Ilmiy maqola
O'zbekcha
Open Access
Тола таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларининг тадқиқоти ва таҳлили
Annotatsiyalar
Annotatsiya o'zbek tilida mavjud emas.
Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссалари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари танда ипига 100% пахта толаси+арқоқ ипига 20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирилди. Таянч сўзлар: тола, полиэстер, танда, арқоқ, зичлик, мато, ип. ИССЛЕДОВАНИЕ И АНАЛИЗ МЕХАНИЧЕСКИХ СВОЙСТВ КОСТЮМНЫХ ТКАНЕЙ С РАЗЛИЧНЫМ СОСТАВОМ ВОЛОКОН 1Худайбердиев М.Р., 2Очилов Т.А., 2Хамроева С.А., 1Нурбоев Р.Х. 1Бухарский государственный технический университет, 2Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности. Аннотация. Изучены механические свойства костюмных тканей с различным составом волокон. Результаты испытаний сопоставлены с показателями костюмных тканей, изготовленных из пряжи с содержанием 100% хлопкового волокна в основе + 20% шерстяного волокна в утке, 30% хлопкового волокна и 50% полиэфирного волокна.
The mechanical properties of suit fabrics with different fiber compositions were studied. The test results were compared with the indicators of suit fabrics made from yarn containing 100% cotton fiber in the warp + 20% wool fiber in the weft, 30% cotton fiber and 50% polyester fiber.
Maqola Mazmuni
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №5/2025 382
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
Хом ашё таркибига кўра, костюмбоп матолари жуда хилма-хил бўлиб, улар пахта, зиғир, жун, табиий ипак ва кимёвий толалардан, аралаш тузилишдаги иплар асосида ишлаб чиқарилади. Пахта толавий таркибли матолар ҳар хил мақсаддаги либослар учун ишлатилади – мавсумий кийим-кечаклар, сарафанлар, халатлар, блузкалар, болалар либослари ва бошқалар.Тўқимачилик саноати, шунингдек, мавсумийлигига қараб ёзги, мавсумий ва қишга бўлинган кенг ва хилма-хил либосли матолар ишлаб чиқаради. Кўплаб янги, истиқболли матолар жорий қилинганига қарамай, эски турдаги матолар кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Мавсумий қишки ва баҳорги костюмбоп матолар карда ва қайта тараш йигириш системаси билан олинган иплардан ишлаб чиқарилади. Бу гуруҳга кирувчи газламалар ёзги гуруҳдагиларга нисбатан бироз қалин, зич ва оғирроқдир. Костюмбоп матолар ҳар хил мақсадларда фойдаланиш учун ишлаб чиқарилади - кундалик ёзги ва қишки кўйлаклар учун, спорт услубидаги кўйлаклар ва ҳоказо. Кундалик спорт туридаги кўйлаклар учун, асосан, ёрқин рангли матолардан фойдаланилади. Костюмбоп матолар енгил, юмшоқ, эластик бўлиши талаб этилади. Бундан ташқари, улар ҳаво ўтказувчанлик хусусиятига эга, кам қисқариши, пишиқ бўлиши, айниқса ёруғлик ва ювиш таъсирига чидамли бўлиши керак. Костюмбоп матоларнинг асосий кўрсткичларидан бири, уларнинг узилиш кучи, ишқаланишга чидамлилиги ва бикрлиги киради. Матоларнинг узиш кучи - бу юқорида айтилган ўлчовли намуналарни узиш учун сарф қилинган куч. Узиш кучи матоларнинг узилиш кучини кўрсатади. Матоларнинг узилиш кучи уларнинг тола таркибига, ҳосил қилувчи ипларнинг тузилиши ва чизиқий зичлиги, ўрилиши, зичлиги, пардозлаш турига боғлиқ. Иплар қанча йўғон ва қанча зич бўлса, у шунча мустаҳкамдир. Босиш, аппретлаш каби пардозлаш жараёнлари матоларнинг мустаҳкамлигини оширади, оқартириш, бўяш жараёнлари бўлса, мустаҳкамликни бироз пасайтиради. Узиш кучини аниқлаш билан бир пайтда намуналарнинг чўзилишдаги узайиши ҳам аниқланади. Чўзилишдаги узайиши деб намуналарнинг дастлабки узунлиги билан узилгунгача чўзилгандаги узунлиги орасидаги фарқи тушунилади. Намуналарни узиш учун маълум миқдорда сарфланган энергия уларнинг узилишдаги бажарилган ишнинг ҳақиқий миқдоридир. Турли тузилишдаги матоларнинг