Научная статья
O'zbekcha
Open Access
Пневмомеханик йигирув жараёнини такомиллаштирилган самарали технологиясини ишлаб чиқаришга қаратилган илмий тадқиқот ишлари таҳлили
Аннотации
Аннотация на узбекском языке не доступна.
толапилтаиппневмомехани йигириш машиналаридискретловчи барабангарнитурагарнитура тишларийигирув камералари. АНАЛИЗ НАУЧНО-ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКИХ РАБОТНАПРАВЛЕННЫХ НА РАЗРАБОТКУ УСОВЕРШЕНСТВОВАННОЙ ЭФФЕКТИВНОЙ ТЕХНОЛОГИИ ПРОЦЕССА ПНЕВМОМЕХАНИЧЕСКОГО ПРЯДЕНИЯ Жуманиязов Қ.Саломов А. Джизакский политехнический институт. Аннотация. В статье рассматриваются научные исследованиянаправленные на изучение пневмомеханических прядильных машинповышению эффективности и скорости процесса диск
Мақолада пневмомеханик йигирув машиналарига бағишланган илмий тадқиқот ишлари, асосан, гарнитуралар таҳлили, уларнинг геометрик ўлчамлари (тишларининг баландлиги ва қиялик бурчаги) каби кўрсаткичлар ҳақида, дискретлаш жараёнининг самарадорлиги ва жадаллигини оширишга ҳамда чиқиндилардан ажратиш самарадорлигига қаратилган илмий тадқиқот ишлари ҳақида маълумот берилган.
The article focuses on scientific research on Open-end spinning machines, on increasing the efficiency and speed of the rotor process, and on the efficiency of waste separation. In the scientific research works dedicated to the rotor process of the rotor spinning machine, parameters such as the analysis of gears, their geometric dimensions (the height of the teeth and the angle of inclination) have been studied.
fibersliveryarnrotor spinning machinesrotor drumfittingsfittings teethspinning chambers. Кириш. Ҳозирги кунда тўқимачилик маҳсулотларининг сифатини ошириш доимий ва долзарб вазифага айланиб келмоқдаунинг ҳал этилиши эса аҳоли турмуш даражасини янада яхшиланишига ҳизмат қилади. Юқоритежамкор технологиялардан фойдаланиш асосида юқори сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш тўқимачилик саноатининг энг муҳим вазифаларидан биридир. Тўқимачилик маҳсулотларининг сифати кўп жиҳ
Содержание статьи
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 320
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
таъсир кўрсатади. Бизга маълумки, дискретловчи барабанча айланишлар частотаси ортиши билан барабанча сиртидаги тишлар сонининг ўзаро таъсири ортади [1]. Айланиш частотаси ортиши билан пилтани дискретлаш жараёни, толаларнинг гарнитура тишларидан ажралиши ва уларни транспортировкалаш яхшиланади. Шу билан биргаликда шикастланган толалар сони ортиб, йигирилган ипнинг пишиқлиги камайиб, энергия сарфи ортади [2]. Дискретловчи барабанча сиртидаги тишлар сонини қўпайтириш учун гранитура қадамини қисқартириш, кўп киримли гарнитура ўраш усулларидан фойдаланиш мумкин, лекин бу ўз навбатида, гарнитураларнинг толаларга таъсир даражаси (зарба) ортиши натижасида толанинг шикасталаниши ортади ҳамда гарнитура тишларидан толалар ажралиб чиқиши кескин равишда қийинлашади. Шу боисдан таъминланаётган пилтанинг дискретлаш самарадорлигини ошириш учун муқобил гарнитура ўраш усули ҳамда тиш зичлигини танлашга қаратилган тадқиқотлар ушбу мақолада келтирилган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили. Тўқимачилик саноатини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, ип-калава ҳамда турли хил конструкцияларни ишлаб чиқаришнинг ўсиши йигирув саноатини ҳар томонлама ривожлантиришни талаб этмақда. Машинасозлик саноати зиммасига тўқимачилик ва енгил саноатнинг барча тармоқларида имкон қадар тезроқ замонавий машиналар билан таъминлаш каби масъулиятли вазифалар юклатилган. Бизнинг ўлкада асосан пахта толаси етиштирилганлиги сабабли пахта толасини йигиришда тараққиётнинг асосий ва энг муҳим заҳираларидан бири бўлган мукаммал конструкцияли юқори самарали ҳамда сифатли пневмомеханик йигириш машиналарининг