Skip to content
Scientific Article O'zbekcha Open Access

Тола таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларини тадқиқоти ва таҳлили

ХУДАЙБЕРДИЕВ М.Р., ОЧИЛОВ Т.А., ҲАМРОЕВА С.А., НУРБОЕВ Р.Х.

Issue
4-son
Pages
302–306
Published
05.08.2025
Views
3 7

Abstracts

Article Content

“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 300 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари жараёнлари матоларнинг мустаҳкамлигини оширади, оқартириш, бўяш жараёнлари бўлса, мустаҳкамликни бироз пасайтиради. Узиш кучини аниқлаш билан бир пайтда намуналарнинг чўзилишдаги узайиши ҳам аниқланади. Чўзилишдаги узайиши деб намуналарнинг дастлабки узунлиги билан узилгунгача чўзилгандаги узунлиги орасидаги фарқи тушунилади. Намуналарни узиш учун маълум миқдорда сарфланган энергия уларнинг узилишдаги бажарилган ишнинг ҳақиқий миқдоридир. Турли тузилишдаги матоларнинг механик хусусиятларини тақосслаш учун нисбий узиш кучи ва узилишда бажарилган ишнинг солиштирма миқдори каби кўрсаткичлар қўлланилади. Костюмбоп матоларнинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг ишқаланишга чидамлилигидир. Матоларнинг ишқаланишга чидамлилиги тола таркибига, зичлигига, ипларнинг ингичка ёки йўғонлигига, қалинлигига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқдир. Масалан, матолар қанчалик кўп ишқаланса, тузилиши бузилади, таркибидаги иплар узилади, мустаҳкамлиги пасаяди. Костюмбоп матоларнинг емирилиши асосан ишқаланиш таъсири натижасида бўлади. Матоларнинг ишқаланишга чидамлилиги уларнинг толавий таркибига, сиртининг тузилишига боғлиқ. Энг аввал матоларнинг сиртига чиқиб турган тола учлари ишқаланиш таъсирида бўлади. Костюмбоп матодаги ипларнинг букилган жойларига чиқиб турган толалар емирила бошлайди. Тола сиртининг баъзи жойлари шикастланади ва толалар узилади. Айрим толалар ёки тола қисмлари ип таркибидан чиққани туфайли иплар ҳам узилади (1-жадвал). 1-жадвал Тола таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларини тадқиқоти ва таҳлили т/р Костюмбоп матонинг тола таркиби бўйича вариантлар Кўрсаткичлар номи 20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали (1) 65% пахта толаси билан 35% полиэс-тер толали (2) 60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали (3) 70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали (4) 100% полиэстер толаси (5) Матонинг узилиш кучи, Н танда бўйича 425 432 439 429 430 арқоқ бўйича 650 612 620 606 678 2. Матонинг узилишдаги узайиши, % танда бўйича 15,2 15,4 14,9 14,6 14,8 арқоқ бўйича 17,8 16,2 16,8 16,4 17,6 1. 3. Матонинг ишқаланишга чидамлилиги, цикл 20000 18900 19200 18600 24000 4. Бикрлиги, mkN·sm2 танда бўйича 35486 35478 35606 35458 35644 арқоқ бўйича 44078 43230 43226 43224 43204 Матоларнинг сиртига чиқиб турган ипларнинг букилган жойлари ишқаланиш таъсирида энг биринчи бўлиб емирилади. Бу жойлар матоларнинг таянч сирти ҳисобланиб, “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 301 Технологии текстильной и легкой промышленности яъни матоларнинг таянч сирти қанча катта бўлса, унинг емирилишга чидамлилиги ҳам шунча яхши бўлади. Матоларнинг таянч сиртини кучайтириш йўли билан унинг емирилишга чидамлилигини ошириш мумкин. Бунинг учун узун қопламали ўрилишлар (сатин, атлас), тола таркибида ишқаланишга чидамли толалар (капрон, лавсан) ёки пардозлаш жараёнлар (аппретлаш) қўлланилади. Костюмбоп матосининг ишқаланишга чидамлилиги ҳам таянч сирти миқдорига боғлиқ. Шунинг билан бирга трикотажни ҳосил қилувчи иплар ишқаланиб узилганда матоларнинг ўрилишига кўра ҳалқа устунчаларидаги ёки қаторидаги ҳалқалар бири биридан чиқади ва матоларнинг тузилиши бузилади. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи, танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши, ишқаланишга чидамлилиги ва бикрлигига тола таркибининг таъсирини тадқиқ этишдан олинган синов натижалари гистограмма кўринишида 1-4-расмларда келтирилди. 1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича. Узилиш кучи, Н 1 2 3 4 5 Турли аралашма толали мато 1-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучига тола таркибининг таъсири. 1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича. Узилишдаги узайиши, % Турли аралашма толали мато 2-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайишига тола таркибининг таъсири. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 302 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Тўқимачилик матоларининг асосий кўрсаткичларидан бири, бикрлигидир. Тўқимачилик матоларнинг эгилишидаги бикрлиги деб уларнинг эгилганда ўз шаклини ўзгартиришига қаршилик кўрсатиш хусусиятидир. Матоларнинг бикрлиги уларни ҳосил қилувчи толалар ва иплар тузилишига ва хусусиятларига, пардозлаш турига, ипларнинг зичлиги ва ўрилишига боғлиқ бўлади, ўз навбатида матоларнинг бикрлиги бичиш жараёнига таъсир этади. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари ўтказилди ва олинган синов натижалари юқоридаги 1-жадвалда келтирилган. Ишқаланишга чидамлилиги, цикл Бикрлиги, mkN·sm2 Турли аралашма толали мато 3-расм. Костюмбоп матоларнинг ишқаланишга чидамлилигига тола таркибининг таъсири. 1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича. Турли аралашма толали мато Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссалари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари танда ипига 100% пахта толаси+арқоқ ипига 20% жун 4-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича бикрлигига тола таркибининг таъсири. “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №4/2025 303 Технологии текстильной и легкой промышленности толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирилди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 65% пахта толаси билан 35% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 1,7% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 5,9% га камайди, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 1,3% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 9,0% га, ишқаланишга чидамлилиги 4,5% га, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,1% га, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 3,2% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 4,7% га, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 2,0% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 5,6% га, ишқаланишга чидамлилиги 4,0% га камайди, танда йўналиши бўйича бикрлиги 1,3% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 0,9% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 6,8% га, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 4,0% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 7,9% га, ишқаланишга чидамлилиги 7,0% га, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,1% га камайди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 1,9% га ошди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 100% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 1,2% га, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 4,1% га ошди, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 2,6% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 1,1% га камайди, ишқаланишга чидамлилиги 16,7% га ошди, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,4% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларидан кейин асосий кўрсаткичлардан бири ғижимланмаслиги ва ҳаво ўтказувчанлигининг ўзгариши тадқиқ этилди

