Ilmiy maqola
O'zbekcha
Open Access
Пахтани майда ифлосликлардан тозалашда такомиллаштирилган қозиқли барабанларда пахта массасининг оқимини назарий тахлили Қўшимов А.А., Муродов Р.М., Шодмонқулов А.М., Сайитқулов С.О., Салимов Ш.Ҳ. Пневмотранспортлар ва уларда пахтани стационар узатиш конс
Annotatsiyalar
Annotatsiya o'zbek tilida mavjud emas.
қозиқли барабантозалаш самарасиифлосликларнинг ажралишипахта массасиқозиқли барабандаги ҳаракати. ТЕОРЕТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ ПОТОКА МАССЫ ХЛОПКА В УСОВЕРШЕНСТВОВАННЫХ ВОРСОВЫХ БАРАБАНАХ ПРИ ОЧИСТКЕ ХЛОПКА ОТ МЕЛКИХ ПРИМЕСЕЙ Пардаев Б.Ч.Абидова А.Р.Росулов Р.Х.Каримова Г.Т. Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности. Аннотация. Для достижения максимальной прочности на разрыв хлопчатобумажной тканихлопчатобумажные ткани подвергаются процессу измельчения и встряхиваниячто
Мақолада пахта хом ашёсини тозалаш самарадорлигини оширишга эришиш учун тозалагичларга узатилаётган пахта хом ашёсини титиш ва силкитиш жараёнини бажариш, пахта таркибидаги ифлос аралашмаларнинг жадал тўкилишининг назарий асослари келтирилган. Натижада қозиқчали барабанлардан ўтувчи пахта оқимининг ишқаланиш коэффициенти ҳар бир зонада ошиши, бу эса ускунанинг тозалаш самарадорлигининг ошишига олиб келади.
The article presents the theoretical basis of the process of shaking and shaking raw cotton fed to cleaners and accelerated shedding of impurities in the cotton, with the aim of increasing the efficiency of cleaning raw cotton. As a result, an increase in the friction coefficient of the cotton flow passing through each of the pin drums in each zone leads to an increase in the cleaning efficiency of the equipment.
peg drumcleaning effectseparation of impuritiescotton massmovement in the peg drum. Пахта хом ашёсини дастлабки ишлаш жараёнида уни ифлос аралашмалардан тозалаш технологик жараёни муҳим бўғинларидан бири ҳисобланибкейинги жараёнларда пахтани жинлаш ва тола тозалаш жараёнларига таъсири юқори бўлади. Майда ифлос аралашмалар керакли даражада тозаланмаса пассив ҳолатдан актив ҳолатга ўтади ва тола тозалагичда ажралиши қийинлашади. Пахта хом ашёсининг тозалаш самарадорлигини оширишга эришиш
Maqola Mazmuni
1-расм. Такомиллаштирилган 1ХК русумли пахта тозалаш ускунаси схемаси Пахта тозалаш агрегат секцияси қуйидагилардан иборат: корпус 1, таъминлаш валиклари 2, горизонтал юзада жойлашган қозиқли барабанлар 3, 4, 5, 6 қозиқ 8 ва резина планка 9. Қозиқли барабанлар тагида тўрли юза 7 ва чиқинди бункери 10, кўриш ойнаси 11 билан жойлашган. Пахтани тозалашда уни титилишини ошириш мақсадида қозиқли барабан қопламаси 1 кўп қиррали этиб тайёрланди. Қозиқли барабан қопламасининг уланиш оралиқ жойига қистирилган резина 9 тўрли юзани 7 ифлосликлардан тозалашга хизмат қилади. Қозиқли барабанларнинг қопламалари диаметрлари бўйича бир-биридан фарқ қилиб, кетма-кетлик билан катталашиб боради, бунда биринчи қозиқли барабан қопламасининг
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 235
Технологии текстильной и легкой промышленности
диаметри D1˂D2, D2<D3, ….. гача катталашиб боради, лекин қозиқларнинг узунлигини h1, h2 ва hn гача ўзгартириш билан барабаннинг умумий ташқи диаметри сақланиб қолинган. Пахтани дастлаб катта кенгликда, узун қозиқлари билан титиш жараёнини амалга ошириш, пахта ҳаракат йўли билан титиш зонасини камайтириш билан уни судраш жараёни амалга оширилади, бунда қозиқлар узунлиги ҳар бир барабанда ўзгариб боради. Қозиқли барабанларнинг титкилаш зонасини катталаштирилишидан узатилаётган пахта миқдорини ҳам кўпайтириш мумкин, шунинг учун ҳар бир қозиқли барабандан ўтаётган пахта оқимининг массасига боғлиқ холда самарадорликнинг ўзгаришини назарий таҳлил қиламиз. Бунда, А.Т.Севостянов [1, 2] моделига кўра ҳар бир секцияда ифлосликлар ажралиш натижасида ундаги массасининг камайиши дифференциали dm қуйидаги қонуният билан аниқланади.