яратилиши алоҳида машина компонентларини лойиҳалашнинг муҳим такомиллашишига эҳтиёж туғдирди. Ҳозирги вақтда, йигириш корхоналари ривожланган фирмаларнинг юқори унимдорликка эга бўлган пневмомеханик йигириш машиналари, яъни Rieter (Швейцария) фирмасининг R10, R20, R40, R66 Schlafhorst (Германия) фирмасининг BD-330, BD-360, BD - 380, Oerlikon (Чехия) фирмасининг Autocoro 288, 312, С 360 и 480 каби замонавий жиҳозлари кенг қўлланилмоқда. Бизга маълумки, бу машиналарнинг барчаси илгари ишлаб чиқарилган моделларга нисбатан бир қатор дизайн ва технологик ўзгаришларга эгадир. Мисол тариқасида, барча замонавий пневмомеханик йигириш машиналарининг дискретлаш барабанчалари оптимал профилининг гарнитуралар билан жиҳозланган, ишқаланишга бардошли қопламалар (олмос ёки никел), йигирув блокини тозалаш учун робот механизмлари, узулган ипларни автоматик равишда марказлаштирилаган камераларга йиғиш учун автоматик қурилмалар каби автоматлаштирилган тизимларга эгадир. Замонавий пневмомеханик йигириш машиналарининг йигириш камералари юқори айланиш частотасига эгалиги, тўлиқ автоматлаштирилганлиги, турли узунликдаги ва ҳар хил турдаги толани қайта ишлаш қобилияти, турли чизиқли зичликдаги ипларни йигириш имкониятлари борлиги билан ажралиб туради. Бизи бир машиналарда йигириш камерларининг айланиш частотаси 150,000-200,000 мин-1 ни ташқил қилади. Бу моделларга Rieter (Швейцария) фирмасининг R40, R66, Schlafhorst (Германия) фирмасининг BD-360, BD-380, Oerlikon (Чехия) фирмасининг Autocoro 288, 312, С 360 и 480 каби замонавий жиҳозларини киритиш мумкин [3, 4]. Машинасозлик компаниялари пневмомехани йигириш машиналарининг йигириш камераларини турли диаметрли ўзгарувчан йигирув камералари билан жиҳозлаш имкониятини яратмоқда. Ушбу камераларнинг диаметрини танлашда ишлатилаётган пилта йўғонлигига ва йигирилаётган ипнинг чизиқий зичлигига ҳамда ипнинг шаклланиш зонасида ипнинг рухсат этилган таранглигига боғлиқ бўлади.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 321
Технологии текстильной и легкой промышленности
Юқорида айтиб ўтилганидек, янги пневмаомеханик йигириш машиналари тўлиқ автоматлаштирилган. Бундай машиналарни автоматлаштириш Suyessen (Германия) томонидан 1975-йилдаги робот механизмларини чиқариш билан бошланган. Ҳозирги вақтга келиб, қисман автоматлашган машиналар ҳам ишлаб чиқарилмоқда: ярим автоматлашган пневмомеханик йигириш машиналари йигириш жараёнида узулган ипларни улаш, тўлган бобиналарни автоматик алмаштириш ҳамда ташиш каби операцияларни бажариш имкониятлариги эгадир. Ушбу машиналарнинг йигириш камераларини айланиш частотаси 75000–95000 мин-1 га тезлашиш имкониятига эгадир. Бундай машиналар қаторига Rieter фирмасининг ВТ 903 пневмомеханик йигириш машиналарни ҳам киритиш мумкин. R1, R20, R40 русумли машиналари чиқиндиларни самарали тозаловчи, таъминланаётган пилтани тўрт юзмартагача чўзиш имкониятига эга бўлган ҳамда 10 тексдан 125 тексгача бўлган қалинликдаги сифатли ипларни ишлаб чиқарувчи Ri-QBOX йигирув блоки билан жиҳозланган. Пилтани тараш барабанларининг айланиш ўқлари машинанинг олд қисмига паралел жойлашган, бу эса йигириш камераси билан дискрет барабанча орасигади масофани камайтириш имкониятни яратди. (1-расм). Schlafhorst фирмаси машиналарида дискретловчи барабанча айланиш ўқлари машинанинг олдига перпендикуляр равишда жойлашган ҳамда юқори сифатли ип ишлаб чиқарувчи (Аutоcоrо 312 -Cоrоbох СЕ 11) йигириш блоки ишлатилади (1-расм). Ҳозирги вақтда ривожланган пневмомеханик йигириш машиналари ишлаб чиқарувчи фирмалари ишлатилаётган ҳомашё тури ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотга қараб ҳар хил дискретловчи барабан билан жиҳозланмоқда. Дискрет барабанчалари гарнитураларининг ейилишга чидамлигини ошириш мақсадида ишлов берилган (олмос ёки никел) қопламаларини ишлатмоқда.
