Перейти к содержимому
Научная статья O'zbekcha Open Access

Иссиқлик сақлаш ҳусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг физик-механик кўрсаткичлари тадқиқи

СОВУТОВ М.Э., МУСАЕВ Н.М., ХОЛИҚОВ К.М., МУКИМОВ М.М.

Выпуск
1-son
Страницы
253–259
Опубликовано
24.02.2026
Просмотры
6 5

Аннотации

Жаҳонда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хом ашёлардан оқилона фойдаланиш чегарасини кенгайтириш, трикотаж тўқималарининг янги ассортиментларини ишлаб чиқишда янги техника ва технологияларни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мақолада иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг физик-механик хоссалари тақдидқ этилган. Трикотаж тўқималарининг сифатини баҳолаш, улар орасидан рационал вариантларни танлаш имконини беради.

Литература (32)

  1. 1. Артоболевский И.И. Теория механизмов и машин. -М.: Паука, 1975. -640 с.
  2. 2. Левитский Н.И. Теория механизмов и машин [Текст]/Н.И.Левитский.-М.:Наука, 1990.
  3. 3. Диментберг Ф.М. Теория пространственных шарнирных механизмов -М.:Наука, 982. -336 с.
  4. 4. Добровольский В.В. Структура и классификация механизмов-АПСССР, 1939.
  5. 5. Saidova G.Sh. E3S Web of Conferences 390, 04016 “Improving the design of sewing machine elements for the environmentally sustainable development of the light industry” (2023) https://doi.org/10.1051/e3sconf/202339004016 AGRITECH-VIII 2023
  6. 6. Saidova G.Sh. E3S Web of Conferences 508, 08020 “Optimization of the parameters on the combined cotton cleaning machine and analysis ofcleaning efficiency” (2024) https://doi.org/10.1051/e3sconf/202450808020 Green Energy, 2023. ИССИҚЛИК САҚЛАШ ХУСУСИЯТИ ЮҚОРИ БЎЛГАН ТРИКОТАЖ ТЎҚИМАЛАРИНИНГ ФИЗИК-МЕХАНИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАДҚИҚИ Совутов М.Э., Мусаев Н.М., Холиқов К.М., Мукимов М.М. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. Аннотация. Жаҳонда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хом ашёлардан оқилона фойдаланиш чегарасини кенгайтириш, трикотаж тўқималарининг янги ассортиментларини ишлаб чиқишда янги техника ва технологияларни такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мақолада иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг физик-механик хоссалари тақдидқ этилган. Трикотаж тўқималарининг сифатини баҳолаш, улар орасидан рационал вариантларни танлаш имконини беради. Калит сўзлар: трикотаж, хом ашё, маҳсулот, иссиқлик сақлаш, технология, сифат, физик, механик, хосса. STUDY OF PHYSICAL AND MECHANICAL PROPERTIES OF KNITTED FABRICS WITH HIGH THERMAL PROTECTION CHARACTERISTICS Sovutov M.E., Musaev N.M., Kholikov K.M., Mukimov M.M. Tashkent institute of textile and light industry. Abstract. Research is being conducted globally to expand the scope of rational use of raw materials in the production of knitwear, and to improve new equipment and technologies in the development of new ranges of knitted fabrics. This article presents the physical and mechanical properties of knitted fabrics with high thermal insulation properties. Assessing the quality of knitted fabrics allows for the selection of appropriate options. Key words: knitting, raw materials, product, heat retention, technology, quality, physical, mechanical properties. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №1/2026
  7. Textile and light industry technologies Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг инвестицион жозибадорлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларининг хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун шароитлар яратиб борилмоқда