P dP m dm = (1)
Бу ерда -тажрибавий коэффициент (1) тенгламани 0 ) ( = шартида интеграллаймиз. Ушбу тажрибавий коэффициент турли хил ўлчамдаги қозиқчали барабан билан тўрли юзаси ишчи зонаси бир қатламда бўлганлиги сабаб пахтадан ажралиб чиқадиган ифлосликлар билан боғлиқ коэффициентдир.
) (
0 0 = m m (2)
Бу ерда − 0 m тозалаш зонасидаги ифлосликлардан тозаланмаган пахта массаси. (2) формуладан фойдаланиб биринчи қозиқчали барабандан ўтувчи пахта оқимини камаётган
массани 1 0 интервал учун
1 1 ) ( 1 m m − = ифода оқимининг тозалаш самарадорлиги деб қабул қиламиз.
Ушбу айирма ) ( 1 1 0 1 m m m − = нинг нисбати
1 − = m m
) ( 1 1 1 0
дастлабки қозиқчали барабандаги 1 0 орасидаги пахта оқимидан ажралган ифлосликнинг нисбий миқдори бўлади. Шу кетма-кетликда иккинчи, учинчи ва тўртинчи қозиқчали барабандан ўтишдаги пахта оқимидан майда ифлосликларни тозалаш самарадорлигини (2) тенгламага кўра қозиқчалар орасидан ажралган ифлосликларини аниқлаймиз.
2 − = m m
) ( ) ( 1
1 1
2 2
3 − − = m m
) ( )) ( 1 ))( ( 1(
2 2 1 1
3 3
4 − − − = m m (3)
) ( )) ( 1 ))( ( 1 ))( ( 1(
3 3 2 2 1 1
4 4
(3) тенгламадан фойдаланиб самарадорлик коэффициенти ишқаланиш қоэффициентига ва ҳар бир қозиқчали барабанлардан оқиб ўтувчи пахтанинг массасига боғлиқлик графиклари Maple-6 дастуридан фойдаланиб таҳлил қилинган.
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 236
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
02 .0 = f
03 .0 = f
2- расм. Пахта оқимидан ифлосликларни ажратишдаги самарадорлик коэффициенти ε нинг ишқаланиш коэффициенти f нинг иккита қийматида ва пахта массасининг
,3.0 1 = m ,2 . 0 2 = m ,1 . 0 3 = m , 09 . 0 4 = m ўзгаришига боғлиқлик графиги Самарадорлик коэффициенти учун қуйидаги ифодани оламиз
+ + − = − =
t t e m m m
−
R
1 0 1
)) ( ( 1
1 0 0 0
+ + − = − =
t t e m m m
−
R
2 1 2
)) ( ( 1
2 0 0 1
+ + − = − =
t t e m m m
−
R
3 2 3
)) ( ( 1
3 0 0 2
+ + − = − =
t t e m m m
−
R
4 3 4
)) ( ( 1
4 0 0 3
(2-расмда) самарадорлик коэффициентларини ε1(t), ε2(t), ε3(t), ε4(t) ларнинг коэффициенти k(Н/м) ҳар хил бўлганда пахта бўлакчаларининг t=0 моментдаги ҳар ҳил тозалаш зонасида кириш ва чиқиш оралиқларида 0<t<t, t1<t<t2 , t2<t<t3, t3<t<t4. да вақт бўйича ўзгариш графиклари келтирган. Юқорида такомиллашган (2-расм)да келтирилган қозиқчали барабандаги L1=R1φ1, L2=R2φ2, L3=R3φ3, L4=R4φ4 – тўрли ёй жойлашган секция қисми, ҳисобларда ω0=52c-1, R=0.16 м, f=0.2, m=25·10-4 м, n=10 Н·с/м қийматлари олиниб, қозиқчали барабандан тозалаш жараёнида иштирок этувчи турли узунликдаги қозиқчалар ҳамда тозалаш жараёнида ҳар бир қозиқчалар таъсири 0<φ<π тенгликлар ўринли бўлади. Графиклар таҳлилидан (3-расм)да келтирилган параметрларда мм h 80 1 = мм h 70 2 = мм h 60 3 = мм h 50 4 = ва бикрлик коэффициенти k нинг камайиши билан қозиқчали барабандаги пахта оқимининг тозалаш самарадорлиги бир хилда бўлиши тажрибавий коэффициент λ нинг ошиши билан ҳар бир турли хил қийматдаги қозиқчали барабандаги тозалаш самарадорлиги коэффициентига нисбатан пропорционал ошиши мумкин эмаслиги кузатилди. Ҳар бир қозиқчали барабанлардан ўтувчи пахта оқимининг ишқаланиш коэффициенти ҳар бир зонада ошиши эса ускуна тозалаш самарадорлигининг ошишига олиб келади.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 237