механик хусусиятларини тақослаш учун нисбий узиш кучи ва узилишда бажарилган ишнинг солиштирма миқдори каби кўрсаткичлар қўлланилади. Костюмбоп матоларнинг асосий кўрсаткичларидан бири унинг ишқаланишга чидамлилигидир. Матоларнинг ишқаланишга чидамлилиги тола таркибига, зичлигига, ипларнинг ингичка ёки йўғонлигига, қалинлигига ва бошқа кўрсаткичларига боғлиқдир. Масалан, матолар қанчалик кўп ишқаланса, тузилиши бузилади, таркибидаги иплар узилади, мустаҳкамлиги пасаяди. Костюмбоп матоларнинг емирилиши асосан ишқаланиш таъсири натижасида бўлади. Матоларнинг ишқаланишга чидамлилиги уларнинг толавий таркибига, сиртининг тузилишига боғлиқ. Энг аввал матоларнинг сиртига чиқиб турган тола учлари ишқаланиш таъсирида бўлади. Костюмбоп матодаги ипларнинг букилган жойларига чиқиб турган толалар емирила бошлайди. Тола сиртининг баъзи жойлари шикастланади ва толалар узилади. Айрим толалар ёки тола қисмлари ип таркибидан чиққани туфайли иплар ҳам узилади. Матоларнинг сиртига чиқиб турган ипларнинг букилган жойлари ишқаланиш таъсирида энг биринчи бўлиб емирилади. Бу жойлар матоларнинг таянч сирти ҳисобланиб, яъни матоларнинг таянч сирти қанча катта бўлса, унинг емирилишга чидамлилиги ҳам шунча яхши бўлади. Матоларнинг таянч сиртини кучайтириш йўли билан унинг емирилишга чидамлилигини ошириш мумкин. Бунинг учун узун қопламали ўрилишлар (сатин, атлас), тола таркибида ишқаланишга чидамли толалар (капрон, лавсан) ёки пардозлаш жараёнлар (аппретлаш) қўлланилади.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №5/2025 383
Технологии текстильной и легкой промышленности
Костюмбоп матосининг ишқаланишга чидамлилиги ҳам таянч сирти миқдорига боғлиқ. Шунинг билан бирга трикотажни ҳосил қилувчи иплар ишқаланиб узилганда матоларнинг ўрилишига кўра ҳалқа устунчаларидаги ёки қаторидаги ҳалқалар бири биридан чиқади ва матоларнинг тузилиши бузилади. Тўқимачилик матоларининг асосий кўрсаткичларидан бири, бикрлигидир. Тўқимачилик матоларнинг эгилишидаги бикрлиги деб уларнинг эгилганда ўз шаклини ўзгартиришига қаршилик кўрсатиш хусусиятидир. Матоларнинг бикрлиги уларни ҳосил қилувчи толалар ва иплар тузилишига ва хусусиятларига, пардозлаш турига, ипларнинг зичлиги ва ўрилишига боғлиқ бўлади, ўз навбатида матоларнинг бикрлиги бичиш жараёнига таъсир этади. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари ўтказилди ва олинган синов натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссалари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари танда ипига 100% пахта толаси+арқоқ ипига 20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирилди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 65% пахта толаси билан 35% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 1,7% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 5,9% га камайди, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 1,3% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 9,0% га, ишқаланишга чидамлилиги 4,5% га, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,1% га, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди. 1-жадвал Тола таркиби турлича бўлган костюмбоп матолар механик хоссаларининг тадқиқоти ва таҳлили т/р
Костюмбоп матонинг тола таркиби бўйича вариантлар
Кўрсаткичлар номи
20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали (1)
65% пахта толаси билан 35% полиэс-тер толали (2)
60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали (3)
70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали (4)
100% полиэстер толаси (5)
Матонинг узилиш кучи, Н танда бўйича 425 432 439 429 430 арқоқ бўйича 650 612 620 606 678 2. Матонинг узилишдаги узайиши, % танда бўйича 15,2 15,4 14,9 14,6 14,8 арқоқ бўйича 17,8 16,2 16,8 16,4 17,6
1.
