ушбу соҳани ривожлантириш учун кўплаб қарорлар ва мейёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 апрелдаги ПҚ-3687-сон “Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда оид қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори [1] билан инвестициялар ҳажми 1,3 млрд. АҚШ доллари миқдорида минг МВт қувватдаги фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариш амалга оширилган бўлса 2025-йил 28 мартдаги ПҚ-129-сон, “Республикамиз ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида [2] Республика ҳудудларида жами қуввати 164 МВт бўлган 2 983 та микро ГЭС қуриш ва йилига 500 млн кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқариш, вазифаси белгилаб берилган. Аммо, ушбу лойиҳалар амалга ошириш жараёнида “яшил” энергия манбаларига ўтиш самарадорлигини асослашда баъзи бир муаммоларга дуч келинмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналарида энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида энергия таъминоти тизимида қайта тикланувчан энергия манбаларидан (ҚТЕМ) фойдаланиш салмоғи ошиб бормоқда. Аммо, ушбу ўзгаришлар корхона энергия
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 153
Машиностроение и энергетика
самарадорлик кўрсаткичларида ўз аксини топмаяпти. Масалан, корхонада қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланганда ҳам агар маҳсулот бирлигига сарфланган энергия миқдори ўзгармагани учун энергия самарадорлик кўрсаткичи ўзгармаган деб ҳисобланади. Ҳолбуки, қайта тикланувчан энергия манбаларидан жорий этиш бирламчи энергия ресурслардан фойдаланишни ва атроф-муҳит ифлосланиш миқдорини камайтиради ҳамда энергия таъминоти ишончлигини оширади. Энергия истъемоли объектларини “яшил” энергия манбаларига ўтиш самарадорлиги етарли даражада асослаб берилмагани сабабли бу жараён асосан мажбурий ёки маъмурий босим остида амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда давлатимизда энергия самарадорлик кўрсаткичлари сифатида асосан 2 та кўрсаткич: бирлик маҳсулотнинг энергия сиғими ва энергиядан фойдаланишда фойдали иш коэффициенти (ФИК) ҳисобланади [3]. Бундан ташқари халқаро тажрибада бирлик қийматдаги маҳсулотнинг энергия сиғими ва бирлик қийматдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда атроф муҳитга етказилган зарар кўрсаткичларидан фойдалинади [4, 5]. Жаҳон давлатлари бўйича энергия самарадорликни баҳолашда “ялпи ички маҳсулотнинг энергия сиғими” кўрсаткичидан фойдаланилади [6, 7]. Корхонада “яшил” энергия манбаларини ўрнатганда ушбу энергия самарадорлик кўрсаткичларига қандай ўзгаришини кўриб чиқамиз. Бирлик маҳсулотнинг энергия сиғими қуйидаги ифодадан аниқланади:
(1)
бу ерда: Wn – n-маҳсулотни ишлаб чиқаришда сарфланган энергия, кг.ш.ё.; Пй-ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, ўлчов бирлиги. (1) ифодадан кўринадики, корхонада “яшил” энергиядан фойдаланишни жорий этишдан ушбу кўрсаткич ўзгармайди. Чунки, бу кўрсаткич энергия манбаларига боғлиқ эмас. Иккинчи асосий кўрсаткич энергиядан фойдаланишда ФИК бўлиб қуйидаги ифодадан аниқланади:
(2)
Бу ерда:- Wф- фойдаланилган энергия, кВт⋅соат; ∆WΣ-энергияни ишлаб чиқаришда, узатиш ва истеъмол жараёнидаги жами исрофлар, кВт⋅соат. Бу ифодадан ҳам кўриш мумкин, ушбу самарадорлик кўрсаткичи ҳам ўзгармайди ёки камаяди. Чунки, “яшил” энергия манбаларининг ФИКи анъанавий энергетика манбаларига қараганда пастроқ бўлиб энергия ишлаб чиқариш жараёни эътиборга олинса умумий ФИК камаяди. Энергетика соҳасини “яшил” иқтисодиёт тамойилларига зўриқишларсиз ўтказиш ва унинг натижадорлигини таъминлаш аввало ушбу ислоҳотларни самарадорлигини