Технологии текстильной и легкой промышленности
мм h 80 1 = ; мм h 70 2 = ; мм h 60 3 = ; мм h 50 4 = . 3-расм. Пахта бўлакчаларининг майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлик коэффициенти ҳар бир қозиқчали барабанлардаги массасининг вақт бўйича ўзгариш
,3.0 1 = m ,2 . 0 2 = m ,1 . 0 3 = m , 09 . 0 4 = m графиклари Адабиётлар рўйхати: 1. А.А. Джураев, Қ. Жуманиязов, А. Даминов, Х.Н. Лукманов. Факторы и направления разработки общей стратегии развития инновационной деятельности текстильной и легкой промышленности Ташкент-2006. 2. А.А. Джураев, Н. Камолов, А. Исмаилов, С. Юнусов. О путях автоматизированного управления техническим процессам джинирования, Материалы РНПК «Развитие и совершенствование дизайна и технологии изделий из кожи» Ташкент-2008, 2-том, стр. 2326.
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 238
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
УДК 677.21.021 ПНЕВМОТРАНСПОРТЛАР ВА УЛАРДА ПАХТАНИ СТАЦИОНАР УЗАТИШ КОНСТРУКЦИЯСИНИНГ ТАҲЛИЛИ 1Қўшимов А.А., 1Муродов Р.М., 1Шодмонқулов А.М., 2Сайитқулов С.О., 2Салимов Ш.Ҳ. 1Жиззах политехника институти, 2Бухоро давлат техника университети. Аннотатция. Ушбу мақолада пахтани пневмотранспортларда ташиш тизими бўйича олиб борилган илмий изланишларнинг ҳамда узоқ масофадаги пахталарни технологик жараёнларга олиб келишда фойдаланилаётган стационар узатиш ускуналарининг конструкциялари таҳлили келтирилган. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўсатмоқдаки пахтани стационар ташишда пахтанинг шикастланиши ва қурилманинг оғирлиги ҳамда конструкцияларнинг мураккаблиги бу соҳада янада кенгроқ илмий тадқиқотлар олиб боришни талаб этаётганлигини кўрсатмоқда. Таянч сўзлар: камера, вентилятор, пахта, тола, чигит, перевалка, сепаратор, вакуум-клапан, қувур, юқориги тўрли юза, пастки тўрли юза, юқориги тўрли юза қирғичи, пастки тўрли юза қирғичи. АНАЛИЗ ПНЕВМОТРАНСПОРТОВ И КОНСТРУКЦИЯ СТАЦИОНАРНЫХ ВЯЗАННЫХ ПЕРЕДАЧ В НИХ 1Қўшимов А.А., 1Муродов Р.М., 1Шодмонқулов А.М., 2Сайитқулов С.О., 2Салимов Ш.Ҳ. 1Джизакский политехнический институт, 2Бухарский государственный технический университет. Аннотация. В данной статье представлен анализ научных исследований, проведенных по системе транспортировки хлопка пневмотранспортом и конструкции стационарного трансмиссионного оборудования, используемого для доставки хлопка в технологические процессы на большие расстояния. Проведенные анализы показывают, что повреждение хлопка при стационарной транспортировке хлопка, а также вес устройства и сложность конструкций показывают, что эта область требует более масштабных научных исследований. Ключевые слова: камера, вентилятор, хлопок, волокно, семя, прядильщик, сепаратор, вакуумный клапан, труба, верхняя поверхность сетки, нижняя поверхность сетки, скребок верхней поверхности сетки, скребок нижней поверхности сетки.
