Scientific Article
O'zbekcha
Open Access
Иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг сифатини баҳолаш
Abstracts
The abstract is not available in Uzbek.
трикотажматомаҳсулотиссиқлик сақлашсифаткўрсаткичкомплексбаҳолаш. ОЦЕНКА КАЧЕСТВА ТРИКОТАЖНЫХ ПОЛОТЕН С ВЫСОКИМ ТЕПЛОЗАШИТНЫМ СПОСОБОМ Совутов М.Э.Мусаев Н.М.Гуляева Г.Х.Мукимов М.М. Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности. Аннотация. На текстильных предприятиях наличие современного оборудования и технологий играет важную роль в производстве качественной продукции. Повышение качества продукции играет важнейшую роль в расширении ассортимента и удовлетворении п
Тўқимачилик корхоналарида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда замонавий техника ва технологиялар билан таъминланганлик муҳим ўринга эга. Маҳсулот сифатини ортиши эса ассортимент турини кенгайишига ва истеъмолчи талабини қондиришида катта рол ўйнайди. Мақолада иссиқлик сақлаш ҳусусиятлари юқори бўлган трикотаж тўқималарини сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш усули ёритиб ўтилган. Олинган натижаларни амалиётга жорий этиш ички ва ташқи бозорни сифатли енгил устки маҳсулотлари билан тўлдиришга ҳизмат қилади.
In the production of high-quality products at textile enterprises, an important place is occupied by the provision of modern equipment and technologies. Improving product quality plays an important role in expanding the product range and meeting customer demand. The article considers the issue of assessing the quality indicators of longitudinally patterned knitting fabrics using local raw materials. The implementation of the obtained results will provide the domestic and foreign markets with high-quality light outerwear.
Article Content
Бугунги кунда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати Янги Ўзбекистонда етакчи ҳамда жадал ривожланаётган тармоқлардан биридир. Мамлакатимиз тўқимачилик саноатини диверсификация қилиш, тайёр маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар самараси ўлароқ, Ўзбекистоннинг бу жабҳадаги салоҳияти тобора юксалмоқда [1]. “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон тўқимачилик саноатининг ривожланиш динамикасига янги суръат бағишлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳада кластер тизими тўлиқ жорий этилди.
Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига хорижда талаб жадал ўсиб бораётир [2]. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг оммабоплиги унинг сифатини ошириш билан бирга рақобатбардош нархига ҳам бевосита боғлиқ. Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада таркибий ислоҳ қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаяпти, бунинг натижасида ушбу йўналишда экспорт ижобий тенденсияни кўрсатмоқда. Кўрилаётган чора-тадбирлар, энг аввало, корхоналарни техник жиҳатдан янгилаш бўйича стратегик муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, либерал ишлаб чиқаришни жорий этиш ва кластер модели орқали ишлаб чиқариш ўсишининг юқори ва барқарор суръатларини таъминлаш, рақобатбардош
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №6/2025 324
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
маҳсулотлар экспорти, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган. Ташқи савдони эркинлаштириш, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини диверсификация қилиш бўйича комплекс дастурнинг амалиётга жорий қилинаётгани муҳим қадам бўлди. Натижада пахта экспортида хомашёга йўналтирилганликдан воз кечиш борасида салмоқли муваффақиятларга эришилди. Бугун жаҳон бозорларида ўзгариб бораётган рақобат шароити тўқимачилик маҳсулотларининг ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, инвестицияларни кўпайтириш, ноу-хауларни ўзлаштириш, технологияларни трансфер қилиш, маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилган. Бу борада Ўзбекистонда маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни тақозо этади.
Трикотаж тўқималарининг функционал хусусиятларини такомиллаштириш, хусусан, иссиқлик сақлаш ҳусусиятини ошириш бугунги кунда махсус кийимлар, спорт формалари, ташқи муҳитга мослашувчи технологиялар ва тиббий текстил соҳаларида муҳим ўрин тутади. Иссиқлик сақлаш хусусиятини таъминлаш учун нафақат хом ашёнинг таркиби, балки тўқиманинг тузилиши, ишлаб чиқариш технологияси ва термик ҳолат билан боғлиқ кўплаб омиллар ҳисобга олинади [3-5].
Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқаришда ҳом ашё тури, тўқима тузилиши, ишлаб чиқариш технологияси катта рол ўйнайди. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу соҳадаги технологиялар тобора такомиллашиб бормоқда ва ҳар бир янги ёндашув инсоннинг физиологик эҳтиёжларига ва қулайлик даражасига мослашишга интилади. Трикотаж тўқимаси олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш, сифат кўрсаткичларини тадқиқ этиш, ассортимент турини кенгайтириш, ҳамда янги тузилишга эга бўлган трикотаж тўқималарини олиш усулини ишлаб чиқиш ҳисобига, трикотаж тўқима турларини ишлаб чиқиш тўқимачилик саноати олдида турган илмий-амалий муаммолардан биридир.
Юқоридаги омилларни амалга ошириш мақсадида иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилди. Трикотаж тўқималари STOLL русумли ясси игнадонли трикотаж машиналарида полиакрилонитриль ипидан тўқиб олинди. Намуналар бир-биридан тўқима тузилиши ва раппорти (1-расм) билан фарқланади. Намуналарни олишда трикотаж машинаси игналарини ластикли тартибда жойлаштириш усули орқали, тўртта вариант ишлаб чиқарилди [6-9].
а б
с д 1-расм. Иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарининг графикли
ёзуви.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №6/2025 325
Технологии текстильной и легкой промышленности
Тўқимачилик матолари ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш, унинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва ўлчаш ишлари бўйича олинган натижаларни ҳамда стандарт ва меъёрий-ҳужжатларга солиштирилгандаги баҳосига асосланган бўлади. Чунки, маҳсулот хоссаларини аниқлаш услублари асосан стандартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда батафсил келтирилган бўлади. Тўқимачилик материалларнинг сифатини баҳолашнинг бир қанча услублари мавжуд [10-12].
Таҳлил натижаларига кўра ишлаб чиқарилган намуналарнинг сифат кўрсаткичлари турли вариантларда устуворликка эга бўлди. Натижада намуналар орасидан ҳом ашё сарфи кам ва энг яхши сифат кўрсаткичларига эга бўлган оптимал вариантни аниқлаш зарурати юзага келди. Трикотаж тўқималарининг энг яхши вариантларини аниқлаш учун тўқиманинг тузилиши ва хусусиятини шакллантирувчи бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим [13-15].
Шу боис, статистик маълумотларга ишлов бериш ҳамда олинган тажриба натижаларини ўзаро солиштириш мақсадида бўйлама нақшли трикотаж тўқима кўрсаткичларини комплекс баҳолаш усулидан фойдаланилди. Бунинг учун сифат кўрсаткичларни бир жойда мужассамлаштирган ҳамда сифат чегарасига эга бўлган диаграмма қурилди. Комплекс диаграмманинг ҳар бир ўқида бўйлама йўл-йўл нақшли пахтаипакли трикотаж тўқималарини технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларини аниқлашдан олинган қийматлар жойлаштирилди (1-жадвал). 1-жадвал. Иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарининг физик-механик ҳусусиятлари
Кўрсаткичлар Вариантлар I II III IV
Иплар тури ва чизиқли зичлиги, текс ПАН 56 tex x 3, 100%
Ҳаво ўтказувчанлик В, сm3/сm2∙сек 55,1 55,3 40,3 37,3 Ишқаланишга чидамлилик И, минг айл. 53,6 55,1 55,9 52,8
Узилиш кучи Р, Н бўйи бўйича 605 802 829 775 эни бўйича 590 735 945 925
Узилишдаги узайиш L, % бўйи бўйича 30 26 24 28 эни бўйича 56 52 47 55 6Н да чўзилиш, % эни бўйича 17 12 10 15
Қайтмас деформация εн , % бўйи бўйича 14 9 8 12 эни бўйича 16 12 10 13
Қайтар деформация εо , % бўйи бўйича 86 91 92 88 эни бўйича 84 88 90 87
Киришиш К, % бўйи бўйича 1 0 0 1 эни бўйича 2 -1 0 1 Пиллингланиш, П, дона 3 2 2 3 Иссиқлик сақловчанлик R, % 48 53 53,5 49 Ииссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарини физик-механик хусусиятлари тадқиқот натижалари таҳлилидан маълум бўлдики, бунда тўқималарни усули ва тузилишида қаторлар сонини тўқима раппортига қўшилиши, кимёвий хом ашёдан фойдаланилиши ва қаторлар орасини ҳалқалар билан тўлдирилиши ҳисобига трикотажни бўйи ва эни бўйича мустаҳкамлиги 27%дан 43,8%га, иссиқлик сақловчанлиги 10,2%, ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичини 5,5%га, деформация кўрсаткичларини 6,6% га яҳшилангани, хаво ўтказувчанлигини 32,5% га, узилишдаги узайиш ва киришувчанлик хусусиятларини 1,8%дан 20%гача, пиллингланиши 33%га камайтиришга эришилди.