  8. [1]. Трикотаж ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот бирлигига нисбатан тўқимачилик иплари сарфини камайтириш бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Хом ашё сарфи камайтирилган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш бўйича ресурстежамкор технологиялардан фойдаланишда амалий кўникмалар ўрганилган. Бироқ, трикотаж технологияси назариясида амалий тажриба ва илмий асослар етарли даражада эмас. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиш усуллари етарлича ўрганиб чиқилмаган. Ҳозирги кунда иссиқлик сақлаш хусусияти тўқималар таркибига тузилиши бўйича асос ва тукли тўқима элементларини қўллаб ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса, ўз навбатида нафақат трикотаж машиналарида, балки кейинги жараёнларда ҳам ортиқча технологик жараённи бажарилишига ва иш унумдорлигини камайишига таъсир этишига олиб келмоқда. Ваҳоланки, бугунги кунда иссиқлик ва шакл сақлаш хусусиятлари юқори бўлган трикотаж тўқималарига қизиқиш катта. Бугунги кунда истеъмолчилар томонидан тўқимачилик маҳсулотларига юқори талаблар қўйилмоқда. Бу эса, ўз навбатида ишлаб чиқарувчилар олдига ушбу талабларни бажаришдек, муҳим вазифаларни юклайди [2-5]. Трикотажнинг функционал хусусиятларини такомиллаштириш, хусусан, иссиқлик сақлаш хусусиятини ошириш бугунги кунда махсус кийимлар, спорт формалари, ташқи муҳитга мослашувчи технологиялар ва тиббий текстил соҳаларида муҳим ўрин тутади. Иссиқлик сақлаш хусусиятини таъминлаш учун нафақат хом ашёнинг таркиби, балки тўқиманинг тузилиши, ишлаб чиқариш технологияси ва термик ҳолат билан боғлиқ кўплаб омиллар ҳисобга олинади. Юқоридаги омилларни амалга ошириш мақсадида иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиш технологияси ишлаб чиқилди. Трикотаж тўқималари STOLL русумли ясси игнадонли трикотаж машиналарида полиакрилонитриль ипидан тўқиб олинди. Намуналар бир-биридан тўқима тузилиши ва раппорти (1-расм) билан фарқланади. Намуналарни олишда трикотаж машинаси игналарини ластикли тартибда жойлаштириш усули орқали, тўртта вариант ишлаб чиқарилди [6-8]. а б с д 1-расм. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг графикли ёзуви Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг асосий физик-механик хусусиятлари улардан фойдаланиш чегарасини белгиловчи тавсифлар ҳисобланади. Development of science and technology Scientific and technical journal №1/2026
  9. To‘qimachilik va yengil sanoat texnologiyalari Физик-механик хусусиятларни тавсифловчи кўрсаткичлар қаторига мустаҳкамлик, узилиш кучидан кам бўлган кучланиш берилганда чўзилувчанлик, бир мартали ва такрорий деформацияга чидамлилик, ҳаво ўтказувчанлик ва ишқаланишга чидамлилик, намлабииссиқлатиб ишлов берилгандан сўнг киришиш кабилар қабул қилинган. Шунингдек, юза ёки узунлик бирлигига нисбатан нуқсонлар миқдори ва рўйхати трикотаж матоларининг ташқи кўринишини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Олимлар томонидан ўрганилган 9,10 ишда трикотаж тўқимасининг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижасида тўқима тузилиши ва олиш усулини ўзгариши ҳисобига 10-12%гача хом ашё сарфини тежашга эришилган. Маълумотлар таҳлили асосида игналари ластик тартибида жойлашган трикотаж машиналарида иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиниш усули ва тўқима тузилиши ўзгаришини трикотажнинг физик-механик хусусиятларига таъсир этишини ўрганиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари бажарилди. Игналари ластик тартибида жойлашган трикотаж машиналарида ишлаб чиқарилган иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг хом ашё таркиби 56х3tex полиакрилонитрил ипидан ташкил топган 4 та варианти ишлаб чиқарилди ва трикотаж тўқималарининг физик-механик кўрсаткичлари “KOR-UZ” технопарки қошидаги синов лабораториясида мавжуд синов асбоблари ёрдамида стандартда келтирилган услублар бўйича тажрибадан ўтказилди, олинган натижалар таҳлил қилинди. Тўқимачилик матоларининг физик хусусиятларига гигроскопиклик, ҳаво ва буғ ўтказувчанлик, чанг ютувчанлик, электрланувчанлик, оптик ва иссиқни сақлаш хусусиятлари киради. Иссиқлик сақлаш ҳусуситяи юқори бўлган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда трикотаж тўқималарининг ҳаво ўтказувчанлик коэффициенти тўқима тури, қалинлиги ва зичлигига боғлиқ бўлган ҳолда қуйида келтирилган чегараларда ўзгариши мумкин, сm3/сm2∙sеk 11-13. Тадқиқотлар давомида трикотаж тўқималарининг асосий сифат кўрсаткичлари синов асбобларида аниқланиб, таҳлил қилинди. Трикотаж тўқималарини сифат кўрсаткичларини белгилшда ҳаво ўтказувчанлик хусусиятини аниқлаш керак бўлади. Иссиқлик сақлаш хусуситяи юқори бўлган трикотаж тўқималарининг ҳаво ўтказувчанлик кўрсаткичлари тўқималарни олиш усули ва тузилиши ҳисобига 37,3 дан то 55,3 сm3/сm2∙sеkгача оралиқда ўзгарди (2-расм). I=55,1 % II=55,3 % III=40,3 % IV=37,3 % 2-расм. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг хаво ўтказувчанлик кўрсаткичлари II-вариант трикотаж тўқимаси энг юқори ҳаво ўткзувчанлик кўрсаткичига эга бўлиб, 55,3 сm3/сm2∙sеkни ташкил этди ва энг кам ҳаво ўткзувчанлик кўрсаткичи 37,3 сm3/сm2∙sеkни ташкил этган IV вариантга нисбатан 32,5%га юқоридир. Шунингдек, иккинчи вариант тўқимасига нисбатан қолган вариантларнинг ҳаво ўтказувчанлик кўрсаткичлари кам “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №1/2026
  10. Textile and light industry technologies қийматларда номоён бўлди ва мос равишда I вариантда 55,1 сm3/сm2∙sеkни ташкил этиб, иккинчи вариант тўқимасидан 0,3%га, III вариантда 40,3 сm3/сm2∙sеkни ташкил этиб, иккинчи вариант тўқимасидан 27,1% га камлиги аниқланди. Бу эса трикотаж тўқималари тузилиши ва раппортида қаторлар сонинини ортиши билан асосланади. Юқорида олинган намуналарнинг ушбу қийматлари стандарт талабларига мувофиқлиги маълум бўлди. Тўқимачилик матоларининг ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш қобилияти ишқаланишга чидамлилик дейилади. Ҳом ашё таркиби ва тузилишини ўзгаришида, бўяшда, айниқса буюмлардан фойдаланиш вақтида матоларнинг тузилиши ўзгариб, вақт ўтиши билан салбий ҳолатга келиб қолиш ҳолатлари кузатилади. Трикотаж матосида хам айни шундай жараёнлар кузатилади. Матодан фойдаланиш вақтида ён атрофдаги жисмлар билан контактда бўлиши ҳисобига ишқаланишга дуч келади ва махсулотнинг айрим қисмлари яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Тадқиқотлар давомида намуналарининг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари ўрганилди. Тўқима тузилиши ва раппортдаги қаторлар сони кўплиги, шунингдек, кимёвий ПАН хом ашёсидан фойдаланилгани ва тўқиманинг қалинлиги ҳисобига барча вариантларида ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлар жуда юқори қийматларни ташкил этди. Трикотаж матоларининг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари 52,8 минг айлана циклдан 55,9 минг айлана циклгача оралиқда ўзгарди. Ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичи бўйича энг катта қиймат III вариант трикотаж тўқимасида кузатилиб, 55,9 минг айлана циклни ташкил қилди. Бу эса, I вариантнинг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичи 53,6 минг айлана циклдан 4,1%га кўпдир. Шунинигдек, энг кичик ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичи IV вариантда кузатилиб, 52,8 минг айлана циклни ташкил этган бўлса, бу қиймат мос равишда қолган II ва III вариантларга нисбатан 4,2% ва 5,5%га камдир (3-расм). I=53,6 минг айлана цикл II=55,1 минг айлана цикл III=55,9 минг айлана цикл IV=52,8 минг айлана цикл 3-расм. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари таҳлилидан маълум бўлдики, бунда тўқима таркибида кимёвий хом ашёлардан фойдаланиш, тўқима раппортида қаторлар сонининг ортиши ҳисобига тўқималарнинг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари ҳам мос равишда 1,4%дан5,5%гача ортиб бориши аниқланди. Барча вариантларнинг ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичлари оддий ва мустаҳкам гуруҳларга тўғри келиши маълум бўлди. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималари учун узилиш кучи ва узилишгача бўлган чўзилиш кўрсаткичлари ҳам муҳим талаб ҳисобланади. Агарда мато мустаҳкам бўлмаса унда чўзилувчанлик кўпайиши ва натижада иссиқликни ўзида сақлаш хусусияти камайиши мумкин. Тадқиқотлар давомида иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини олиш усули ва тузилиши ўзгаришини намуналарнинг узилиш кучи ва Development of science and technology Scientific and technical journal №1/2026
  11. To‘qimachilik va yengil sanoat texnologiyalari узилишгача бўлган чўзилиш кўрсаткичларига таъсири стандарт усул бўйича “WDW-5E”- русумли динамометр асбобида аниқланди. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқима намуналарининг бўйи бўйича узилиш кучи кўрсаткичлари 605N дан 829N гача, эни бўйича узилиш кучи кўрсаткичлари эса 590N дан 1345N гача оралиқда ўзгарди. I II III IV Узилиш кучи Р, Н 775 925 802 735 829
  12. Бўйи бўйича Эни бўйича вариантлар 4-расм. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг узилиш кучи гистограммаси Намуналар ичида бўйи бўйича энг катта узилиш кучи кўрсаткичи III вариантда кузатилиб, 829N ни ташкил этди. Бу кўрсаткич биринчи вариант энг кам узилиш кучи 605N қийматига эга бўлган тўқимага нисбатан 27% га кўпдир. Ўз навбатида II ва IV вариант намуналарининг узилиш кучи қиймати 802N ва 775N лар ҳам биринчи вариант тўқимасига нисбатан мос равишда 24,5% ва 21,9% га юқорилиги кузатилди. Трикотаж тўқималарининг эни бўйича узилиш кучи кўрсаткичлари ичида ҳам энг катта қиймат III вариантда кузатилиб, 1345N ни ташкил этди. Бу кўрсаткич биринчи вариант тўқимасига нисбатан 43,8% га кўпдир. Шунингдек, эни бўйича энг кичик узилиш кучи қиймати I вариантга тегишли бўлиб 590N ни ташкил этди ва бу ўз навбатида II ва IV вариант намуналарининг узилиш кучи қиймати 735N ва 925N лардан кичик бўлиб, мос равишда 19,7% ва 36,2% га камлиги кузатилди (4-расм).Трикотаж тўқималарининг узилиш кучи кўрсаткичлари таҳлилидан шундай хулосага келиш мумкинки, игналарни ластик тартибида жойлаштириш орқали ҳар бир қатордаги бўш игналарни ҳалқа билан тўлдирилиши намуналарининг эни бўйича узилиш кучи кўрсаткичларини 43,8%га, тўқима раппортида қаторлар сонини кўпайтириш ҳисобига бўйи бўйича 27% га ортишига эришилди. Трикотаж тўқималирининг узилиш кучи билан бир вақтда узилишгача бўлган узайиши, яъни чўзилиш кўрсаткичлари ҳам аниқланди. Узилишдаги узайиш абсолют ва нисбий бирликларда ифодаланади. Трикотаж тўқималарининг физик-механик хусусиятлари бўйича ўтказилган таҳлил натижаларидан кўриниб турганидек, ишлаб чиқарилган вариант намуналарининг бўйи бўйича узилишдаги узайиш кўрсаткичлари 24% дан 30% гача, эни бўйича узилишдаги узайиш кўрсаткичлари 47% дан 56% гача оралиқларда ўзгарди (5-расм). Тадқиқотлар давомида бўйи бўйича энг катта узилишдаги узайиш кўрсаткичи I вариант тўқимасида кузатилиб, 30% ни ташкил қилди ва бу энг кичкина узилишдаги узайиш III вариант (24%) узилишдаги узайиш кўрсаткичига нисбатан 20%га кўпдир. Шунингдек, II вариант (26%) кўрсаткичидан 13%га, IV вариант (28%) кўрсаткичидан 6,6%га юқори қийматга эгалиги аниқланди. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №1/2026
