Перейти к содержимому
Научная статья O'zbekcha Open Access

Рус адабиётида танқидий реализм асосчиси

БАРАКАТОВА Д.А.

Выпуск
2-son
Страницы
436–439
Опубликовано
25.04.2026
Просмотры
3 7

Аннотации

Мақолада жаҳон адабиётининг ёрқин намоёндаси, рус адабиётида ўзига хос услуб ярата олган Николай Василевич Гоголь ҳаёти ва ижодий мероси тўғрисида маълумот берилган. Ёзувчининг бадиий ижодига таъсир қилган ижтимоий ва сиёсий омиллар, унинг сирли ва жумбоқли руҳий ҳолати, атроф-муҳит, жамиятга муносабати атрофлича ёритилган. Гоголнинг адабиёт тарихида муҳим ўрин эгаллаган асарлари моҳияти, мавзу ва ғояси таҳлил қилинган. Руснинг қалби бўлмиш Гоголнинг ўзбек адабиётидаги ўрни, ижодининг ўрганилиши баён қилинган.

Содержание статьи

Гоголь Нежин гимназиясида таҳсил олган (1821 - 1828) ва шу ерда ижодий фаолияти бошланган. Бу ерда адабиёт ва театрга қизиқиши кучайган, саҳна асарлари қўйишда иштирок этган, ижод қилишни бошлаган. Аммо у ўқишда жуда ҳам ажралиб турмаган, кўпроқ ижодий ишларга қизиққан. Петербургга борган, рассомлик қилган, драма тўгаракларида фаол қатнашган, айрим юмористик ролларни ижро этиб, бадиий ижод билан ҳам шуғулланган. Унинг илк асари муваффақиятсиз чиққан. Бироқ у тушкунликка тушмай, ўз ватани ҳақидаги афсона ва ривоятларни қоғозга тушира бошлади. Натижада “Диканка қишлоғи яқинидаги оқшомлар” (1831-32) ҳикоялар тўплами дунёга келди, бунда Малороссиядаги турмуш тарзи, одамлар онги, ахлоқи, халқнинг юморга бой афсоналари, урф-одатлари акс эттирилган. Бу тўплам Гоголга шуҳрат келтирди. ҳаёти ва ижоди жуда мураккаб, бир вақтнинг ўзида миллий (украин) ва рус маданияти таъсирида шаклланган. Бир муддат чет элга кетган, Германиянинг Любек, Гамбург шаҳарларида бўлган. Петербургга қайтиб давлат маҳкамаларида ишлай бошлаган. Гоголь Санкт-Петербург университети умумтарих кафедрасида профессор бўлиб ишлади (1834), бу унга тарих билан чуқурроқ танишиш имконини берди. Гоголь яшаган даврда Россияда бюрократия, коррупция, мансабпарастлик кенг тарқалган эди. У давлат идораларида ишлар экан у ердаги Development of science and technology Scientific and technical journal №2/2026 434 Aniq va ijtimoiy-iqtisodiy fanlar бошбошдоқлик, лаганбардорлик, беҳудагарлик каби бир қанча иллатларга бевосита гувоҳ бўлади. Маҳкамалардаги қоғозбозлик, сансалорлик каби иллатлар Гоголь учун бой мавзу бўлди. Ёзувчи асарларида жамиятдаги иллатлар, мансабпарастлик ва риёкорлик, инсон табиатидаги салбий хусусиятларни қаттиқ танқид қилинади. Александр Сергеевич Пушкин билан учрашуви (1831) Гоголь ижодида бурилиш ясади. У Пушкин билан яқин алоқада бўлган ва Пушкин унинг ижодига катта таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Гоголнинг ижоди Фёдор Достоевский ва Лев Толстой каби буюк ёзувчиларга кучли таъсир кўрсатган. Дарҳақиқат, Гоголнинг энг катта қуроли унинг ўткир кулгиси эди. Унинг машҳур «Ревизор» (1836) комедияси Россиядаги порахўрлик, мансабпарастлик, тилёғламалик каби иллатларни аёвсиз фош этди, амалдорларни масхара қилади. Маълумотларга кўра пьеса саҳнага қўйилганда император Николай I шахсан ўзи томошага келиб, якунда: «Ҳамма ўз насибасини олди, энг кўпи эса менга тегди», – деб тан олган экан. Гоголь шунчаки кулдирмасди, у «кўз ёшлар орқали кулги» санъатини яратганди. Унинг «Шинель» қиссасидаги кичкина одам – Акакий Акакиевичнинг фожиаси