3. Матонинг ишқаланишга чидамлилиги, цикл 20000 18900 19200 18600 24000
4. Бикрлиги, mkN·sm2 танда бўйича 35486 35478 35606 35458 35644 арқоқ бўйича 44078 43230 43226 43224 43204
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №5/2025 384
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича.
Узилиш кучи, Н
1 2 3 4 5
Турли аралашма толали мато
1-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучига тола таркибининг таъсири
1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича.
Узилишдаги узайиши, %
1 2 3 4 5
Турли аралашма толали мато
2-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайишига тола таркибининг таъсири
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №5/2025 385
Технологии текстильной и легкой промышленности
Ишқаланишга чидамлилиги, цикл Бикрлиги, mkN·sm2
1 2 3 4 5
Турли аралашма толали мато
Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи, танда ва арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши, ишқаланишга чидамлилиги ва бикрлигига тола таркибининг таъсирини тадқиқ этишдан олинган синов натижалари гистограмма кўринишида 1- 4-расмларда келтирилди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 3,2% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 4,7% га, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 2,0% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 5,6% га, ишқаланишга чидамлилиги 4,0% га камайди, танда йўналиши бўйича бикрлиги 1,3% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди.
3-расм. Костюмбоп матоларнинг ишқаланишга чидамлилигига тола таркибининг таъсири
1-танда бўйича; 2-арқоқ бўйича.
1 2 3 4 5
Турли аралашма толали мато
Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 0,9% га
4-расм. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича бикрлигига тола таркибининг таъсири
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №5/2025 386
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
ошди, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 6,8% га, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 4,0% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 7,9% га, ишқаланишга чидамлилиги 7,0% га, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,1% га камайди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 1,9% га ошди. Танда ипига 100% пахта толаси+ арқоқ ипига 100% полиэстер толали иплардан олинган костюмбоп матонинг танда йўналиши бўйича узилиш кучи 1,2% га, арқоқ йўналиши бўйича узилиш кучи 4,1% га ошди, танда йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 2,6% га, арқоқ йўналиши бўйича узилишдаги узайиши 1,1% га камайди, ишқаланишга чидамлилиги 16,7% га ошди, танда йўналиши бўйича бикрлиги 0,4% га ошди, арқоқ йўналиши бўйича бикрлиги 2,0% га камайди. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссаларидан кейин асосий кўрсаткичлардан бири ғижимланмаслиги ва ҳаво ўтказувчанлигининг ўзгариши тадқиқ этилди
Adabiyotlar (16)
- 1. Жуманиёзов Қ.Ж., Ғофуров Қ.Ғ., Матисмаилов С.Л., Пирматов А., Холиёров М.Ш., Файзуллаев Ш.Р. Тўқимачилик маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари. «Ғофур Ғулом», Тошкент, 2012.
- 2. Жуманиёзов Қ.Ж., Полвонов Ю.М. Пахта йигириш технологик жараёнларини лойиҳалаш. Тошкент, ТТЕСИ, 2007.
- 3. Павлов Ю.В. и др. Теория процессов технология и оборудование прядения хлопка и химических волокон. Иваново, 2000 г.
