Перейти к содержимому
Научная статья O'zbekcha Open Access

Пахта чигити элеваторида тасмали лентанинг тажрибавий изланишлари

ТУРДИЕВ Б.Э., РОСУЛОВ Р.Х., РАЙИМКУЛОВ Ж.К., ПАРДАЕВ Б.Ч.

Выпуск
1-son
Страницы
317–321
Опубликовано
01.02.2025
Просмотры
2 7

Аннотации

Мақолада пахта чигити элеваторида тасмали лентани ўрнатиш ҳисобига чигитнинг механик шикастланишини камайтиришнинг тажрибавий изланишлари ишлаб чиқариш шароитида олиб борилганлиги ёритилган.

Содержание статьи

“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 315 Технологии текстильной и легкой промышленности Ишдан асосий мақсад ЭХС русумли чўмичли элеваторларда чигитнинг шикастланишини аниқлаш ва тавсия этилаётган қурилманинг параметрларини асослаш ва танлашдан иборат. Ўтказилган назарий ва тажрибавий изланишлардан шуни кўриш мумкинки, ЭХС элеваторида чўмичларга юкланган чигитларни кейинги технологик жараёнга узатишда чўмичдан отилиб чиқққан чигитлар элеваторнинг бош қисмига бориб урилиши натижасида унинг шикастланиши кузатилди. Чигитнинг шикастланишини камайтириш мақсадида элеваторнинг бош қисмига тасмали лента ўрнатилиши ҳисобига мақсадга эришиш мумкин. Тавсия этилаётган тасмали лентанинг конструкцияси 1-расмда келтирилган. Тасмали лента электродвигатель 1, унга ўратилган шкив 2, 3, тасмали узатма 4, вал 5, валлар ўрнатилган таянч (подшипниклар) 6, тарангловчи қурилма 7 ва тасмадан 8 иборат. Элеватор чўмичларидан отилиб чиққан чигитлар тасмали лентага бориб урилади ва кейинги технологик машинага (шнекка) узатилади. Ўтказилган тажриба натижаларига кўра, чигитларнинг тасмали лентага бориб урилиши ҳисобига унинг шикастланиш миқдорининг камайганлиги кузатилди. Тасмали лентанинг айланишлар сони элеваторнинг чўмичли лентасининг айланишлар сонига боғлиқ равишда танлаш мақсадга мувофиқдир [3, 4]. Адабиётлар таҳлилидан маълумки, чигитларнинг шикастланиши нисбий характер касб этади. Шундай экан, турли изланувчилар томонидан чигитнинг шикастланишини турли усуллар ёрдамида аниқланган бўлиб, уни икки гуруҳга бўлиш мумкин: тўғри ва билвосита [5]. I. Тўғри усули: 1. Чигитларни лупа орқали кўриш. 2. Чигитларни бўяш ва лупа орқали кўриш. 3. Турли эритмада қайнатиш орқали. 4. Рентгенографик усул. 5. Диафаноскопда чигитларни кўриш. II. Билвосита усули. 1. Чигитларни формалиннинг 0,2% эритмаси билан ишлов бериш. 2. Чигитларни сульфат кислотанинг 96% эритма билан ишлов бериш. 3. Чигитларнинг ўсиш интенсивлиги бўйича бошланғич шикастланишни аниқлаш. 4. Чигитларни сульфат кислотанинг кучсиз эритмасида намлаш йўли билан униб чиқиш усули. Чигитлар шикастланишини ўлчашнинг билвосита усули аниқроқ бўлиб, бошқа омилларга боғлиқ эмас. Тадқиқотларни чигитларни сульфат кислотанинг 96% эритма билан ишлов бериш орқали аниқланди. 1-расм. Тасмали лентанинг схемаси. 1электродвигатель; 2, 3 -шкивлар; 4тасмали узатма, 5-вал; 6- подшипниклар; 7- тасма; 8- тарангловчи қурилма. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 316 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Тажрибалар Сурхондарё вилояти “Termiz Jayxun Klaster” МЧЖга қарашли Жарқўрғон ва Қумқўрғон пахта тозалаш корхонасида, “Surxon Sifat Tektil” МЧЖ га қарашли Денов ва “Zamin Angor Klaster” МЧЖга қарашли Ангор пахта тозалаш корхоналаридаги мавжуд ЭХС чигит элеваторларида олиб борилди. Чигитнинг шикастланишини аниқлашда қуйидаги ўлчаш воситалари, ёрдамчи қурилмалар ва материаллардан фойдаланилди. - ГОСТ 24104 бўйича шкаласининг бўлинмалари 10 mg дан кўп бўлмаган энг катта тортиш чегараси кўпи билан 1000 g бўлган лаборатория тарози; - диаметри 40 дан 100 mm гача, баландлиги 10 дан 50 mm гача бўлган металл ёки шиша, ёки пластмасса идишлар. Намуна танлаб олиш O‘z DSt 598 бўйича, минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улушини аниқлаш O‘z DSt 599 бўйича аниқланади, O‘z DSt 599 бўйича ифлос аралашмалардан тозаланган чигитнинг хоҳлаган иккита жойидан ҳар бири 100 та чигитдан иборат бўлган иккита синаш учун намуна ажратилади ва улар 0,01 g аниқликда тортилади. Хар бир синаш учун намунадан мағзи ярмидан кам бўлган синиқ ва шикастланган чигит, чигитнинг бутун мағзи ва унинг қисмлари ажратилади. Сўнгра бутун чигит ўрта қисмидан кўндалангига кесилади ва кўрилади. Мағзининг ранги шу навнинг O‘z DSt 596 бўйича кўрсатилган рангидан тўқроқ бўлган чигит ажратиб олинади ва уни шикастланган чигит солинган идишга жойлаштирилади. Мағзи қора рангли ва мағзи бўш бўлган чигитлар алоҳида идишга жойлаштирилади. Ажратилган чигитлар тарозида ўлчанади. Нуқсонли чигитнинг массавий улуши (Д) фоизларда, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: бу ерда: М100 – 100 та чигитнинг массаси, g; М1 – мағзи бўш ва куйган чигитнинг массаси, g; М2 - мағзининг ранги шу навнинг O‘z DSt 596 бўйича кўрсатилган мағзининг рангидан қорамтир бўлган (қиздириш жараёнида бўлган) чигит ва шикастланган чигит массаси, g; Сх – минерал ва органик аралашмаларнинг ҳақиқий массавий улуши, %. Тажрибалар қуйидаги тартибда олиб борилди. 1. Аррали жинда пахта хом ашёсидан чигитни ажратилгандан сўнг, ЭХС русумли чигит элеваторигача бўлган оралиқдан 1000 грамм массага эга бўлган бир нечта тўда танлаб олинди. 2. Тўдалардан тасодифий тарзда 100 грамм массага эга бўлган чигитлар ажратиб олинди. 3. Ажратиб олинган 100 грамм массага эга бўлган чигитлар аниқлиги 0,01 аниқликдаги тарозида ўлчаб олинди. 4. Ўлчанган 100 грамм массага эга бўлган чигитларнинг сони аниқланди. 5. Ажратиб олинган 100 грамм массага эга бўлган чигитлар 0,01 аниқликдаги тарозида ўлчаб олингандан сўнг, хар бирини бўлак идишларга солиб, 96% ли сульфат кислотанинг сувдаги эритмаси билан ишлов берилади ва тоза сувда ювилади. 6. Саналган чигитлар орасидан шикастланган чигитлар сони орқали юқорида келтирилган формула ёрдамида чигитнинг шикастланганлик даражаси аниқланади. Ўтказилган тажриба натижалари қуйидаги 1- жадвалда келтирилган (2-, 3-расм). “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 317 Технологии текстильной и легкой промышленности 1-жадвал Тажриба натижалари Пахта тозалаш корхонаси номи Чигитнинг элеваторгача шикастлан-ганлик даражаси Пахтанинг селекцион ва саноат нави Чигитнинг элеватордан кейинги шикастланганлик даражаси т/р 1 Жарқўрғон Бухоро-102, 1/3 3,7 2,8 2 Қумқўрғон Бешқаҳрамон, 1/2 3,2 2,7 3 Денов Бухоро-10, 1/4 4,2 3,1 4 Ангор Термиз-202, 2/2 4,5 3,2 а) б) 2-расм. Чигитни ўлчаш жараёни (а) ва у туксизлантирилган чигит (б). 3-расм. Пахта тозалаш корхоналарида чигитнинг шикастланганлик даражасини аниқлаш “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 318 Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари Ишлаб чиқариш шароитида ўтказилган тажриба натижаларидан кўринадики, элеваторда тасмали лента ўрнатилгандан сўнг чигитнинг механик шикастланишининг камайганлиги аниқланди. Пахта хом ашёсининг селекцион ва саноат навининг ўзгариши ҳисобига чигитнинг механик шикастланганлик даражасининг ўзгаришини кўриш мумкин. Адабиётлар: 1. O‘z DSt 598:2008. 2. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича справочник. Т.М.Кулиевнинг умумий тахрири остида. “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти. “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти. Тошкент, 2019, 479 бет. 3. Б.Э.Турдиев. Элеватор для семян. Innovative developments and research in education, colletions of scientific works, International scientific-online conference. Part 30 June 23 rd Канада, 2024, 516-519 стр. 4. Турдиев Б.Э., Росулов Р.Х., Райимкулов Ж.К. Такомиллаштирлган элеватор конструкцияси. Innovative developments and research in education, colletions of scientific works, International scientific-online conference. Part 30 June 23 rd Канада, 2024, 513-516 стр. 5. Лобанов В.И. Травмирование семенного зерна в ковшовых элеваторах. Вестник Алтайского государственного аграрного университета № 2 (172), 2019, 167-174 стр. Турдиев Бахтиёр Эргашевич – Термез давлар муҳандислик ва агротехнологиялар университети “Автоматика ва бошқарув” кафедраси ассистенти, Тел.: +998 937616527 Росулов Рузимурад Хасанович – т.ф.д. проф., Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инстиути, “Механика муҳандислиги”кафедраси профессори, Тел.: +998993299056 (с) Райимқулов Жаҳонгир Қулмуродович т.ф.ф.д (PhD). Толали экинлар илмий тадқиқот институти. Илмий котиб, тел. Тел; +99890 354-67-55 (c). jahongirrayimqulov5@gmail.ru Пардаев Бахром Чориевич – т.ф.ф.д. доц., Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат инстиути, “Механика муҳандислиги”кафедраси доценти, Тел.: +998919721513 (с) ПНЕВМОМЕХАНИК ЙИГИРУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН САМАРАЛИ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ТАҲЛИЛИ Жуманиязов Қ., Саломов А. Жиззах политехника институти. Аннотация. Мақолада пневмомеханик йигирув машиналарига бағишланган илмий тадқиқот ишлари, асосан, гарнитуралар таҳлили, уларнинг геометрик ўлчамлари (тишларининг баландлиги ва қиялик бурчаги) каби кўрсаткичлар ҳақида, дискретлаш жараёнининг самарадорлиги ва жадаллигини оширишга ҳамда чиқиндилардан ажратиш самарадорлигига қаратилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот берилган. Калит сўзлар: тола, пилта, ип, пневмомехани йигириш машиналари, дискретловчи барабан, гарнитура, гарнитура тишлари, йигирув камералари. АНАЛИЗ НАУЧНО-ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКИХ РАБОТ, НАПРАВЛЕННЫХ НА РАЗРАБОТКУ УСОВЕРШЕНСТВОВАННОЙ ЭФФЕКТИВНОЙ ТЕХНОЛОГИИ ПРОЦЕССА ПНЕВМОМЕХАНИЧЕСКОГО ПРЯДЕНИЯ Жуманиязов Қ., Саломов А. Джизакский политехнический институт. Аннотация. В статье рассматриваются научные исследования, направленные на изучение пневмомеханических прядильных машин, повышению эффективности и скорости процесса дискретизации, а также эффективность разделения отходов. В научных исследованиях по процессу дискретизации пневматической прядильной машины в основном изучались такие параметры, как анализ гарнитур и их геометрические размеры (высота зубьев и угол наклона). Ключевые слова: волокно, ровница, пряжа, пневматические прядильные машины, дискретный барабан, гарнитура, зубья гарнитуры, прядильные камеры. “Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 319