ANALYSIS OF PNEUMATIC TRANSPORTS AND DESIGN OF STATIONARY KNITTED TRANSMISSIONS IN THEM 1Kushimov A.A., 1Murodov R.M., 1Shodmonkulov A.M., 2Sayitkulov S.O., 2Salimov Sh.H. 1Jizzakh Polytechnic institute, 2Bukhara state technical university. Annotation. This article presents an analysis of the research conducted on the pneumatic cotton conveying system and the design of stationary transmission equipment used to deliver cotton to technological processes over long distances. The analyses show that cotton damage during stationary cotton transportation, as well as the weight of the device and the complexity of the designs, indicate that this area requires more extensive research. Keywords: chamber, fan, cotton, fiber, seed, spinner, separator, vacuum valve, pipe, upper surface of the screen, lower surface of the screen, upper surface scraper of the screen, lower surface scraper of the screen. Кириш. Юртбошимиз айтганларидек, давлатимизни ривожланган мамлакатга айлантиришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун жаҳон андозаларига мос келадиган, юқори сифатли тола ишлаб чиқариш, пахтачилик соҳасида инновацион техника ва технологияларнинг такомиллаштирилган ускуналарини ишлаб чиқиш учун олимлар олдига олдиндан соҳада ишлатиладиган ускуналарни таҳлил қилиш ва конструкцияларни ўрганиш вазифасини қўймоқда. Пахта тозалаш корхоналарида ишлатиладиган пневмотранспорт ва уларда пахтани стационар узатишда, асосан, пахта хом ашёсининг тозалаш ва чигитдан ажратиш жараёнларида, пневмотранспорт тизимларида пахтанинг бир текисда ҳаракат қилмаслиги технологик жараёнларнинг бир текисда кетишига салбий таъсир этади. Бу эса ўз-ўзидан
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 239
Технологии текстильной и легкой промышленности
пахтани дастлабки қайта ишлаш технологик жараёнлари унумдорлиги ва корхона иқтисодига салбий таъсир қилади. Бу эса соҳа олимлари ва ишлаб чиқарувчилари олдига катта вазифалар қўяди. Биздаги муаммолар, пахтани ўз вақтида қабул қилиш, намлиги ва ифлослиги юқори бўлган пахтани, айниқса, машинада терилган пахтани маълум муддат сақлаш ва сифатли қайта ишлашдан иборат. Айни шу масалаларни ҳал қилишда олимлар, саноат ходимлари ва лойиҳалаш ташкилотларидан юқори унумли машиналар ва узатиш қурилмаларини яратиш ва янги қайта ишлаш технологиясини ва узатиш қурилмарини ишлаб чиқишни талаб этади [1]. Технологик жараёнларга пневтранспорт орқали узатишнинг асосий камчиликларидан бири пахтанинг ҳаракати турли хил бўлишидадир. Пахтанинг бундай ҳаракати машиналарнинг иш жараёнида пахта оқимини бир хилда кетишида салбий таъсир кўрсатади. Бу ишчи органларнинг самарасиз ҳаракатланишига олиб келади, натижада корхонада электр энергияни ортиқча сарф бўлиши юзага келади. Шу билан бирга, ишчи юзаларнинг самарасиз ҳаракатланиши натижасида иш унуми пасаяди. Бу эса технологик жараёнда айланувчи механизмларнинг ишдан чиқишига ҳамда корхонага қўшимча эҳтиёт қисмлари олиб келишига сабаб бўлади. Натижада, корхона иқтисодига зарар келтирилади. Шу сабабли, ҳозирги вақтда пахтани қайта ишлаш жараёнида машиналар ишчи органларининг узоқ вақт ишлашини таъминлаш учун такомиллаштирилган пневмотранспорт машиналарини яратишга бўлган эҳтиёж, сўнгги йилларда, ошмоқда. Илмий ишнинг таҳлили. Ҳаво ёрдамида ташувчи қурилмалар илк бора 1893 йилда Дорфман томонидан кемалардан донни тушириш учун қўлланилган. Қурилманинг фойдали иш коэффициенти кичик бўлиб, кўп энергия сарф қилган. Пахта тозалаш соҳасида пневмотранспорт 1929 йиллардан бошлаб ишлатиб келинади [2]. Пахта пневмотранспортининг дастлабки тадқиқотлари Борис Левкович томонидан тадбиқ қилинган. Кейинчалик унинг ривожланишига П.