- 4. Симонян, В. О. Проектирование технологии производства хлопчатобумажной пряжи: учеб, пособие / В.О. Симонян, В. Ф. Галкин, О. Ю. Дмитриева, В. Л. Тарасов.-М.: ИНФРА-М, 2017.-55 с.
- 5. Сотскова О.П. Разработка технологии изготовления основовязаных полотен с уточной нитью, проложенной вдоль всей ширины игольницы, канд. дисс. Ленинград. 1986.
- 6. Козулини В.В. Нормализация процесса вязания ПАН пряжи на плоскофанговым оборудовании, канд. дисс. Ленинград. 1981. ТОЛА ТАРКИБИ ТУРЛИЧА БЎЛГАН КОСТЮМБОП МАТОЛАРНИНГ ҒИЖИМЛАНМАСЛИГИ ВА ҲАВО ЎТКАЗУВЧАНЛИГИНИНГ ЎЗГАРИШИ 1Худайбердиев М.Р., 2Очилов Т.А., 2Ҳамроева С.А., 1Нурбоев Р.Х. 1Бухоро давлат техника университети, 2Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. Аннотация. Tурли тола таркибли костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслиги ва ҳаво ўтказувчанлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида шу маълум бўлдики, костюмбоп мато таркибида лавсан толасининг миқдори ортиши билан ғижимланмаслиги 7,3% дан 16,7% гача, ҳаво ўтказувчанлиги 1,3% дан 6,9% гача ошганлиги аниқланди. Таянч сўзлар: тола, полиэстер, танда, арқоқ, зичлик, мато, ип. ИЗМЕНЕНИЕ УСАДОЧНОСТИ И ВОЗДУХОПРОНИЦАЕМОСТИ КОСТЮМНЫХ ТКАНЕЙ С РАЗЛИЧНЫМ СОСТАВОМ ВОЛОКНА 1Худайбердиев М.Р., 2Очилов Т.А., 2Хамроева С.А., 1Нурбоев Р.Х. 1Бухарский государственный технический университет, 2Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности. Аннотация. На основании определения показателей несминаемости и воздухопроницаемости костюмных тканей с различным волокнистым составом установлено, что с увеличением количества лавсанового волокна в составе костюмной ткани несминаемость увеличивается с 7,3% до 16,7%, а воздухопроницаемость увеличивается с 1,3% до 6,9%. Ключевые слова: тело, основа, плотность, костюмная ткань, пряжа. “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №5/2025
- Технологии текстильной и легкой промышленности CHANGES IN SHRINKAGE AND BREATHABILITY OF SUIT FABRICS WITH DIFFERENT FIBER COMPOSITION 1Khudayberdiev M.R., 2Ochilov T.A., 2Khamroeva S.A., 1Nurboev R.КH. 1Bukhara state technical university, 2Tashkent institute of textile and light industry. Abstract. Based on the determination of the wrinkle resistance and air permeability indices of suit fabrics with different fiber compositions, it was found that with an increase in the amount of lavsan fiber in the suit fabric, wrinkle resistance increases from 7.3% to 16.7%, and air permeability increases from 1.3% to 6.9%. Keywords: body, warp, density, suit fabric, yarn Костюмбоп ва ички кийимбоп матолар енгил, юмшоқ, гигроскопик хусусиятга эга бўлиши керак - у танага тегиб туриши сабаб, гигиеник хусусиятлари талаб даражасида бўлиши, эстетик ва жозибали бўлиши керак. Костюмбоп матоларнинг чиройли кўринишни таъминлаш учун либослар учун материаллар оқ рангда оқартирилган, очиқ рангга бўялган ёки гул босилган бўлиши керак. Рангнинг мустаҳкамлиги нуқтаи назаридан, зиғир матолар, айниқса, бардошсиз ёки бардошли гуруҳга тегишли бўлиши керак. Ташқи кўринишини яхшилаш учун кийим -кечак матолари қишки мавсум учун доимий равишда бўрттирилиши ёки таралган бўлиши керак. Материалларнинг