1-расм Дискрет барабанчаларининг айланиш ўқлари
2-расм. Аероротор механизми. 1–ротор; 2-таянч ролиги; 3-ҳаво ёстиқчали подшибник; 4-сиқилган ҳаво таъминоти Барча замонавий машиналарда йигириш камерлари икки жуфт орқали умумий тангенсиал тасма орқали ҳаракатланади. R русумли замонавий йигириш машинларида эса йигириш камерлари Аеро ҳаво ёстиқчали подшипниклари ишлатилади (2-расм), бу йигириш камерасининг айланиш тезлигини 200000 мин-1 гача ошишига хизмат қилади. R ва Аutоcоrо маркали пневмомеханик йигириш машиналарда ипни пишитиш, камерани тозалаш, йиғилган бобинларни етказиш ва машинани бўш найчалар билан тўлдириш вазифаларни машина бўйлаб ҳаракатланувчи битта автоматик робот амалга оширади.
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 322
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
Ипнинг сифат кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган ишлар таҳлили. Ипнинг энг муҳим физик-механик хоссаларидан бири пишиқлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткич йигириш жараёнининг барқарорлигини ҳамда тайёр маҳсулотлар ассортименти ва сифатини белгилашда ҳал қилувчи кўрсаткичлардан биридир. Ип йигирилаётганда ипнинг пишиқлигини кам бўлиши пневмомеханик йигириш [5,6]га хос бўлган жараён бўлиб, бу ҳолат ип йигирилиш жараёнида толаларни ип структурасида тенг миқдорда тақсимланмаслиги билан изоҳланади. Олиб борилган илмий тадқиқот иши [7] да призматик тузилишдаги ипни кўндаланг кесими бўйича пишитилган пневмомеханик йигириш усулидаги ипнинг тузилиши ўрганиб чиқилган. Пневмомеханик усулда йигирилган ип структурасида толалар ипнинг ўзак қисмида кўпроқ жойлашини натижасида, унинг атрофига ип мустахкамлигида камроқ қатнашувчи толалар пайдо бўлишига олиб келади, бу ўз навбатида ипнинг пишиқлигини камайишига сабаб бўлади. Баъзи бир илмий тадқиқот ишлари [8; 9] да пневмомеханик машинасида олинган ипнинг нисбий узилиш кучи ҳалқали йигириш усулида йигирилган ипнинг узулуш кучига нисбатан 25-30% паст бўлганлигини кўришимиз мумкин. Бу фарқ ип ўзагига нисбатан толаларнинг кичик йўналиши ҳамда уларнинг таранглик кўрсаткичларини даражасини сезиларли даражада пасайиши билан изоҳланади. Узулиш кучининг эквивалентлигига пневмомеханик машинасида йигирилган ипдан катта бўлган нисбий узилиш таъсир этади. Олиб борилган илмий тадқиқот иши [10] да пневмомеханик усулда олинган ипларнинг пишиқлиги, ўзак толалар атрофида жойлашган бир хил тарангликка эга бўлмаган толаларнинг тўпланиши натижасида пасайиши келтириб ўтилган. Шу билан бирга пневмомеханик усулда йигирилган иплар орасида пахта ва кимёвий толалар аралашмасидан олинган ипларнинг пишиқлиги энг юқори бўлиши аниқланган. Илмий тадқиқот ишлари [9, 10] да пневмомеханик йигириш усули ип структурасидаги эгри ва илмоқсимон толалар сони ҳамда унинг мустаҳкамлиги ўртасидаги муносабатлар ўрганиб чиқилган. Олиб борилган илмий тадқиқот [11] иши муаллифи тамонидан таъкидлашича, нисбий узуш кучи гуруҳлашган толаларга боғлиқ бўлиб, ўзак атрофида ўралган толалар гуруҳининг кўп бўлиши, нисбий узуш кучининг камайишига боғлиқлиги айтиб ўтилган. Пневмомеханик усулда олинган ипнинг структурасида кам иштрок этувчи ўзакка ўралган толалар гуруҳининг ишқаланиш майдони камлиги ҳисобага ушбу толалар орасидаги ишқаланиш кучлари камайиб ипнинш нисбий узуш кучининг камайишига олиб келиши исботланган.