Байдюк [3] катта ҳисса қўшди. У пневмотранспорт ускунасида пахта билан ҳавонинг ўзаро таъсирлашуви, пневмотранспортнинг ҳаво ва материал ҳаракатига қаршилиги, материалнинг горизонтал ва вертикал қувурлар бўйлаб ҳаракати, пневмотранспортнинг фаолият радиуси, ҳаво ёрдамида ташишда энергия сарфи йўналишларидаги экспериментал тадқиқотлар муаллифидир. Пахта тозалаш корхоналари ҳам аэродинамик ва пневмотранспорт ускуналари кенг қўлланилиши билин ажралиб туради ва деярли пахта билан боғлиқ барча жараёнлар ҳаво воситасида амалга оширилади. Шунинг учун пахта аэродинамикаси ва пневмотранспорти бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган. Аммо охирги йилларда бу йўналишда, яъни пневмотранспортларда стационар узатиш конструкцияси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилмаган [6]. Ҳозирда пахтани пневмотранспортларда ташишда ташиш оралиғи 100-150 м дан узоқ бўлса унда сўриш кучи юқори бўлган вентиляторларни ҳам пахтани олиб келишга қуввати етмайди. Шу сабабли пахтани ташишда 150 м дан юқори узоқликдаги пахтани стационар ёки ностационар узатиш қурулмаларидан кенг фойдаланилади, стационар ташишда ускуна жойини ўзгартириш имкони мавжуд бўлиб, шу сабабли битта стационар узатиш қурулмасидан корхонани турли жойлардаги пахта маҳсулотларини ташиш имконияти мавжуд бўлади [7]. Ностационар ташишда бунинг иложи йўқ, лекин унга қўшимча дастлабки тозалаш ускуналарини ўрнатиш имкони мавжуд. Бу эса корхона ҳудудида қўшимча стационар узатиш қурулмасининг ҳам бўлишиш шарт деганидир. Бу узатмаларнинг кўпайиши пахтанинг қўшимча шикастланишига сабабчи бўлади. Бундан ташқари, стационар узатиш ускунасининг жойини ўзгартириш ва сўриш учун ортиқча оғирликни олиб ташлаш учун чангланган ҳавони тозалаш тизими ўрганилмайди, бу эса корхонани атмосфера ҳавосини қўшимча ифлосланишига олиб келади [4,5].
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 240
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
Корхоналарда мавжуд стационар узатиш қурулмалари СС-15А сепаратори ва марказдан қочма вентиляторлардан ташкил топган [8]. СС-15А сепараторининг кострукцион схемаси 1-расмда келтирилган. Ҳаво оқими камераси 1, ҳавони ён томондан чиқиб кетишини таъминлайдиган ҳамда пахтани ўтиб кетишининг олдини оладиган тўрли юза 2, пахта ва ҳаво оқимининг кириш қувури 3, ишлатилган техник ҳавонинг чиқиш қувури 4, сепаратор остки қисмида жойлашган пастдан ҳавони сўрмаслигини олдини оладиган ва юқоридан пахтани туширишга мўлжалланган вакуум-клапан 5 ўрнатилган. Ушбу сепараторда пахта кирганида ҳаво оқими кучи билан сепаратор орқа деворига тегиши ва тўрли юзага ўрилиши, қирғич сеткани тозалаш жараёнида ҳамда вакуум-клапанга айланиб ўтиши пахтанинг шикастланишига олиб келади. Бундан ташқари, техник характеристикасига кўра сепараторнинг оғирлиги 1,36 т бўлса, ВЦ-12М вентиляторларининг оғирлиги 0,8 т бўлади, сепаратор ўрнатилган стационар ўтказгичларнинг оғирлиги 2-2,5 т гача бўлади [9]. Юқоридаги муаммоларнинг олдини олиш учун ҳамда пневмотранспортлардан атмосферага чиқиб кетаётган чангнинг олдини олиш учун қуйидаги конструкцияга эга бўлган стационар узатиш қурулмаси ишлаб чиқарилган (2-расм).