  13. Textile and light industry technologies Эни бўйича Бўйи бўйича 0 10 20 30 40 50
  14. Узилишдаги узайиш L, % I II III IV 5-расм. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг узилишдаги узайиш гистограммаси Эни бўйича III вариант трикотаж тўқимасининг узилишдаги узайиш кўрсаткичи энг кам қийматга эга бўлиб (47%) ва у биринчи вариант тўқимасига нисбатан 16% га кам. I вариант трикотаж тўқимасининг эни бўйича узилишдаги узайиши кўрсаткичи энг катта 56% га эга бўлиб, у II вариант (52%) ва IV вариант (55%) трикотаж тўқимасининг узилишдаги узайиш кўрсаткичидан мос равишда 7,1% ва 1,8% га кўпдир. Натижада бўйи бўйича узилишдаги узайиш 6,6%дан-20%гача, эни бўйича эса, 1,8%дан-16%гача ўзгаргани кузатилди. Барча трикотаж матоларида эни бўйича 6N да чўзилиши уч гуруҳга бўлиб ўрганилади, яъни биринчи гуруҳ 40% дан ошмаган, иккинчи гуруҳ 40% дан то 100% гача ва учинчи гуруҳ-100% дан ортиқ бўлган тўқималар киради 14-17. Трикотаж тўқималарининг эни бўйича 6N да чўзилиш кўрсаткичлари тадқиқ этилганда 10-17% гача ўзгариши кузатилди. Энг кичик кўрсаткич III вариантда кузатилиб, 10% ни ташкил этди ва бу энг катта қийматга эга бўлган I вариант тўқимасининг 17% кўрсаткичига нисбатан 41,7%га кам. Шунингдек, қолган вариантларнинг 6N да II-12% ва IV-15% чўзилиш кўрсаткичлари мос равишда энг катта қийматга нисбатан 29,4% ва 11,7%ларни ташкил этиб камайганлиги маълум бўлди. Трикотаж тўқималарининг узилишдаги узайиш ва 6Н куч таъсирида чўзилиш кўрсаткичлари таҳлилидан маълум бўлдики, тўқималарни олишда игналарни ластик тартибида жойлаштирилиши, тўқима раппортида қатор сонини ортиб бориши, ҳамда бўш игналарни ҳалқа билан тўлдирилиши ҳисобига бўйи ва эни бўйича чўзилувчанлик 1,8% дан 20%гача ўзгариши, эни бўйича 6Н да чўзилиши эса, 11,7%дан-41,7%гача ўзгариб бориши аниқланди. Бу кўрсаткичлар ўз навбатида стандарт талабларида келтирилган I гуруҳга мувофиқ келгани маълум бўлди. Иссиқлик сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарини физик-механик хусусиятлари тадқиқот натижалари таҳлилидан маълум бўлдики, бунда тўқималарни усули ва тузилишида қаторлар сонини тўқима раппортига қўшилиши, кимёвий хом ашёдан фойдаланилиши ва қаторлар орасини ҳалқалар билан тўлдирилиши ҳисобига трикотажни бўйи ва эни бўйича мустаҳкамлиги 27%дан 43,8%га, иссиқлик сақловчанлиги 10,2%, ишқаланишга чидамлилик кўрсаткичини 5,5%га, деформация кўрсаткичларини 6,6% га яхшилангани, хаво ўтказувчанлигини 32,5% га, узилишдаги узайиш ва киришувчанлик хусусиятларини 1,8%дан 20%гача, пиллингланиши 33%га камайтиришга эришилди. Бунинг натижасида янги тузилишли игналари ластик тартибида жойлаштириб олинган иссиқлик Development of science and technology Scientific and technical journal №1/2026
  15. To‘qimachilik va yengil sanoat texnologiyalari сақлаш хусусияти юқори бўлган трикотаж тўқималарининг сифат кўрсаткичларини яхшилашга эришилди. Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2024 йилдаги ПФ-71-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чоратадбирлари тўғрисида” ги фармони. https://lex.uz/uz/docs/6908347
  16. 2. W. Chen, M. He, M. Zhang, Z. Tang. Wearing performances of floret silk / cotton blended sports socks. // “Advanced Materials Research”. Volume. 2011. —284-287 p.p.
