Перейти к содержимому
Научная статья O'zbekcha Open Access

Турли конструкциялаги қозиқчали-планкали барабанларнинг тозалаш самарадорлигига таъсири

ХАМРОЕВА М.Ф., МУХАМЕДЖАНОВА С.Ф., ТУЙЧИЕВ Т.О.

Выпуск
1-son
Страницы
312–316
Опубликовано
01.02.2025
Просмотры
4 4

Аннотации

Мақолада турли конструкциядаги қозиқчали-планкали барабанларнинг тозалаш самарадорлигига таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари келтирилган. Тадқиқот натижалари кўра, ускунанинг иш унумдорлиги 3 тонна/соатдан 7 тонна/соатга кўтарилишида тозалаш самарадорликнинг энг кам пасайиши қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанда эришилди. Аммо олдинги тадқиқотларимизда чигитнинг механик шикастланганлигини тадқиқ этганимизда ушбу вариантдаги қозиқчали барабанда қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва ички қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанга нисбатан 0,2 %га юқори эканлигини эътиборга олиб, ишлаб чиқариш шароитида ўтказиладиган тадқиқотларда қозиқчанинг баландлиги 65 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан тавсия этамиз.

Содержание статьи

Кириш. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш ускуналарини такомиллаштириш бўйича бир қанча маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, ушбу изланишларда ускунанинг таъминлагичининг эни ва шакли [1] ҳамда қозиқчали-планкали барабанлар билан оралиқ масофалари [2], пахтани тозалаш зонасига узатишдан олдин қозиқчали-планкали барабанларнинг юқори қисмида титиш [3], қозиқчаларнинг турли шакллари ва ўлчамлари [4], тўрли юзанинг ҳар хил вариантлари [5-6] ва тозалаш жараёнига иссиқ ҳаво бериб [7-9] исиқлик намлик кўрсаткичларини ўзгартириш орқали тозалаш самарадорлигига таъсири каби бир қатор техник ечимлар таклиф этилган. Кўп қиррали қозиқчали-планкали барабанни такомиллаштиришга бағишланган илмий тадқиқот ишида [10] умумий диаметри сақлаган ҳолда қозиқли барабанларнинг қопламалари диаметрлари бўйича бир-биридан фарқ қилиб, кетма-кетлик билан катталашиб, биринчи қозиқчали барабан қопламасининг диаметри иккинчи қозиқчали барабан қопламасининг диаметридан кичик, иккинчи қозиқчали барабан қопламасининг диаметри учунчи қозиқчали барабан қопламасининг диаметридан кичик, учинчиси тўртинчи қозиқчали барабан қопламаси диаметридан кичик ҳолда тайёрланган. Қозиқчали барабан қопламасининг диаметри кичрайганда умумий диаметри сақлаш учун қозиқчаларнинг узунлиги катталаштирилган. Бунда дисклар диаметрини 300, 280, 260, 240, 220 ва 200 мм ўлчамларда, қозиқчаларнинг узунлиги эса 50, 60, 70, 80, 90 ва 100 мм га тенг бўлган. Иккита қозиқчалар қаторининг оралиқ масофаси 176,625 мм ни ва қозиқчалар ҳамда планкалар қаторлари оралиқ масофаси 88,3125 мм ни ташкил этган. Яъни мавжуд қозиқчали-планкали барабанлар каби қозиқчалар ва планкалар қаторларининг оралиқ масофаси бир хил ўлчамда эмаслигини кўришимиз мумкин. Ишлаб чиқариш шароитида олиб борилган тажрибаларда мавжуд технологиянинг тозалаш самарадорлиги 81,8 %ни ва тавсия вариантдаги кўп қиррали қозиқчали-планкали барабанлар ўрнатилган технологияда эса 84,8 % ни ташкил этиб, тозалаш самарадорлигини 3 %га оширишга эришилган. Олиб борилган назарий ва амалий изланишларда барабан парракларининг узунлигининг ошиши натижасида тозалаш самарадорликка таъсири ўрганилмаган. Шунингдек, тадқиқотларда саккиз қиррали қопламага саккиз қатор қозиқчалар ўрнатилган бўлиб, уларнинг қаторлари орасидаги масофа бир хил ўлчамда (қозиқчалар қатори орасидаги бурчак 450). Лекин барабан 4та қопламадан иборат бўлиб, ҳар бир қопламага 2 қатордан қозиқчалар ўрнатилган. Шунинг ҳисобига икки қатор қозиқчалардан сўнг планкалар ва икки қатор қозиқчалар тартибида жойлаштирилган. Мавжуд конструкциядаги қозиқчали барабанларда, қозиқчалар ва планкалар оралиқ масофаси бир хил ўлчамда олинган. Бу ўз навбатида жараённинг бир хилда кечишига олиб келади. Амалий тадқиқотлар. Тадқиқотларда бир хил конструкциядаги турли вариантдаги қозиқчали-планкали барабанларнинг ускунанинг тозалаш самарадорлигига таъсирини тадқиқ этиш учун лаборатория тажрибаларини ўтказамиз. Бунинг учун дастлаб 1ХК ускунасининг лаборатория намунасига мавжуд қозиқчали-планкали барабанлар ўрнатилиб, тажрибалар ўтказилди. Тажрибалар уч марта такрорланишда ўтказилди. Ҳар бир тажриба ўтказишда “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 311 Технологии текстильной и легкой промышленности тозалашда ажралган ифлосликлар бункердан олиниб, электрон тарозида вазни ўлчанди ҳамда тозалаш самарадорлиги аниқланди. Кейинги вариантдаги қозиқчали-планкали барабанлар ўрнатилиб, ҳудди шу тарзда тажрибалар олиб борилди. Тадқиқотларда С65-24 селекция навидаги пахтани тозалашдан олдинги намлиги 8,05 ва 8,50 %ларда ва ифлослиги 8,2; 11,5 %лардаги пахта хом ашёсидан фойдаланилди. Тадқиқот вариантларидаги қозиқчали-планкали барабанлар ўрнатилган тозалагичда олиб борилган тадқиқот натижалари ускунанинг иш унумдорликлари бўйича 1÷3-расмларда келтирилган. Тозалаш самарадорлик, % Қозиқчалар ва ички қопламанинг турли конструкциялари - I нав хом ашёси; - III нав хом ашёси 1-расм. Қозиқчали-планкали барабанлар