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №6/2025 326
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
Бунинг натижасида янги тузилишли иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилди. Лекин, юқоридаги таҳлил натижалари асосида барча варинатларнинг сифат кўрсаткичлари талабларга жавоб бериши аниқланди. Бу эса, улар ичидан энг яхши вариантларни аниқлашда қийинчилик туғдиради. Бунинг учун, сифат кўрсаткичларини баҳолаш усулларидан фойдаланиш тавсия этилади [16-18].
Баҳолаш услуби – сифатнинг алоҳида кўрсаткичлари бўйича материални биргаликда баҳолаш ишлари баъзида материалнинг битта кўрсаткичида бир қанча комплекс асосий хоссаларини умумий баҳолаш кераклигини келтириб чиқаради.
Олинган натижаларга ишлов бериш учун иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималари ичидан энг яхши намуналарни аниқлаш мақсадида айнан сифат кўрсаткичларини комлекс баҳолаш усулидан фойдаланилди [19,20].
Диаграмма трикотаж матолар сифати таҳлил натижаларининг график тасвирларини ўзида номоён қилади. Комплексли диаграмма графиги шундай тарзда қуриладики, бунда унинг энг катта контури ишлаб чиқарилган трикотаж матоларининг энг яхши сифат кўрсаткичларини кўрсатади, яъни қанчалик контур ташқи томонга яқин бўлса, трикотаж матолари шунчалик юқори сифат кўрсаткичларига эга ва шунчалик улар қўйилган талабларга яқин бўлади. Олинган трикотаж тўқималарнинг кўрсаткичлари сони ва физик механик хусусиятларини тақсимлашда матонинг вазифаси, кўрсаткичларнинг ўрнатилган нормалар ва берилган талабларга мувофиқлиги ҳисобга олинади.
I IV II V 2-расм. Иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарининг сифат
кўрсаткичларини комплекс баҳолаш диаграммаси
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №6/2025 327
Технологии текстильной и легкой промышленности
Комплекс баҳолашда дастлаб сифат диаграммаси қурилади ва ундаги ҳар бир ўққа сифат хусусиятлари жойлаштирилиб, уларга мос бўлган қийматларни ўзаро боғлаш орқали юзалар ҳосил қиилинади ва кўпбурчаклар майдони ҳисобланади. Мазкур диаграмма тўртта вариантдаги трикотаж тўқима намуналарининг сифат кўрсаткичлари қиёсий таҳлил асосида амалга оширилган. 2-расмда ишлаб чиқарилган намуналарининг сифат кўрсаткичларини комплексли баҳолаш диаграммаси, 3-расмда эса, сифатни баҳолаш гистограммаси келтирилган. Юқорида комплекс баҳолаш диаграммаси келтирилган. Комплекс баҳолаш диаграммасидан олинган қийматлар қиёсий гистограмма орқали ифода этилди.
Кўпбурчаклар майдони S, мм2
I II III IV
вариантлар
3-расм. Иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарининг сифат
кўрсаткичларини қиёсий таққослаш гистограммаси Иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг комплекс баҳолаш диаграммаси ва қиёсий таққослаш гистограммалари таҳлилидан маълум бўлдики, 56 tех х 3 чизиқли зичликка эга бўлган полиакрилонитрил ҳом ашёсидан олинган трикотаж тўқималарининг энг катта кўрсаткичлари II, III, IV вариантларда қайд этилди ва бу энг кичик қийматга эга бўлган I вариант 5699mm2 қийматига нисбатан (II-вариантда 9751 mm2, III-вариантда 11560 mm2, IV-вариантда 8951 mm2) мос равишда 41,5%, 50,7% ва 36,3% га юқорилиги билан эътиборлидир. Энг яхши вариантлар сифатида ҳам барча сифат кўрсаткичлари талабларга жавоб берган II, III ва IV вариантлар ишлаб чиқаришга тавсия этилди.
