Skip to content
Scientific Article O'zbekcha Open Access

“Шоирлар одам атоси” ҳақида

МУСТАҚИМОВА Қ.С.

Issue
2-son
Pages
439–442
Published
25.04.2026
Views
5 6

Abstracts

The article provides information about the life and work of Abu Abdullah Rudaki, the founder of Persian-Tajik poetry, who holds an important place in the history of world culture, as well as about the period in which the poet lived. The rich spiritual heritage of the poet, the composition and scope of his works, the themes and ideas of his poetry, and their role in world and Uzbek literature are analyzed. Instructive poetic excerpts are presented and interpreted. According to Rudaki, four things are necessary for a person to achieve complete happiness: health, good manners, a good reputation, and intellect. The poet calls on people to distinguish the inner essence of events from their outward appearance. Rudaki’s works promote kindness, generosity, and nobility.

Article Content

“Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №2/2026 437 Exact and socioeconomic sciences Нишопур, Балх, Зарафшон водийсининг юқори қисми ҳунармандчилик, савдо ва маданий марказларга айланган эди. Айниқса, Бухоро шаҳри IX – X асрлардаёқ Шарқнинг энг йирик маданий марказларидан бири бўлган. Рудакий алоҳида қобилият соҳиби бўлиб, дастлабки маълумотни ўз қишлоғида олган, ҳали кичиклигидаёқ Қуръонни ёд олди, болалигидан шеъриятга ихлос қўйди, халқ шеърияти, қўшиқларини севиб куйлаб юради. Ўз замонасининг машҳур чолғучиси Абул Аббос Бахтиёр қўлида мусиқадан таълим олди, бир нечта мусиқа асбоблари: барбат, руд, уд, чанг, қонун асбобларини чалишда шуҳрат қозонади, мусиқаларга ўзи шеърлар ёзади. Тез орада адабиёт ва санъат соҳасида ҳам донг чиқаришга муваффақ бўлди, шеърларига Рудакий тахаллусини қўллай бошлайди. Юқорида келтирганимиздек, араблар истилосига барҳам берилиб, марказлашган давлат барпо этилгач, Хуросону Мовароуннаҳрда илм-фан, маданият, адабий ҳаёт, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ гуркираб ривожланади. Айниқса, давлатнинг қудрати Амир Наср Сомоний (914 - 943) даврида янада ошади. У шаҳару қишлоқлардан, узоқ-яқиндан аҳли ҳунар, илм-адаб аҳлини марказ Бухорога тўплайди, уларнинг фаолиятига шароит туғдириб беради, ҳомийлик қилади. Ёш истеъдод – Рудакийнинг овозасини эшитган Наср ибн Аҳмад уни Бухорога – сомонийлар саройига даъват қилади. Наср II ибн Аҳмад Сомоний Рудакийни ўз саройига таклиф этгандан сўнг, унинг ҳаётининг кўп қисми Бухорода ўтди. Натижада шеърият ва мусиқада шуҳрати ошган Рудакий ҳам бутунлай ижодга шўнғиб кетади: қасидалар, ғазаллар, рубоий, қитъа, достонлар яратади. Унинг обрўси ортиб, бойлиги ҳам ошиб боради. Рудакийнинг шоирлик шуҳрати Бухоро ва умуман Шарққа кенг тарқалди. Рудакий асарларига эътибор берилса, унинг астрономия ва қадимги юнон фалсафасини ҳам яхши тушунганлигини кўриш мумкин. Сомонийлар давлатининг кўзга кўринган давлат арбоби, Наср II ибн Аҳмаднинг яқин дўсти Абуфазл Балъамий Рудакий ҳақида «У фақат машҳур шоир бўлибгина қолмай, балки ўз даврининг етук олими ҳам эди», деб баҳо берган. Рудакийнинг басирлиги тўғрисида манбаларда турли фикрлар юритилади: бир хиллари шоирнинг онадан кўр туғилганлигини таъкидласалар, бошқалари саройдаги фитналар оқибатида жоҳил ҳукмдор амри билан Рўдакийнинг кўзларига мил тортилади ва кўр қилинади, дейилади. Аммо, шоирнинг табиат манзараларини ҳайратланарли даражада ёрқин тасвирлаганидан келиб чиқиб, кўпчилик унинг туғма кўр бўлганлигига ишонмайди. 