ташқи кўринишига қўйиладиган муҳим талаб - бу уларнинг нуқсонлари йўқлиги билан тавсифланадиган сиртининг тозалигидир. Костюмбоп матоларнинг хусусиятлари бир-биридан фарқланади. Масалан, баъзан стандарт талабларига тўлиқ жавоб берадиган эркакларнинг устки кўйлаги ва аёлларнинг блузкалари тез кирланиши натижасида харидоргирлигини йўқотади. Бироқ, ёзги костюмбоп матоларнинг сифатини баҳолашда ушбу хусусиятларни тавсифловчи бундай муҳим кўрсаткич техник шартларда кўрсатилмаган. Тўқимачилик маҳсулотларининг турли гуруҳлари (пахта, зиғир, жун, ипак, трикотаж, нотўқима матолар) учун алоҳида стандартлар мавжуд бўлиб, уларда барча сифат кўрсаткичлари асосий ва махсусга бўлинади. Асосий кўрсаткичлар мақсадларидан қатъи назар, барча матолар учун назорат қилинади. Буларга хомашёнинг таркиби (тола таркиби), ипларнинг қалинлиги (ип), зичлиги, бўёқ мустаҳкамлиги, матонинг қисқариши киради. Махсус кўрсаткичларга матонинг мақсадига қараб белгиланади, чунки баъзи матолар учун, масалан, ички кийимлик матолар гигроскопиклик, ишқаланишга чидамлилик ва бошқалар муҳим кўрсаткичлари киради. Костюмбоп матолар ўзидан ҳаво, сув, газ, буғ, чанг, тутун суюқликлар, радиоактив нурларини ўтказиш қобилиятига эгадир. Ҳаво ўтказувчанликнамунанинг ўзидан ҳаво ўтказиш қобилияти бўлиб, у ҳаво ўтказувчанлик коэффиценти билан баҳоланади. Костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича зичлиги қанчалик юқори бўлса, унда ҳаво ўтказувчанлик коэффициенти шунчалик паст бўлади. Шу сабабли, ҳар қандай костюмбоп матоларни ишлаб чиқаришда мавсумга эътибор қилиниб ишлаб чиқарилади. Ундан ташқари, тўқимачилик саноат корхоналаридаги турли технологик жараёнлар таъсирида эгилиш ва сиқилиш деформациялари таъсири натижасида матолар ғижимланади, яъни улар бурмалар ва ғижимлар ҳосил қилади. Ҳосил бўлган ғижим ва бурмаларни фақат намлаб-иситиб дазмоллашдагина кетказиш мумкин. Матоларнинг ғижимланмаслиги уларнинг тола таркибига, тузилишида ишлатилган ипларнинг йўғонлигига, ўрилиш ва пардозлаш турига, зичлигига боғлиқ бўлади. Костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслик кўрсаткичи уларнинг салбий хусусиятларидан биридир. У буюмнинг кўринишини бузади. Осон ғижимланадиган матолар тез ишдан чиқади, чунки букилган ва бурмаланган жойларида анча ишқаланади. Костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслиги – уларнинг ғижимланишга қаршилик кўрсатиши ва ғижимлангандан кейин ўзининг дастлабки ҳолатига келиши тушунилади. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслиги ва ҳаво “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №5/2025
- Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари ўтказувчанлигини аниқлаш борасида тадқиқот ишлари ўтказилди ва олинган синов натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилди. 1-жадвал Тола таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслиги ва ҳаво ўтказувчанлигининг ўзгариши Т/р Костюмбоп матонинг тола таркиби бўйича вариантлар Кўрсаткичлар номи 70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали (4) 20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали (1) 65% пахта толаси билан 35% полиэстер толали (2) 