[12] илмий тадқиқот ишида ипнинг кўндаланг кесимини уч зонага бўлиш мумкинлиги кўрсатилган: ипни пишитиш жараёнида сирпаниб кетмайдиган толалар ички зона, ипни пишитишда толалар сирпаниши туфайли ички зонанинг пишитилиши билан фарқ қиладиган ўрта зона ҳамда ипнинг ўзак қисмига ўраладиган толалар ташқи зона.
Илмий тадқиқот [13] иши муаллифнинг тамонидан айтилган фикрига кўра, пневмомеханикда йигирилган ипнинг нисбий узиш кучи камлиги сабабларидан бири ипдаги толалар зичлигининг камлиги билан изоҳланади. Бу ҳолат эса, пневмомеханикда йигирилган ипнинг пишиқлигида иштрок этадиган толалар ишқаланиш кучи ҳалқали усулда йигирилган ипдаги толалар ишқаланиш кучидан кам эканлигини билдиради. Пневмомеханик машиналарининг камерасидаги лентали мичканинг шакли ҳалқали йигириш машиналари мичкасининг ёй шаклига ўхшашини лўришимиз мумкин. Улар фақат миқдорий жиҳатдан бир биридан фарқ қилади [14], чунки ҳалқали йигириш машиналарида мичкасининг йўғонлиги ҳамда кенглиги нисбати 1/80 ни ташкил этади. Пневмомеханик усулининг пишитиш жараёнида камера четидаги толали тасма марказдан қочма куч таъсирида девор томон босилади, бу ҳолат толаларнинг ип структурасида бир хилда иштирок этиш имконини камайтирада, ҳалқали йигириш машинасида бўлса чўзувчи асбоб чиқарувчи
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 323
Технологии текстильной и легкой промышленности
жуфтликлари орасида мичканинг бир учи қисилиб туриши эвазига ип структурасида толалар ишроки яхшиланади ҳамда ипнинг пишиқлиги ортиши аниқланган.
Бошқа бир илмий тадқиқот ишларининг муаллифлари ҳам кам йўналтирилган ҳамда тўғриланган толалардан ип ҳосил қилиш жараёнига кам куч остида бўлишини, фақат камера сирти юзасидаги толаларнинг ишқаланиш кучи туфайли ип структурасида иштироки юқори бўлиши ҳақида бир қанча фикрларини билдирганлар. Бу усулда тўғриланган ва паралеллашган толалар камера деворлари билан ишқаланиш кучи эвазига кучланиш остида пишитилиши аниқланган. [15] илмий тадқиқотда йигирув камерасидаги ипни пишитиш йўли билан ҳосил бўлишини, яъни ипнинг пишитиш цилиндрик тузилиши паст таранглик шароитида ҳосил бўлиши қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.