кейинчалик бутун рус адабиётида инсонпарварлик ғоясининг асосига айланди. Машҳур ёзувчи Фёдор Достоевский бежизга: «Биз ҳаммамиз Гоголнинг “Шинел”идан чиққанмиз”, – демаган. Гоголь ҳаётининг, айниқса, сўнгги йиллари жуда фожиали кечган, рус адабиётининг сирли ва жумбоқли сиймоларидан бири бўлмиш Гоголь ўзининг бош асари “Ўлик жонлар” достонининг иккинчи қисмини ёзишга кўп йиллар сарфлади, аммо руҳий тушкунлик ва ўзидан қониқмаслик ҳисси уни енгиб қўйди. Гоголь худди асарлари сингари сирли, зиддиятларга тўла, серандиша, ўйчан йигит эди, руҳиятида телбалик ва даҳолик қоришиқ эди. Қандайдир номаълум бир руҳий босим ва тушкунлик тез-тез ўз "ҳунарларини" кўрсатиб турарди. Ўлимидан бир неча кун олдин, тунда у “Ўлик жонлар” қўлёзмаларини оловга ташлаб юборди. Бу адабиёт тарихидаги энг катта йўқотишлардан бири ҳисобланади. 1852 йилда, 42 ёшида вафот этган Гоголь ўзидан бой мерос ва ечилмаган сирларни қолдириб кетди. Унинг асарлари ҳамон китобхонларни ҳам кулдириб, ҳам чуқур ўйга толдириб келмоқда. Николай Гоголь жаҳон адабиётида реализм ва сатиранинг ривожига улкан ҳисса қўшган адибдир. Унинг ижоди рус адабиётида янги босқични бошлаб берди. Дон казаклари ҳаёти ва тарихининг чуқур билимдони Гоголь «Тарас Бульба» (1835) қиссасида украин халқининг чет эл босқинчиларига қарши курашини тасвирлаган. Ўзбек адабиётида бу асар ўнлаб йиллар давомида мактаб дарслик ва мажмуаларида бериб келинган. У ҳозирга қадар ўзбек тилида, алоҳида китоб ҳолида уч бора, юз мингдан ортиқ нусхада нашр этилган. Сабаби, аввало ёзувчининг юксак бадиий маҳорати, шунингдек, асосий образ – Тарас Бульбанинг мард, ватани, эътиқоди учун ўлимга ҳам тайёр, қатъий характерли, ёвга нафрати чексиз, сотқинлик қилган ўғлини ўлдиришдан зарра иккиланмайдиган бир шахс қилиб тасвирланганида. Иззат Султон айтганидай, характер адабий асарда ғоявий ва ҳаётий мазмуннинг шакли бўлса, яъни асар қаҳрамони ёзувчи ғоясини ифода этса, Тарас Бульба образи орқали Гоголь мардлик, садоқат, ватанпарварлик ғояларини тақдим этади. Зеро Тараснинг мард, қатъий иродали, юртпарвар бир киши сифатида тасвирлангани ҳаммага маълум. “Темир иродали Тарас, унинг мардона ўғли Остап, болалигидан кўнгли бўшроқ ўсган Андрий, «Сечь учун» жонини тиккан азамат казаклар, баҳодирлик замонларини қўмсаб, кексайган чоғида ҳам қўшин сафида юрган машҳур атаманлар, ёввойи демократияга хос аскарбоши сайлови, қамалдаги шаҳарнинг очликдан эти суягига ёпишган фуқароси, бепоён қиру ўтлоқлар, партиархал ўтмиш тасвири… Бу каби ёввойи дилбарликлар, ўша давр ҳаётининг ўзига хос романтикаси ўқувчини мафтун этади”. Китобхон бош қаҳрамонни, у ҳар қанча қўполу ўжар бўлмасин, ёқтириб қолади. Тарас Бульба – ҳар бир адабиёт муҳибига тирик бир шахс каби таниш. Гоголь ижодининг чўққиси бўлган «Ўлик жонлар» (1842) достон-романида Россиядаги ўша давр ҳаётига умумий тавсиф берилган, жамият, тизим қаттиқ танқид қилинган. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №2/2026 435 Exact and socioeconomic sciences Дарҳақиқат, Россия империясида 1861 йилгача помешчикларда ўзига тобе деҳқонларга, уларнинг меҳнати ва мол-мулкига чексиз эгалик ҳуқуқи бўлган. Бундан жабр чеккан деҳқонлар чекка ҳудуд ва ўлкаларга кетишга мажбур бўладилар. “Ўлик жонлар” асари бош қаҳрамони Чичиков губерниялардан биридаги шаҳарга келади, у ердаги киборлар ишончига киришга ҳаракат қилади. Чичиков шаҳар казо-казолари иштирокидаги турли бал ва зиёфатларнинг мўътабар меҳмонига айланади. Унинг асли мақсади жамиятнинг аҳволидан ўзининг кучи, ақли ва уддабуронлиги билан катта пул топишдир, шу ниятда “ўлган” деҳқонларни, аммо охирги тафтишда тириклар қаторида ҳисобга олинган крепостнойларни сотиб олиш ёки уларга эгаликни қўлга киритиш бўлган. Сўнгра “ўлик жонлар”ни васийлик кенгашига гаров сифатида тақдим этиб, эвазига мўмай пул кредитини ундирмоқчи эди. Помешчиклар ҳам бу “ўлик жонлар”ни сотишдан манфаатдор. Чунки ўлиб кетган ҳар бир крепостной учун худди тирикларга тўлагандай солиқ тўлашга мажбур этиларди. Чичиков асардаги сатирик равишда чизилган помещиклардан ўзининг мантиқий дунёқараши билан даҳшатлидир. Чичиков – бу йиртқич, у ҳеч қандай аҳлоқий кодекс ёки принципларга амал қилмайди, ҳар қандай сотқинликка тайёр шахс. Асардаги бошқа помещиклар табиатига хос хусусиятлар унинг психологиясида ҳам мужассамлашган. Гоголь бу асарида майда дворянларнинг оддий ҳаётини эмас, балки крепостной ҳуқуқлари емирилаётган бир даврдаги Россия ижтимоий ҳаётининг оғир аҳволини кўрсатиб берган. Гоголь ўз асарини “О, Русь, қаёққа қараб кетяпсан?” деган рамзий савол-чақириқ билан тугаллайди. “Ўлик жонлар”нинг илк нашри 1842 йили эълон қилинади. Мазкур асарнинг бош қаҳрамони Чичиков тарихининг давомини халққа ёзиб тақдим қилишни ёзувчи ваъда берган эди. Иккинчи жилд учун ёзувчи ўн йил умрини сарфлади, аммо бу асар дунё юзини кўрмади. 1852 йил 24 февралда адиб қўлёзмаларни ёқиб юборди, ўн кундан кейин ўзи ҳам дунёдан ўтди. Олимлар буни муаллиф энг аввало асардан қониқмагани билан, қолаверса, адибнинг феъл-атворидаги ғайриоддийлик билан изоҳлашади. Негаки, ёзувчи яна бошқа баъзи асарларини ҳам нашр эттирмай йўқотишга ҳаракат қилган. Тахминларга кўра ва ёзувчининг айрим эътирофларига кўра “Ўлик жонлар”нинг давомида қаҳрамонлар қайта туғилиши, марказий қаҳрамон ҳам инсофга келиб, ижобийлик касб этиши керак эди. “Асар Чичиковнинг тўғри йўлга тушиб олиши билан тугайди”, дея таъкидлаган эди Гоголнинг ўзи ҳам. Афсуски, муаллиф мақсади амалга ошмайди. “Ўлик жонлар”нинг иккинчи жилди мазмунидан қониқмаган адиб қўлёзмани ўз қўли билан ёқиб юборади. Гоголнинг асарлари ўзбек китобхонлари орасида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг бир қатор намуналари маҳаллий таржимонлар томонидан ўзбек тилига маҳорат билан ўгирилган. Жумладан, адибнинг машҳур сатирага бой комедияси «Ревизор» 1935–1952 йиллар Кибриё Қаҳҳорова ва Абдулла Қаҳҳорлар томонидан таржима қилиниб, ўзбек саҳнаси ва адабий муҳитида алоҳида ўрин топди. Шунингдек, ёзувчининг юмористик руҳдаги «Иван Иванович ва Иван Никифорович ораларида бўлиб ўтмиш жанжаллар ҳикояти» асари 1972 йил Н. Алимуҳамедов таржимасида китобхонларга тақдим этилган. Гоголнинг йирик эпик асари, Рустам Абдураҳмонов таржимасидаги (1959 йил) «Ўлик жонлар» эса ўзбек адабий муҳитида катта қизиқиш билан қарши олинган бўлиб, унда жамиятдаги иллатлар, порахўрлик, мансабпарастлик ва маънавий таназзул муаммолари чуқур бадиий таҳлил этилган. Бу асар ўзининг фалсафий мазмуни ва ҳаётий образлари билан ўзбек китобхонларининг маънавий дунёсига таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, “Ревизор” ва “Уйланиш” каби саҳна асарлари Ўзбекистон театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган. Ушбу