асослаб беришни тақозо қилади. Бунинг учун “яшил” энергияга ўтиш самарадорлигини белгиловчи самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш заруриятини кўрсатади. “Яшил” энергияга ўтиш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг қуйидаги долзарб муаммолари ечимига қаратилиши лозим: • Ўзбекистонда “яшил энергетика”га ўтиш асосан маъмурий ва мажбурий тарзда амалга оширилаётганлиги; • ёқилғи энергия ресурсларнинг етишмовчилиги туфайли энергия тақчиллигининг келиб чиқиши; • энергияни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш туфайли келиб чиққан экологик инқироз; • энергия истеъмолчиларига энергия ресурслар таннархидан арзон сотилаётганлиги туфайли соҳага инвестицияларни жалб қилишдаги қийинчиликлар. Юқоридаги таҳлиллар натижасидан келиб чиқиб энергия истемолида “яшил” энергия манбаларини жорий этишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида уларни самарадорлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичларни жорий этиш тавсия этилади [6]. Бунда, “яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 154
Машинасозлик ва энергетика
берувчи ягона самарадорлик кўрсаткичини аниқлаш учун барча кўрсаткичлар нисбий (ўзчовсиз) бирликда ишлаб чиқилади [7]. Дастлаб энергия истеъмолида “яшил” энергия салмоғини аниқловчи “яшил” энергиядан фойдаланиш коэффициенти”ни амалиётга киритиш лозим. Ушбу коэффициент қуйидаги ифодадан аниқланади:
(3)
бу ерда: Wяэ-энергия истеъмолидаги “яшил” энергия миқдори, кВт⋅соат; Wэр-энергия истеъмолидаги энергия тармоғидан ва энергия ресурслардан фойдаланиб олинган энергия миқдори, кВт⋅соат. “Яшил” энергетикани жорий қилишни иқтисодий самарадорлигини белгиловчи кўрсаткич сифатида “Энергия харажатларни қисқариши коэффициенти”ни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу кўрсаткич “яшил” энергия манбаларини ўрнатганда энергия харажатлар неча фойизга қисқаришини кўрсатади. Бунинг учун қуйидаги ҳисоблашларни бажарамиз. Агар, корхона электр тармоқдан ўртача қувват истеъмоли - Рўр.т бўлса, унинг йиллик энергия истеъмоли тўлови қуйидаги ифодадан аниқланади.
, (4) бу ерда: Рўр.т-электр тармоқдан истеъмол қилинаётган ўртача қувват истеъмоли, кВт⋅соат; Тмах –йиллик максимал юкламалар вақти бўлиб, корхонанинг иш кунлари ва сменалар сонига қараб аниқланади. Масалан, 1 смена учун Тмах=2200, 2 смена учун 4500 соат/йил, ва ҳ.к.; Сэээлектр энергияси таннархи, сўм/кВт⋅соат. “Яшил” энергия манбаларини (қуёш панели мисолида) ўрнатиш, энергия тўловларини қуйидаги миқдорда камайтириш имконини беради:
(5) бу ерда: Ряэ-“яшил” энергия манбасининг қуввати, кВт; Со.эк -1 кВт қуёш панелининг бир йиллик ишлаб чиқарадиган энергияси, кВт⋅соат/йил; Cээ-тармоқ электр энергияси таннархи, сўм⋅кВт/соат; C0.эк-1 кВт⋅соат электр энергияси истемолининг атроф муҳитга етказган зарари қиймати, сўм/кВт⋅соат. “Яшил” энергия ҳисобидан энергия тўловларини камайишининг нисбий қиймати қуйидагича аниқланади:
(6)
Корхона энергия истеъмолининг қуйидаги маълумотлари асосида ушбу коэффициентни ҳисоблаймиз: Рўр.т-1000 кВт; Тмах-2200 соат (1 сменали иш); Сээ-1000 сўм/кВт⋅соат; -1700 кВт⋅соат/йил; Со.эк-50 сўм/кВт⋅соат. Қуёш панеллари ишлаш муддати 25 йил, инверторники 8 йил. Капитал харажатларни ҳисоблашда 1 қуёш панелига 3 та инверторни ҳисоблаймиз. 1 кВт қуёш панели ва 3 та инверторни нархини 8 млн деб қабул қиламиз. Агар, бу қийматни ўртача 20 йилга бўлсак келтирилган қўшимча йиллик харажатларни 400 минг деб қабул қиламиз. Яъни, 1 кВт қувватли “яшил” энергия манбаларини капитал ва ўрнатиш келтирилган йиллик харажатлари қуйидаги ифодадан аниқланади:
сўм/кВт.