1-расм. СС-15А сепаратори қуйидаги қисмлардан ташкил топган. 1- камера, 2-тўрли юза, 3-кириш қувури, 4-чиқиш қувури, 5- вакуум-клапан
2-расм Стационар узатиш қурулмасининг конструкцияси. 1-сурувчи ҳаво ва пахтанинг кириш қувури; 2-пуфловчи ҳаво ва пахтанинг чиқиш қувури; 3-вентилятор; 4-сўриб олинган техник ҳавонинг вентиляторга кириш камераси; 5-вентилятордан итариш кучи билан техник ҳавонинг чиқиш оқими; 6-сфера шаклидаги тўрли юза; 7-двигател; 8-кирувчи ва чиқувчи бункерлар тўсиғи; 9-пуфловчи ҳаво оқими чиқиш қувури. Х.Т.Ахмедходжаев, Р.Муродов ва С.Д.Балтабаевлар томонидан ихтиро қилинган чигитли пахтани ҳаводан ажратиб олиш қурилмаси 2-расмда келтириб ўтилган [9].
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 241
Технологии текстильной и легкой промышленности
Ушбу келтирилган ускунанинг ишлаши қуйидагича: Сўрувчи ҳаво оқими билан келаётган пахта кириш қувур 1 орқали кириб келади ва ўз оғирлиги билан пастга тушиб итарувчи ҳаво оқимининг чиқиш жойидан ўтиши натижасида итарувчи кучга эришади ва стационар узатиш қурилмасидан чиқиш қувури 2 орқали чиқиб кетади. Фойдаланилган ҳаво эса вентилятор 3 орқали сўриш камераси 4 дан сўриб олинади ва пуфловчи ҳаво оқими чиқиш қувури 5 орқали техник ҳавони кириш ва чиқишида ўрнатилган сферик шаклдаги тўрли юза 6 орқали ҳавога пахтани қўшилиб кетмаслигининг олди олинади. Пуфловчи ҳаво оқими чиқиш қувури 9 пахта оқимига қўшилиб итарувчи кучни ҳосил қилади. Тўсиқ 8 билан ростлаб турилади[10].
3-расм. Толали материаллар учун сепаратор.(SU.1437418) 1-кириш қувури, 2-тўсиқ, 3-чиқиш қувури, 4-тўрли барабан. Х.Т.Ахмедходжаев, Р.Муродов, А.В.Вохидов, Х.И.Исахановлар томонидан ихтиро қилинган толали материаллар учун сепаратор қурилмаси 3-расмда келтириб ўтилган. Ушбу конструкция (1) кириш қувури орқали пахта хом ашёси кириб келади тўсиққа (2) урилиб (4) тўрли барабан натижасида хом ашё хаводан ажралади. (3) чиқиш қувури орқали хом ашё кейинги жараёнга узатилади [11]. Ушбу конструкцияларда пахтанинг шикастланиши, чанг ҳавонинг атмосферага чиқиб кетишининг олди олинган бўлса-да, ишлаб чиқариш жараёнида кенг жорий этилмаслигига қуйидагиларни айтишимиз мумкин: Бу стационар узатиш ускунасида пахта бир хилда келади деб ҳисобланган, лекин амалда бундай эмас. Агарда, пахта оқимига қараб қувур кенглигини бошқара олсак бирор бир натижага эришилган бўлар эди. Иккичидан, пахта оқимининг тўрли юза тешикларини ёпиб қўйиш эҳтимоли катта. Бунинг олдини олиш учун ҳеч қандай тўрли юзани тозалаш ускунаси ўрнатилмагандир. Пахта хом ашёси сeпаратори (IAP06631) қурилмаси ажратувчи камeрада жойлашган тўрли юзасини фойдалилигини ошириш мақсадида жуфт тўрли юза қўйилган, шакли ва ўлчамлари ўзгартирилган. [12] Яъни унинг фойдали тўрли юзаси жуфт қўйилган ва у кириш ўқига нисбатан симметрик шаклда жойлаштирилган. Тўрли юзаларнинг қолган қисми эса ишчи камeранинг икки чeтида доирасимон тўрли юза шаклида жойлашган бўлиб, улар ҳавони пахтадан тeз ва осон ажратиб олишга хизмат қилади. Сeпаратор қурилмасини қуйидаги асосий элeмeнтлар ташкил этади: кириш қувури 1, ишчи камeра 2, юқориги тўрли юза 3, юқориги тўрли юзанинг сидиргичи 4, ҳаво чиқиш қувури 5, пастки тўрли юза 6, пастки тўрли юзанинг сидиргичи 7, вакуум-клапан 8 [13].