60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали (3) 100% полиэстер толаси (5) 1. Ғижимланмаслик, % 54,5 58,8 60,4 58,9 65,4 2. Ҳаво ўтказувчанлик, sm3 /sm2·sek 8,80 9,71 8,53 8,91 9,45 Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг танда ва арқоқ йўналиши бўйича ғижимланмаслиги, ҳаво ўтказувчанлигига тола таркибининг таъсирини тадқиқ этишдан олинган синов натижалар графиклар кўринишида 1-2-расмларда келтирилди. Толалар таркиби турлича бўлган костюмбоп матоларнинг механик хоссалари тадқиқ этилди. Олинган синов натижалари танда ипига 100% пахта толаси+арқоқ ипига 20% жун толаси, 30% пахта толаси билан 50% полиэстер толали костюмбоп матонинг кўрсаткичларига нисбатан солиштирилди. Танда ипига 100% пахта толаси+65% пахта толаси билан 35% полиэстер толали костюмбоп матонинг ғижимланмаслиги 7,3% га, ҳаво ўтказувчанлиги 9,4% га ошди, танда ипига 100% пахта толаси+60% пахта толаси билан 40% полиэстер толали костюмбоп матонинг ғижимланмаслиги 9,8% га ошди, ҳаво ўтказувчанлиги 3,1% га камайди. Ғижимланмаслиги, % Турли аралашма толали мато 1 2 3 4 5 1-расм. Костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслигига тола таркибининг таъсири “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №5/2025
- Технологии текстильной и легкой промышленности 9,8 Ҳаво ўтказувчанлиги, sm3 /sm2·sek 9,6 9,4 9,2 8,8 8,6 8,4 8,2 Турли аралашма толали мато 7,8 1 2 3 4
- Танда ипига 100% пахта толаси+70% пахта толаси билан 30% полиэстер толали костюмбоп матонинг ғижимланмаслиги 7,5% га, ҳаво ўтказувчанлиги 1,3% га ошди. Танда ипига 100% пахта толаси+100% полиэстер толали костюмбоп матонинг ғижимланмаслиги 16,7% га, ҳаво ўтказувчанлиги 6,9%га ошди. Олинган тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, костюмбоп мато таркибида полиэстер толаси миқдори ортиши билан ғижимланмаслик кўрсаткичи яхшиланар экан. Хулоса қилиб айтганда, турли тола таркибли костюмбоп матоларнинг ғижимланмаслиги ва ҳаво ўтказувчанлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида шу маълум бўлдики, костюмбоп мато таркибида лавсан толасининг миқдори ортиши билан ғижимланмаслиги 7,3% дан 16,7% гача, ҳаво ўтказувчанлиги 1,3% дан 6,9% гача ошганлиги аниқланди. Адабиётлар рўйхати:
- 1. Жуманиёзов Қ.Ж., Ғофуров Қ.Ғ., Матисмаилов С.Л., Пирматов А., Холиёров М.Ш., Файзуллаев Ш.Р. Тўқимачилик маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари. «Ғофур Ғулом», Тошкент, 2012.
- 2. Жуманиёзов Қ.Ж., Полвонов Ю.М. Пахта йигириш технологик жараёнларини лойиҳалаш. Тошкент, ТТЕСИ, 2007.
- 1. Павлов Ю.В. и др. Теория процессов технология и оборудование прядения хлопка и химических волокон. Иваново, 2000 г.
- 2. Симонян, В. О. Проектирование технологии производства хлопчатобумажной пряжи: 2-расм. Костюмбоп матоларнинг ҳаво ўтказувчанлигига тола таркибининг таъсири учеб, пособие /: ИНФРА-М, 2017.-55 с.
- 3. Сотскова О.П. Разработка технологии изготовления основовязаных полотен с уточной нитью, проложенной вдоль всей ширины игольницы, канд. дисс. Ленинград. 1986.
- 4. Козулини В.В. Нормализация процесса вязания ПАН пряжи на плоскофанговым оборудовании, канд. дисс. Ленинград. 1981. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №5/2025 390