References (6)

  1. 1. Жуманиёзов Қ.Ж., Ғофуров Қ.Ғ., Матисмаилов С.Л., Пирматов А., Холиёров М.Ш., Файзуллаев Ш.Р. Тўқимачилик маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари. «Ғофур Ғулом», Тошкент, 2012.
  2. 2. Жуманиёзов Қ.Ж., Полвонов Ю.М. Пахта йигириш технологик жараёнларини лойиҳалаш. Тошкент, ТТЕСИ, 2007.
  3. 3. Павлов Ю.В. и др. Теория процессов технология и оборудование прядения хлопка и химических волокон. Иваново, 2000 г.
  4. 4. Симонян, В. О. Проектирование технологии производства хлопчатобумажной пряжи: учеб, пособие / В.О. Симонян, В. Ф. Галкин, О. Ю. Дмитриева, В. Л. Тарасов.-М.: ИНФРА-М, 2017.-55 с.
  5. 5. Сотскова О.П. Разработка технологии изготовления основовязаных полотен с уточной нитью, проложенной вдоль всей ширины игольницы, канд. дисс. Ленинград. 1986.
  6. 6. Козулини В.В. Нормализация процесса вязания ПАН пряжи на плоскофанговым оборудовании, канд. дисс. Ленинград. 1981. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №4/2025 304