  17. 3. Кудрявин Л.А., Шалов И.И. Основы технологии трикотажного производства. М. Легпромбытиздат, 1991г. –с. 480.
  18. 4. Торкунова З.А. Испытания трикотажа. -М.: Легкая индустрия, 1975 г. -224 с.
  19. 5. Шустов Ю.С.Основы текстильного материаловедения.М.:ООО«Совъяж Бево»2007г.-300 с.
  20. 6. Musaev N. et al. Research of pattern cotton-silk knitting fabrics //AIP Conference Proceedings. – AIP Publishing, 2024. – T. 3045. – №. 1, 030079.
  21. 7. Мусаев Н. М., Мусаева М. М., Мукимов М. М. Исследование физико-механических свойств нового рисунчатого хлопко-шелкового трикотажа //Universum: технические науки. – 2022. – №. 9-2 (102). – С. 47-50.
  22. 8. Мусаев Н., Турдиев И., Мукимов М. М. Исследование технологических параметров хлопко-шелкового трикотажа //ББК
  23. 1 А28. – 2019. – С. 53.
  24. 9. Мусаев Н. М., Маликов Б., Мукимов М. М. Разработка новых видов рисунчатого трикотажа //Advances in Science and Technology. – 2019. – С. 59-60.
  25. 10. Мусаев Н. М., Гуляева Г. Х., Мукимов М. М. исследование технологических параметров рисунчатого хлопко-шелкового трикотажа //Universum: технические науки. – 2022. – №. 9-2 (102). – С. 42-46.
  26. 11. Кукин Г.Н., Соловьев А.Н. Текстильное материаловедение. (Исходные текстильные материалы) М.: Легпромбытиздат. 1985. -С. 132-147.
  27. 12. Кобляков А.И., Кукин Г.Н., Соловьев А.Н. Лабораторный практикум по текстильному материаловедению. 2-е изд. М.: Легпромбытиздат. 1986. -С. 232-245.
  28. 13. Ahmed, S., & Khan, T. Thermal and Moisture Management Properties of Knitted Fabrics for Skin-Contact Workwear. Journal of Industrial Textiles. (2023). https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/4033354984.
  29. 14. Zhang Y., Wang L. Smart Textiles for Thermal Regulation. – Cham: Springer, 2021. – 224 с.
  30. 15. Candan C., Önal L. Dimensional, Pilling And Abrasion Properties of Weft Knits Made From Open-End and Ring Spun Yarns. // Textile Res. J. -2002. -№72 (2). - pp. 164-169.
  31. 16. Kavuturan Y. The Effects of Some Knit Structures on the Fabric Properties in Acrylic Weft Knitted Outerwear Fabrics. // Tekstil Maraton. -2002. -pp. 40-46.
  32. 17. Fabric technical datasheets — yirik mato ishlab chiqaruvchilar (masalan, Toray, Klopman, Carrington) tomonidan e'lon qilinadigan texnik pasport. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №1/2026 257