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 242
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
4-расм. Пахта cепаратори (№ IAP 06631). 1-кириш қувури, 2- ишчи камeра, 3- юқориги тўрли юза, 4-юқориги тўрли юзанинг сидиргичи, 5-ҳаво чиқиш қувури, 6-пастки тўрли юза, 7-пастки тўрли юзанинг сидиргичи, 8-вакуум-клапан.
Вeнтилятор ишлаши билан ҳаво қувуридаги ҳаво сўриб олиниши натижасида, пахта хом ашёси ҳаво оқими билан бирга ҳаракатланиб, сeпараторга кириш қувури (1) орқали ишчи камeра (2) га кириши билан пахта ўзининг инeрцияси таъсирида вакуум-клапани (8) га тушади. Ишчи камеранинг икки четида битта вертикал текисликда бир жуфт доира шаклда жойлашган юқориги тўрли юза (3) ва пастки тўрли юза (6) га бориб пахтанинг бир қисми ёпишади. Юқориги тўрли юзадаги ёпишган пахтани сидиргич (4) ва пастки тўрли юзага ёпишган пахтани сидиргич (7) ёрдамида ажратиб олинади ва вакуум-клапан 8 га туширилади. Доира шаклдаги тўрли сиртнинг фойдали юзаси икки маротаба катталашиши пахтанинг таркибидаги майда ифлос аралашмаларнинг ажратиб олиш ҳам икки маротаба кўпроқ бўлишини таъминлайди. Шунингдек, тўрли сиртнинг фойдали юзасининг ошиши ҳисобига сўрувчи куч миқдори ҳам камаяди. Бу эса ўз навбатида толаларни ифлос аралашмаларга қўшилиб кетишини пасайтиради [14]. Хулоса. Олинган таҳлиллардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, пахтани пневмотранспортларда ташиш бўйича кенг тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, лекин ҳаво оқимидан пахтани ажратиб олиш ва пахтани стационар узатиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар етарли даражада эмас. Хусусан, пахтани стационар ташишда пахтанинг шикастланиши ва қурилманинг оғирлиги ҳамда конструкцияларнинг мураккаблиги бу соҳани янада кенгроқ ўрганишни талаб этади. Шу сабабли, ҳозирда пахта сифатига ва энергияни кам сарфлайдиган чанг ҳавони пахта тозалаш корхоналари ҳудудига чиқармайдиган содда конструкцияга эга бўлган стационар узатиш қурилмалари пахта тозалаш ва кластер корхоналарига зарур деб ҳисобланади
Adabiyotlar (5)
- 1. Жаббаров Г.Ж., Отаметов Т.У., Ҳамидов А. “Чигитли пахтани дастлабки ишлаш технологияси”. Г.Ўқитувчи. 1987, 328 б.
- 2. Галицикий Р.Р. Оборудование зерноперерабатывающих предприятий. М: «Колос», 1982, 288 с.
- 3. Байдюк П.В., и-др.Увеличение радиуса действия ПТУ дел хлопка-сырца. Р.Ж.Хлопковат промышленность. 1992.№3.с.12-14
- 4. Xojiyev M.T, Abbazov I,Z va Alimov О.Н (2019) “Paxta tozalash zavodlarida ishlab chiqarilgan” Paxta tolasini toza tozalashning yo'llari, O'zbekiston To'qimachilik jurnali: Vol.1: № 1, 2-modda. Elektron manzili: https://uzjournals.edu.uz/titli/vol1/iss1/2
- 5. I.Abbazov, O.Sarimsakov, M.Khodjiev, B.Mardonov/ Effective Cleaning of Cotton Waste Produced at Cotton Cleaning Factories // American Journal ASCIT Communications 5, 22-28 “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 243