Намуналардан трикотаж корҳоналарида кенг миқёсида фойдаланиб, эркаклар учун иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган махсулот турларини кенгайтиришда фойдаланиш тавсия этилади. Адабиётлар рўйҳати: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон “Тўқимачилик
ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чоратадбирлари тўғрисида” ги фармони. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон “2022-2026-
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони. 3. Shigeru KAWASAKI. Statistical handbook of Japan. – Statistics Bureau Ministry of Internal
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №6/2025 328
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
5. W. Chen, M. He, M. Zhang, Z. Tang. Wearing performances of floret silk / cotton blended sports
socks. // “Advanced Materials Research”. Volume. 2011. —284-287 p.p. 6. Musaev N. et al. Research of pattern cotton-silk knitting fabrics //AIP Conference Proceedings. –
AIP Publishing, 2024. – T. 3045. – №. 1, 030079. 7. Мусаев Н. М., Мусаева М. М., Мукимов М. М. Исследование физико-механических
свойств нового рисунчатого хлопко-шелкового трикотажа //Universum: технические науки. – 2022. – №. 9-2 (102). – С. 47-50. 8. Мусаев Н., Турдиев И., Мукимов М. М. Исследование технологических параметров
хлопко-шелкового трикотажа //ББК 1 А28. – 2019. – С. 53. 9. Мусаев Н. М., Маликов Б., Мукимов М. М. Разработка новых видов рисунчатого
трикотажа //Advances in Science and Technology. – 2019. – С. 59-60. 10. Мусаев Н. М., Гуляева Г. Х., Мукимов М. М. исследование технологических параметров
рисунчатого хлопко-шелкового трикотажа //Universum: технические науки. – 2022. – №. 9-2 (102). – С. 42-46. 11. Кудрявин Л.А., Шалов И.И. Основы технологии трикотажного производства. М.
Легпромбытиздат, 1991г. –с. 480. 12. Торкунова З.А. Испытания трикотажа. -М.: Легкая индустрия, 1975 г. -224 с. 5. Шустов Ю.С.Основы текстильного материаловедения.М.:ООО«Совъяж Бево»2007г.-300 с. 13. Кукин Г.Н., Соловьев А.Н. Текстильное материаловедение. (Исходные текстильные
материалы) М.: Легпромбытиздат. 1985. -С. 132-147. 14. Кобляков А.И., Кукин Г.Н., Соловьев А.Н. Лабораторный практикум по текстильному
материаловедению. 2-е изд. М.: Легпромбытиздат. 1986. -С. 232-245. 15. Ahmed, S., & Khan, T. Thermal and Moisture Management Properties of Knitted Fabrics for
Skin-Contact Workwear. Journal of Industrial Textiles. (2023). https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/4033354984. 16. Zhang Y., Wang L. Smart Textiles for Thermal Regulation. – Cham: Springer, 2021. – 224 с. 17. Мусаев Н.М., Мирусманов Б.Ф., Каримов С., Мукимов M.M. Комплексная оценка
качества новых структур рисунчатого трикотажа. // XXIII международная научнопрактическая конференция. «Advances in science and technology» Москва, 15-сентябр. 2019. -С. 57-58. 18. Мусаев Н.М., Гуляева Г.Х., Мукимов М.М. Комплексная оценка рисунчатого
трикотажного полотна, выработанного из хлопчатобумажной и шелковой пряжи. // «Дизайн. Материалы. Технология». Москва. №1, (57). 2020 г. -С. 83-87. 19. Умарова М.И., Исабоев А.Э., Мирусманов Б. Ф., Муқимов М.М. Комплексная оценка
качества хлопко-шёлкового плюшевого трикотажа. // «Инфотекстиль-2005 мавзусидаги Ҳалқаро илмий-амалий анжуман материаллари».-Тошкент, 2005 й. -С. 318-320. 20. Севостьянов А.Г. Методы и средства исследования механико-технологических процессов
текстильной промышленности. М., 2007. -С. 20-23. УДК 687.1.016.5 МАТЕМАТИЧЕСКОЕ ПЛАНИРОВАНИЕ И ОПРЕДЕЛЕНИЕ РАЦИОНАЛЬНЫХ ЗНАЧЕНИЙ ЭКСПЕРИМЕНТОВ, ПРОВЕДЕННЫХ ПРИ СОЗДАНИИ СПЕЦИАЛЬНОЙ ОДЕЖДЫ ДЛЯ ПРЯДЕЛЬЩИКОВ Хoджаева М.Э., Гафурова Н.Т. Бухарский государственный технический университет. Аннотация. В статье приведены научные работы по данному направлению. Приведены заключения по систематизации и анализу данных при проектировании специальной одежды для прядильщиков. Целью данной статьи является проведение литературного обзора научных исследований и формирование классификации спецодежды. Ключевые слова: формирование, классификация, исследование, спецодежда, анализ, проектирование, прядение.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №6/2025 329