қозиқчаларининг узунлиги ва ички қопламининг диаметрини турли қийматларида тозалаш самарадорликнинг ўзгариш гистограммаси (иш унумдорлик 3 тонна/соат). Тозалагичнинг иш унумдорлиги 3 тонна/соатни ташкил этиб (1-расм), мавжуд қозиқчали-планкали барабанлар ишлатилганда тозалаш самарадорлик I нав хом ашёда 41,4 %ни, III нав хом ашёда 44,1 %ни, қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда навлар бўйича 45,8 ва 47,6 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчалипланкали барабан ўрнатилганда 46,5 ва 48,6 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 95 мм ва қопламанинг диаметри 210 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда эса 45,7 ва 47,4 %ларни ташкил этди. Тадқиқотларда энг юқори тозалаш самарадорлиги қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилган тозалагичда аниқланди. Мавжуд конструкциядаги қозиқчали планкали барабанларга нисбатан I нав хом ашёда 5,1 % ва III нав хом ашёда 4,5 %гача юқори бўлишига эришилди. Тозалагичнинг иш унумдорлиги 5 тонна/соатни ташкил этиб (2-расм), мавжуд қозиқчали-планкали барабанлар ишлатилганда тозалаш самарадорлик I нав хом ашёда 39,3 %ни, III нав хом ашёда 41,8 %ни, қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда навлар бўйича 44,2 ва 46,1 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчалипланкали барабан ўрнатилганда 45,2 ва 47,3 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 95 мм ва қопламанинг диаметри 210 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда эса 44,3 ва 45,9 %ларни ташкил этди. Тадқиқотларда энг юқори тозалаш самарадорлиги қайд этилган қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан мавжуд конструкциядаги қозиқчали-планкали барабанларга нисбатан I нав хом ашёда 5,0 % ва III нав хом ашёда 4,1 %гача юқори бўлишига эришилди (2-расм). “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 312 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Тозалаш самарадорлик, % Қозиқчалар ва ички қопламанинг турли конструкциялари - I нав хом ашёси; - III нав хом ашёси 2-расм. Қозиқчали-планкали барабанлар қозиқчаларининг узунлиги ва ички қопламининг диаметрини турли қийматларида тозалаш самарадорлигининг ўзгариш гистограммаси (иш унумдорлик 5 тонна/соат). Тозалагичнинг иш унумдорлиги 7 тонна/соатни ташкил этиб (3-расм), мавжуд қозиқчали-планкали барабанлар ишлатилганда тозалаш самрадорлик I нав хом ашёда 37,2 %ни, III нав хом ашёда 39,9 %ни, қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда навлар бўйича 43,6 ва 45,3 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчалипланкали барабан ўрнатилганда 44,5 ва 46,5 %ларни, қозиқчанинг баландлиги 95 мм ва қопламанинг диаметри 210 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан ўрнатилганда эса 43,6 ва 45,2 %ларни ташкил этди. Тадқиқотларда энг юқори тозалаш самарадорлиги қайд этилган қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан мавжуд конструкциядаги қозиқчали-планкали барабанларга нисбатан I нав хом ашёда 6,4 % ва III нав хом ашёда 5,3 %гача юқори бўлишига эришилди. Тозалаш самарадорлик, % Қозиқчалар ва ички қопламанинг турли конструкциялари - I нав хом ашёси; - III нав хом ашёси 3-расм. Қозиқчали-планкали барабанлар қозиқчаларининг узунлиги ва ички қопламининг диаметрини турли қийматларида тозалаш самарадорлигининг ўзгариш гистограммаси (иш унумдорлик 7 тонна/соат). Иш унумдорликнинг 3 тонна/соатдан 7 тонна/соатга кўтарилишида мавжуд конструкциядаги қозиқчали-планкали барабаннинг тозалаш самарадорлиги I нав хом ашёда 41,4 %дан 37,2 %гача пасайиб, тозалаш самарадорлигининг пасайиши 4.2% ни ташкил этди. “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 313 Технологии текстильной и легкой промышленности Қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанда тозалаш самарадорлик 45,8 %дан 43,6%га пасайиб, тозалаш самарадорликни пасайиши 2,2 %ни ташкил этди. Қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанда тозалаш самарадорлик 46,5 %дан 44,5%га пасайиб, тозалаш самарадорликни пасайиши 2 %ни ташкил этди. Қозиқчанинг баландлиги 95 мм ва қопламанинг диаметри 210 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанда тозалаш самарадорлик 45,7 дан 43,6% га пасайиб, самарадорликнинг пасайиши 2,1 %ни ташкил этди. Хулоса. Таҳлиллардан кўриниб турибдики, иш унумдорликнинг 3 тонна/соатдан 7 тонна/соатга кўтарилишида тозалаш самарадорликни энг кам пасайиши қозиқчанинг баландлиги 80 мм ва қопламанинг диаметри 240 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанда эришилди. Демак, қозиқчанинг баландлиги 80 мм бўлганда тозалаш самарадорлиги иш унумдорлигининг ошишида ҳам камайишини паст даражада бўлишига олиб келиб, жараёнга ижобий таъсир этмоқда. Лекин олдинги бўлимда чигитнинг механик шикастланганлигини тадқиқ этганимизда ушбу вариантдаги қозиқчали барабанда қозиқчанинг баландлиги 65 мм ва ички қопламанинг диаметри 270 мм бўлган қозиқчали-планкали барабанга нисбатан 0,2 % га юқори эканлигини эътиборга олиб, ишлаб чиқариш шароитида ўтказиладиган тадқиқотларда қозиқчанинг баландлиги 65 мм бўлган қозиқчали-планкали барабан тавсия этамиз