Олиб борилган илмий тадқиқот [16] да, ипга бурам бериш жараёни (пишитиш) маҳсулотнинг чўзилишга чидамлилигини кескин оширадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. Аммо, бурамлар сони ортиб борган сайин ипнинг қаттиқлиги ҳам ортади. Толаларни бир бирига нисбатан ишқаланиш кучини ортирувчи иккинчи омил бу марказдан қочма куч ҳисобланади. Марказдан қочма куч ортгани сари толаларнинг камера девори ва бир бири билан ишқаланиш кучи ҳам ортиб боради. Пневмомеханик усулида йигириш толали тутамчаларга бурам бериш жараёни бир қатор хусусиятларга эга. Уларнинг энг характерлиси, юқорида тақидланганидек, ипдаги толаларни йигириш камерасининг сиртида толали тутамчалар билан етарлича мустахкамликка эга бўладиган кучларнинг йўқлигидир, пневмомеханик йигириш усулида толали тутамчалар таян нуқталари йўқлиги ҳисобига пишитиш учбурчаги шакланмайди. Пневмомеханик усулида ип шаклланитириш жараёни алоҳида-алоҳида дискрет толалар бурам олиш жараёнида иштрок этиши ҳисобига, уларнинг мустахкамлик даражаси паст бўлади. [17; 18] илмий тадқиқотда пневмомеханик йигириш усулида олинган ипининг ҳақиқий бурамларни сони юқорида кўрсатилган сабабларга асос (таянч нуқтанинг йўқлиги, камера девори ҳамда толалар ўртасидаги ўзаро ишқаланиш кучини камлиги) ҳисобига бурамлар сони камайиши кузатилади. Бундан ташқари, пишитиш жараёнида толали тутамчалар марказдан қочма кучлар таъсирида камера деворидада сирпаниб кетиши мумкин, чунки тасмадаги толалар бир-бирига ҳамда йиғувчи юзага фақат ишқаланиш кучлари билан бирлашиб туради, бу ҳам бурамлар сонига бевосита таъсир ўтказмасдан қолмайди.
Буровчи момент қиймати, ипга бурам берилган сегменти ўқи бўйлаб таъсир етувчи, ёювчи юкнинг қийматига таъсир этади ҳамда унинг ортиши, ипдаги буровчи момент доимий буриш коэффициенти ортади. Ипнинг узилиш кучини ошириш ҳамда узилишлар сонини камайтириш учун машинанинг ростлаш параметрларида бурамлар сонини ошириб бериш лозимдир.
Хорижий тадқиқотлар ўрганилганда [19] пневмомеханик ва ҳалқали йигириш усулларида йигирилган ипларнинг бурамлар сони ҳамда узилиш кучи орасидаги мутаносиблик пневмомеханик йигириш усулда йигирилган ипнинг бурим коэффициенти ҳалқали ипга нисбатан юқори бўлишига қарамай бир хил эканлиги аинқланди. [20] илмий тадқиқот ишида бурамлар сони ипнинг тукдолигига таъсир кўрсатиши ва параболик ўзгариши исботланган.
Олиб борилган илмий тадқиқотлар [21]да ипнинг узилиш даражаси билан пишитиш орасидаги муносабат ўрганилган. Кузатишлар шуни кўрсатадики, пишитиш коэффиценти ортиши билан ипларнинг узулиш кўрсаткичи кескин камайишини кўришимиз мумкин. Йигирилаётган ипларнинг узилишлари сони камайишини бурамлар сони ортиши билан буровчи монетнинг ортиши орқали ифодаланади. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, бурамлар сони ортиши билан йигириш машиналарининг иш унумдорлиги камаяди. Пневмомеханик йигириш жараёнининг барқарор ишлаши ҳамда йигирилаётган ипнинг сифати кўрсаткичларига бошқа бир қатор омиллар ҳам таъсир кўрсатади. Бир қанча олимлар томонидан [22,23,24] дискретлаш жараёнини ва ушбу жараён орқали йигирилаётган
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 324
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
ипнинг физик-механик хоссаларига таъсирини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар. Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра BD-200 пневмомеханик йигириш машиналарининг йигириш блокида хом ашё билан таъминлашдаги номукаммалликлар ипнинг сифат кўрсаткичларига, асосан унинг узилиш кучига, вариация коэффициенти ҳамда ифлослик даражасига салбий таъсир кўрсатиши ўрганилган. Дискретлаш жараёнида дискрет толалар оқимда толаларнинг паралеллашиши ҳамда толаларнинг дискретловчи барабанча гарнитура тишлари билан ўзаро таъсир натижасида толаларнинг шикастланиш даражаси ортиши кузатилди. Шу билан бирга, толаларнинг ўртача узунлиги камаяди, бу шубҳасиз ипнинг узуш кучига салбий таъсир қилади, хом ашёнини тўғри танлаш ва машинанинг ростлаш параметрларни оптималлаштири орқали тола шаксатланиш даражасини (қисқаришини) камайтиришга эришиш мумкин. Олиб борилган илмий тадқиқотларга асосан толаларнинг узилиши асосан узунлиги 34 мм ва ундан юқори бўлган толаларга тўғри келиши исботланган.