1956 йили шоир калла суягини текшириб кўрган антрополог-ҳайкалтарош М. Герасимов кўз косасида қолган излардан шоирнинг кўзи куйдирилиб кўр қилинганлигини аниқлади. Рудакий қариган чоғида қувғинга учраган, ўз қишлоғига қайтиб фақирлиқда умр кечирган. У 941 йилда оламдан кўз юмди ва ўз ватанида дафн этилди. Бу жой халқнинг зиёратгоҳига айланди. Адабий-тарихий манбалар шоир меросини 700 мингдан 1 миллион 300 минг мисрагача, деб кўрсатишади. Баъзи олимлар эса ундан юз жилд мерос қолган дейишади. Афсуски, бизга қадар бу муаззам мероснинг жуда оз қисми етиб келган. 1956 йили Рудакийнинг 1100 йиллиги муносабати билан унинг пароканда шеърлари бир ерга жамланганда 1840 мисрани ташкил этган эди. 1957 йили шоир шеърлари моҳир таржимон ва форсий адабиёт билимдони Мунирхон Муинзода таржимасида ўзбек тилида ҳам босилиб чиқади. Рудакийнинг адабий меросидан бизгача минг байт етиб келган (икки қасида, элликта рубоий, шеърлар, достон ва бошқалар). Аммо XII аср шоири Рашид Самарқандийнинг маълумот беришича, биронта шоир Рудакий сингари кўп асар ёзган эмас. Муҳаммад Авфийнинг хабар беришича, Рудакий юзта тўплам (дафтар) ёзган. Ас-Сомонийнинг «Китоб ул-ансаб» асарида келтирилишича «Рудакийнинг шеърлар тўплами Ажам (араблар яшамайдиган) мамлакатларда машҳур. Айтишларича, Рудакий биринчи бўлиб форс тилида шеър ёзган шоирлардандир», дейилган. Шунинг учун ҳам Наср II ибн Аҳмад Сомоний унинг вазирлари ва ҳарбий бошлиқлари унга қимматбаҳо совғалар Development of science and technology Scientific and technical journal №2/2026 438 Aniq va ijtimoiy-iqtisodiy fanlar берар эдилар. Шу туфайли Рудакий катта бойликка эга бўлган. Аммо у бутун диққатэътиборини шеъриятга ва фанга қаратган. IХ — Х асрларда ҳали форсий адабий тил тўла шаклланиб улгурмаган, унда етарли даражада бадиий ижод неъматлари яратилмаганди. Ана шундай бир шароитда Рудакий халқ оғзаки ижоди инжуларига суянган ҳолда форсий адабий тилнинг пойдеворини қурди, форсий тилдаги адабиётга асос солди. Бу соҳада айтарли анъана бўлмаган ерда лирик турнинг барча жанрларида мумтоз асарлар ёзди. Рудакий шеърият вазифасини кишилар қалбига таъсир этиш, «сангу-сандон юракларни мум каби юмшатиш» деб билди. Унинг асарларида халқчил ғоялар кучли. Қадимги манбаларда Рудакийнинг «Офтоб даврони», «Ароис ан-нафоис» («Нафис куртаклар») достонлари бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Рудакийнинг касидаларидан «Модари май» («Майнинг онаси»), «Дар васфи Бухоро» («Бухоро васфи») ва «Шикоят аз пири» («Қариликдан шикоят») бизгача етиб келган. Рудакийнинг ижодида X асрнинг ижтимоий ҳаёти ўз аксини топган. Унинг ҳамма асарларида халқнинг орзу-умидлари, ман-фаатлари ифода қилинган. «Калила ва Димна», «Синдбонднома» сингари маснавийларни яратди. «Бўйи жўйи Мўлиён ояд ҳаме» («Мўлиён ариғининг бўйи келмоқдадир)» мисраси билан бошланадиган ғазали унга фавқулодда шуҳрат келтирди. Мазкур Бухоро қасидасига форс-тожик адабиёти классикларидан 120 шоир назира ёзган. Аммо биронтаси асл матн даражасига етолмаган. Рудакий бадиий ижоднинг барча соҳасида биринчи бўлди. Шунинг учун ҳам замондошлари уни «Одам уш-шуаро – шоирлар Одам Атоси» деган ном билан таъриф этадилар. Ҳақиқатан ҳам, Рудакий шеърларини кўздан кечирар эканмиз, уларда ҳақиқий ишқ билан мажозий ишқ, инсоний дўстлик, ватанпарварлик, илм ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш, инсоф