Литература (10)

  1. 1. Туйчиев Т.О. Пахтани тозалаш технологик жараёнига тайёрлаш ва таъминлагични такомиллаштирган ҳолда тозалаш машинаси самарадорлигини ошириш // Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация, Тошкент, 2018 й. 120-б.
  2. 2. Tuychiev T. et al. Influence of the Direction of Movement of Cotton to Pile Drums on the Cleaning Efficiency //International Scientific Conference on Agricultural Machinery Industry “Interagromash"”. – Cham : Springer International Publishing, 2022. – С. 2084-2091.
  3. 3.Берданов Э.Х. пахтани титилиши ва қизиш температурасини оптималлаштириш хисобига тозалаш самарадорлигини ошириш // техникa фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий дaрaжaсини oлиш учун тaйёрлaнгaн диссертatsия. Тошкент. – 2021, 115 б.
  4. 4. Ташпулатов Д.С., Джамолов Р.К., Курбонов Ф.А. 1ХК тозалагичининг қозиқли барабан билан тўрли юза оралиқ масофасини пахта ифлослигига боғлиқ холда ўзгарувчанлигини таъминлаш // Ўзбекистон тўқимачилик муаммолари журнал, №1, 2023.
  5. 5. Абдуазимов Ш.Х. Повышение эффективности очистки хлопка-сырца от мелких сорных примесей путем совершенствования колосниковых решеток: Дисс... канд.техн.наук: - Ташкент, 1997 г., - с.134.
  6. 6. Usmanov X.S. Paxtani iflosliklardan tozalashni takomil-lashtirilgan texnologiyasi asoslari // texnika fanlari doktori (Doctor of Scince) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiY. Toshkent. – 2022, 210 b.
  7. 7. Мaдумaрoв И.Д. Пaхтaни иссиқлик-нaмлик ҳoлaтини муқoбиллaштириш вa бир текис тaъминлaш aсoсидa тoзaлaш жaрaёнининг сaмaрaдoрлигини oшириш // тех.фaн.дoк. дисс... (DSc) Т., 2019.
  8. 8. Рузметов Р.И. Юқори нaвли пaхтaлaрни qуритиш технoлoгик жaрaёнини тaкoмиллaштириш // техникa фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий дaрaжaсини oлиш учун тaйёрлaнгaн диссертatsия. Тошкент. – 2020, 117 б.
  9. 9. Madumarov I.D., Ruzmetov R.I., Gapparova M.A., Tuychiev T.O. Changing the Cotton Fiber Temperature// International Journal of Engineering and Advanced Technology (IJEAT) ISSN: 2249 – 8958, Volume-9 Issue-3, February, 2020 – P.974-977.
  10. 10. Пардаев Б.Ч. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг самарадорлигини ошириш учун қозиқли барабанини такомиллаштириш. т.ф.ф.д.дисс. (PhD). Тошкент. 2023 й. 107 б. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 314