Пневмомеханик машинасининг йигириш камерасини ўлчами ҳамда шакли, уни тайёрлашда ишлатилдиган материаллар, камера сиртга ишлов бериш усуллари ва камеранинг айланишлар частотаси йигириш жараёнининг самарадорлигига ва пневмомеханик усулда йигирилган ипнинг сифат кўрсаткичларига юқори даражада таъсир кўрсатади. Илмий тадқиқот ишларида йигириш қурилмаси камерасининг айланиш частотаси ортиши билан ип таранглиги деярли ўзгармаслиги ҳамда йиғувчи чулғамнинг радиуси бўйича камайишига тўғри пропорционал эканлиги аниқланди. [25] илмий тадқиқот ишида, хусусан, йигириш камерасининг айланишлар частотаси тезлигининг ип шакллантириш жараёнининг барқарорлигига таъсири ип ҳосил қалиш воронкаси конструкцияси таъсиридан катта эканлиги аниқланди. Камераларнинг айланиш тезлигини ошириш ипнинг узилиш кучининг камайишига сабаб бўлади. Толаларни дискретлаш жараёнининг таҳлили. Урчуқсиз ип йигириш усули қуйидаги технологик операцияларни ўз ичига олади: таъминланаётган ярим тайёр маҳсулотини дискретлаш; толаларнинг дискрет оқимини ташиш; толаларни циклик қўшиш ҳамда толали тутамчани ҳосил қилиш; ипни шакллантириш ҳамда пишитиш; ипни ўраш [20]. Маҳсулотни дискретлаш толалар массасини алоҳида-алоҳида толаларга ёки толалар гуруҳларига-тола мажмуаларига ажратиш жараёнидир. Таъминланаётган пилтани 3000-9000 марта ингичкалаштириш маҳсулот таъминлаш цилиндри ҳамда таъминловчи столча ёрдами таъминланаётган пилтани юқори тезликда айланаётган дискрет барабанча билан дискретлаш жараёни орқали амалга оширилади. Барабанга ўрнатилган арра тишлари толали тутамчадан толаларни тараб олиб ташлаш зонасига олиб келади. Арра тишли гарнитура тишлари ёрдамида таъминланаётган пилтадан алоҳида толалар тараб олинади ҳамда гарнитура тишларига толалар ажралиш зонасигача ташилади. Толалар билан гарнитура тишлари орасида таъсир кучи қанча юқори бўлса, толалар шунча катта куч билан тортилади. Ушбу куч толаларнинг нисбий пишиклик кучидан юқори бўлмаслиги керак, акс ҳолда толаларни шикастланиш даражаси ошиб кетади. Толаларни дискретлаш жараённи самарадорлигига таъминланаётган пилтанинг таъминловчи цилинр ва таъминловчи столча орасидаги сиқишилиш даражасига боғлиқ бўлиб, у таъминлаш столчаси ҳамда таъминлаш цилиндри орасидаги босимни ўзгартириш йўли билан ростлаш мумкин. Шунингдек, дискретлаш самарадорлиги дискретлаш барабанининг тезлигига ҳамда гарнитурани тўғри танлашга ҳам боғлиқ бўлади. Дискретлаш бир қатор омилларга боғлиқ: яъни хом ашё, технологик, ишлаб чиқариш [2]. Хом ашёнинг дискретлаш жараёнига таъсири. Толаларнинг узунлиги бўйлаб нотекис жойлашиши дискретлаш жараёнига таъсир қилади, лекин ҳалқали йигириш машинасининг чўзиш асбобига қараганда дискрет барабанининг таъсири камроқ даражада бўлиб, дискретлаш барабани толага аста-секин таъсир қилади ва унинг таъсири тола узунлиги ортиши билан ортиб боради.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 325
Технологии текстильной и легкой промышленности
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №1/2025 326