пьесалар Ўзбекистондаги турли драматик театрларда қайта-қайта саҳналаштирилиб, томошабинлар эътиборини қозонган. Айниқса, «Ревизор» асаридаги ижтимоий танқид, мансабдорлар фаолиятидаги камчиликларнинг кулгили ва ўткир тасвири уни доимий равишда долзарб асар сифатида сақлаб келмоқда. Умуман олганда, Гоголь ижоди ўзбек адабий муҳитига чуқур кириб келган бўлиб, унинг асарлари нафақат таржима қилинган, балки миллий театр санъати ривожида ҳам Development of science and technology Scientific and technical journal №2/2026 436 Aniq va ijtimoiy-iqtisodiy fanlar Баракатова Дилором Аминовна – Бухоро давлат техника университети Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси доценти. Телефон: 90-710-04-80. “ШОИРЛАР ОДАМ АТОСИ” ҲАҚИДА Мустақимова Қ.С. Бухоро давлат техника университети. Аннотация. Мақолада жаҳон маданияти тарихида муҳим ўринга эга, форс-тожик шеърияти асосчиси Абу Абдуллоҳ Рўдакий ҳаёти ва ижоди ҳамда ижодкор яшаган давр ҳақида маълумот берилган. Шоирнинг бой маънавий мероси, асарлари таркиби ва кўлами, шеъриятининг мавзу ва ғояси, уларнинг жаҳон ҳамда ўзбек адабиётидаги ўрни таҳлил қилинган. Ибратли шеърий парчалар келтирилиб, улар шарҳланган. Рудакийнинг фикрича, инсоннинг тўла бахтга эга бўлиши учун тўрт нарса керак: соғлик, яхши одоб, яхши ном ва ақл. Шоир инсонларни воқеаларнинг ички моҳиятидан унинг ташқи томонини ажрата билишга чақиради. Рудакий асарлари яхшилик, сахийлик ва улуғворликни тарғиб қилади. Калит сўзлар: форс-тожик адабиёти, мусиқа илми, ижтимоий ва сиёсий ҳолат, маданий марказ, сомонийлар саройи, адабий мерос, қасида, рубоий, ғазал, достон, инсонийлик ғоялари POETS ON ADAM (THE PROGENITOR OF HUMANKIND) Mustaqimova K.S. Bukhara state technical university. Abstract. The article provides information about the life and work of Abu Abdullah Rudaki, the founder of Persian-Tajik poetry, who holds an important place in the history of world culture, as well as about the period in which the poet lived. The rich spiritual heritage of the poet, the composition and scope of his works, the themes and ideas of his poetry, and their role in world and Uzbek literature are analyzed. Instructive poetic excerpts are presented and interpreted. According to Rudaki, four things are necessary for a person to achieve complete happiness: health, good manners, a good reputation, and intellect. The poet calls on people to distinguish the inner essence of events from their outward appearance. Rudaki’s works promote kindness, generosity, and nobility. Keywords: persian-tajik literature, musicology, socio-political situation, cultural center, Samanid court, literary heritage, qasida, rubai, ghazal, dastan, humanistic ideas. Ўз даврида замондошлари томонидан “Одам уш-шуаро – шоирлар Одам Атоси” деб улуғланган, форс-тожик адабиётининг асосчиларидан бўлмиш Абу Абдуллоҳ Рўдакий (858941) яратган маънавий мерос жаҳон маданияти тараққиётида катта аҳамият касб этади. Шоир ҳозирги Тожикистон Республикаси Панжакент тумани Панжрудак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Бу даврда Мовароуннаҳр Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Миср билан савдо ва маданий алоқаларни яхши йўлга қўйган эди. X асрда Бухоро, Самарқанд, Урганч, Марв, “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №2/2026 437