“Энергия харажатларни қисқариши коэффициенти”ни ҳисоблаймиз:
Бу кўрсаткич ўртача истеъмол қуввати 1000 кВт бўлган корхонага 300 кВт қуёш панеллари ўрнатиш энергия тўловларини 23% га қисқартиришини англатади. Энергия ресурсларни сарфлаб ишлаб чиқарилган иссиқлик ва электр энергиясидан фойдаланганда энергия ресурсларни тежаш ҳамда энергия тўловларни камайтириш мақсадида исрофларни иложи борича камайтишга ҳаракат қилинади. “Яшил” энергия
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 155
Машиностроение и энергетика
манбаларида энергия ресурс чексиз ва тўловсиз бўлгани сабабли бу исрофларни эътиборга олмаса ҳам бўлади. Яъни, “яшил” энергиядан фойдаланганда ФИК ни ҳисоблашда фақат тўлов қилинадиган энергия исрофларни ҳисобга олиш лозим. “Яшил” энергиядан фойдаланганда энергияга ҳам энергия исрофига ҳам тўлов қилмаймиз. Шунинг учун (2) ифодани қуйидагича ёзиш мумкин:
(7)
Бу ерда: Wэр-энергия ресурслардан олиниб фойдаланилган энергия миқдори, кВт⋅соат; Wяэ-“яшил” энергия манбаларидан олиниб фойдаланилган энергия миқдори, кВт⋅соат; ∆Wэр.Σ-энергия ресурслардан олинган энергиядан фойдаланиш жараёнидаги умумий йўқотишлар, кВт⋅соат. Ушбу ифода “яшил” энергия манбалари энергиясидан фойдаланиш салмоғини ошиб бориши билан энергиядан фойдаланиш ФИК ошиб боришини таъминлайди ва “яшил” энергия манбаларини жорий этганда умумий ФИК пасайиб кетишини олдини олади. Бундан ташқари, “яшил” энергиядан фойдаланишни асосий самарадорлик кўрсаткичи бўлган “бирлик қийматдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда атроф муҳитга етказилган зарар кўрсаткичи”ни ҳисобга олиш зарур бўлади. Халқаро амалиётда қўлланилаётган бирлик қийматдаги (1 АҚШ доллари) маҳсулотни ишлаб чиқаришда атроф-муҳитга етказилган зарар анча кичик (1 кг СО2 учун 3-5 цент) ва ўлчов бирликка (кг⋅СО2/$) эга бўлгани учун ўлчовсиз коэффициент тавсия этилади. Бунда, фойдаланилаётган энергияни ишлаб чиқариш жараёнида ажралиб чиқаётган зарарли моддалар миқдорини энергияни атроф-муҳитни энг кўп ифлослантирувчи энергия ишлаб чиқарувчи энергия ресурсга (кўмирга) таққослаш керак бўлади. “Яшил” ва энергия ресурслардан фойдаланиб ишловчи гибрид энергия манбасининг экологияга таъсири индекси қуйидаги тартибда аниқланади. Гибрид энергия (электр ва иссиқлик) манбасида турли ёқилғида (табиий газ, кўмир, бензин ва ҳ.к.) ишловчи барча энергетик қурилмалар учун атроф –муҳитга етказилган зарар қуйидаги ифодадан аниқланади:
(8) Бу ерда: mi–i-турдаги ёқилғи билан ишловчи электр ва иссиқлик энергия манбаларининг йил давомида атроф муҳитга чиқарилган зарарли моддалари миқдори, тн; Co.i-i-ёқилғи билан ишловчи энергетик қурилманинг чиқарган 1 тн зарарли моддаларининг атроф муҳитга зарари (ёки зарарни қоплаш учун сарфланадиган маблағ) миқдорининг қиймати, АҚШ долл. Энергия истемоли объектида истеъмол қилинган энергияни кўмирда ишлаб чиқарилгандаги зарарли моддалар миқдори аниқланиб нисбий кўрсаткич қуйидаги ифодадан аниқланади:
Бу кўрсаткич корхонадаги реал экологик ҳолатни аниқлаб бермайди, балки энергия истеъмоли жараёни қай даражада нисбатан “тозароқ” эканини билдиради. Масалан, қорхонада қисман “яшил” энерия манбаларини ўрнатилса ва бу кўрсаткич Кэи=0,73 ни ташкил этса бу ҳолат энг “ифлос” энергиядан фойдаланишга нисбатан 73% га тозароқ эканини билдиради. Яъни, фақат “яшил” энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади. “Яшил” энергия манбаларини жорий қилиш энергия таъминотини диверсификациялаб энергия таъминоти ишончлигини оширади. Шунинг учун энергия истеъмоли объектининг диверсификация коэффициентини самарадорлик коэффициенти сифатида киритиш зарур. Бу коэффициент энергия манбаларининг хилма-хиллиги уларнинг заҳира қуввати билан аниқланади. Агар корхонада бир неча энергия манбаи ва заҳиралаш қурилмаси бўлса ушбу коэффициент қуйидаги ифодадан аниқланади:
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 156
Машинасозлик ва энергетика
, (9)
бу ерда: n-энергия манбалари сони, дона; Pi-энергия истемолида иштирок этаётган энергия манбаи ёки заҳиралаш қурилмасининг номинал қуввати, кВт; Pi.max-максимал қувватли энергия манбаи (аксарият ҳолларда электр тармоқ трансформатори) қуввати, кВт; Pec-энергия истеъмоли объектининг йиллик ўртача истеъмол қуввати, кВт. Хулосалар: 1. Энергетик тадқиқотларда жорий этилган энергия самарадорлик кўрсаткичлари “яшил” энергиядан фойдаланиш самарадорлигини тўлақонли баҳолай олмайди. 2. Энергия истеъмоли объектларида “яшил” энергия манбаларини жорий этиш самарадорлигини тўлақонли тавсифловчи самарадорлик кўрсаткичлари тавсия этилди ва асосланди. 3. Ишлаб чиқилган самарадорлик кўрсаткичлари иқтисодиёт соҳаларини “яшил” энергиядан фойдаланишга жадалроқ ўтиш учун корхоналарни самаралироқ рағбатлантириш тизимини яратиш имконини беради
Литература (5)
- 4. Haas R, Editor, Faber T, Green J, Gual M, Huber C, Resch G. Promotion Strategies for Eectricity from Renewable Yenergy Sources in EU Countries, Review-report of the project YeLGREEN, TU Wien; 2001.
- 5. Haas R, Meyer NI, Held A, Finon D, Lorenzoni A, Wiser R, yet al. Promoting electricity from renewable energy sources– lessons learned from the EU, U.S. and Japan. In: Sioshansi FP, yeditor. Yelectricity market reforms. Yelsevier Publishers; 2007.
- 6. Van der Linden NH, Uyterlinde MA, Vrolijk L, Nilsson J, Khan K, Astrand K, yet al. Review of international yexperience with renewable yenergy obligation support mechanisms. Netherlands: Petten; 2005. YeCN-C-05-025.
- 7. N.N. Sadullayev., G‘afurov M.O. Sanoat korxonasining kompleks energiya samaradorlik ko‘rsatkichini aniqlash. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” №2/2023, 124-128 b.
- 8. N.N. Sadullayev., G‘afurov M.O. Gibrid energiya manbali energiya iste’moli obyektini umumlashgan samaradorlik ko‘rsatkichini aniqlash. Muqobil energetika. Qarshi. №2. 2023 y.3540 c. Садуллаев Насулло Нематович - техника фанлари доктори, профессор, Бухоро давлат техника университети “Электр ва энергетика муҳандислиги” кафедраси профессори, Nasullo68@mail.ru, +99893-960-97-88 Нематов Шуҳрат Насилло ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, Бухоро давлат техника университети “Электр ва энергетика муҳандислиги” кафедраси докторанти, mshuxa@mail.ru +99890-636-66-56 “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 157