Тўқимачилик ва енгил саноат технологиялари
15. Н.В. Шейко. Исследование некоторых аэродинамических характеристик крутиноформирующего устройства машин БД-200. В реф. ЦНИИТЭИ ЛЕГПИЩЕМАША. - 1976.-вып. 1 –С.10-15. 16. R. Huber. Faktor in OE-performance. Textill. Asis. -1981. –v.12. Nr.6 –p.41-47. 17. И.И. Мигушов. Определения размеров пневмопрядильной камеры, обеспечивающей устойчивое движения нити. Изв. Вузов. Технология текстильной промышленности. - 1975. -№2. –С.42. 18. А.А. Магницкий. В.М. Рудич. О новых методах прядения. Текстильная промышленность -1970. -№8. –С.39. 19. В.Э. Маргулие. Формирование волокнистого слоя в камере пневмомеханического прядения. Текстильная промышленность -1971. -№9. –С.35. 20. J. Ripka. J. Junek. Expirimentaln studie vystupu vlaken z potahy vycesayaciho valecku spradike jednotky pole. Textill(CSSR) -1975.-30. No 2.-S48-53. 21. E. Kirscher. Crundlegende Untersuchengen zum problem der abligirungen in spunrotor. Textil Praxis. -1977. №66. s 660-663. 22. A. Barella. J. Vigo. F. Torres. Contribution to the study of the influence of turbine cleanliness on the properties of cotton and blend open-end yarns Textill Research journal. -1975. -№2. –р. 45. 23. E. Kirscher. E. Ray. Influence Of Sliver Cleanliness and Tape of Rotor Spinning System on the Quality of Yarns from Low-grade Cotton. Melliand Textilberichten. -1980. -61. –S533-538. 24. З.И. Куликова. Тенденция изменения свойств пряжи больших линейных плотностей при повышении скорости выпуска в роторном прядении. В сбор. вопросы новый технология в хлопчатобумажной промышленности. М.:-1978.-с59-62. 25. Д. Люненшлосс и др. Исследование структуры пряжи пневмомеханического прядения. Реферативный журнал. Легкая промышленность. -1979. -№8. 26. Д.А. Полякова, Я.Я. Решетников, В.Н. Вишянкова. Промышленные освоение выработки пряжи пневмомеханическим способом прядения линейной плотности 15,4-20 текс. Текстильная промышленность. -1981. -№41. –с.1-31. Крайнов Е.М. Исследования влияния параметров гарнитур чесальной машины на эффективность процесса чесания хлопка. Дисс. к.т.н. Л. - 1979 г. ЛИТЛП 27. Челышев А.М., Анчаров А., Ашнин Н.М., Штут И.И. Прибор для комплессной оценки структуры волокнистых лент. - Л.: ЦНТИ, 1978. № 409. 28. Левина В.В,, Ароников А.М., Штут И.И. и др. Устройство для измерения комплексного показателя структуры полуфабрикатов прядильного производства» -Л.: ЛенЦНТИ, 1980, №549 29. Жуманиёзов К.Ж., Матсимаилов С.Л и др. Исследование степени распрямленности волокон. «Тўқимачилик муаммолари» 1-сон 2009й 30. В.Э. Рыбин. Определение оптимальных параметров гарнитур дискретизирующий барабанчиков пневмомеханических прядильных машин для производства хлопкольняной пряжи // Теория и практика процессов прядения: Юбилейный сб. науч. трудов – Иванова: ИГТА, 2002. 31. Г.И. Магаузов, К.В. Сергеев. Устройство и обслуживание пневмомеханических прядильных машин, М.: Легпромбытиздат. 1985, 168 с.
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №1/2025 327