ва диёнат, адолат ва адолатли шоҳ, она табиатга меҳр, атроф-муҳитни авайлаб-асраш ғоялари бетакрор нафис образлиликда тасвирланганининг гувоҳи бўламиз. Шоир ғазалларида ошиқ руҳий кечинмаларини қай йўсинда покиза тарзда ифодалашга эришса, маъшуқа чиройини ундан-да гўзал воситаларда тасвирлайди. Рудакийнинг ахлоққа оид асарларида акд-идрок, хулқ-атвор ва билим асосий ўринда тасвирланган. Мутафаккир билимни ҳамма бойликлардан устун қўяди. Рудакий асарларида илм эгаллашга даъват, инсонни шарафлаш, бу дунёда «бани одамга яхшилик қилиб» яшашга ундов, Оллоҳ томонидан берилган қисқа умрни илм ўрганиб, уни фойдали меҳнатга сарфлашга даъват етакчи мотивлардан ҳисобланади: Шу оддий кўз билан боқмагил, балки, Билим кўзи билан боққил жаҳонга. Жаҳон денгиз эрур яхши ишингдан, Кема ясаб ўтгил нарги томонга. Унинг айрим насиҳатлари инсоннинг қандай ҳолатда бахтли бўлиш шароитларини аниқлашга ёрдам беради. Рудакийнинг фикрича, инсоннинг тўла бахтга эга бўлиши учун тўрт нарса керак соғлиқ, яхши одоб, яхши ном ва ақл. У инсонларни воқеаларнинг ички моҳиятидан унинг ташқи томонини ажрата билишга чақиради. У яхшилик, сахийлик ва улуғворликни тарғиб қилади. Рудакийнинг табиат гўзалликларини ифода этган асарлари жуда жозибалидир. Унинг асарларида Ватанга, халққа муҳаббат мавзуларигина ёритилмай, кенг фалсафий фикрлар ҳам баён этилган. Масалан, «Қариликдан шикоят» асарида моддалар бир шаклдан иккинчи шаклга ўтишини ҳамда йўқ бўлиб кетмаслигини тасвирлайди. Буюк мутафаккир кишилар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик кишилик жамияти учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Унинг фикрича, ҳақиқий дўстлик учун кишиларни ҳатто турли динда бўлишлари ҳам халақит бера олмайди. Унинг қуйидаги сатрлари кенг халқ орасида машҳурдир: Жаҳоннинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун. “Fan va texnologiyalar taraqqiyoti” Ilmiy-texnikaviy jurnal №2/2026 439 Exact and socioeconomic sciences Рудакий ҳаётнинг ўзини биринчи устоз деб ҳисоблайди ва ундан таълим олишга ундайди: Ҳар киши олмаса ҳаётдан таълим, Унга ўргатолмас ҳеч бир муаллим. Рудакий асарларида инсон ақлу заковатига ишонч кучли. Асарларининг тили, бадиий ифода воситалари содда ва тушунарли килиб яратилган. У биринчи бўлиб, X асрдаёқ форс мумтоз адабиётига асос солганлиги учун кўпгина Эрон олимлари, жумладан, профессор Саййид Нафисий форс шеъриятининг ватанини Мовароуннаҳр деб ҳисоблайди. Табиатни, ватанни васф қилиш, ахлоқий панду насиҳатлар билан асарни янада таъсирчан қилиш кейинги ижодкорларга Рудакий бошлаб берган аньана эди. Жумладан, буюк шоир вафотидан кейин яна 50 йил яшаган машҳур тарихчи Абулфазл Байҳақий (9951077) унинг ғояларини ўз тарихий асарларида давом эттирди. Ўзбек адабиётида форс-тожик сўз санъатининг йирик тадқиқотчиси ва таржимони Шоислом Шомуҳамедов таржимасида Рудакий асарлари яна икки марта нашр этилди. Садриддин Айний: «Устод Рудакий ўз шеърларидан девон тузган дастлабки шоирдир», деб маълумот беради. Рудакийни рубоий жанрининг ёзма адабиётдаги кашшофи хам дейдилар. Чунки жанрнинг барча талабларига жавоб берадиган илк рубоийлар Рудакий қаламига мансуб. Ўз нафсини мағлуб этолган марддир, Ғийбатдан узоқ-узоқ кетолган марддир, Номард тепиб ўтар йиқилганларни, Ожиз кишилар қўлин тутолган марддир. *** Илонни ҳар қанча қилсанг тарбият, Охир заҳрин сочиб, етказар заҳмат. Нокас табиати илон кабидир, Юзин кўрмасликка этгил ҳаракат. У ўз рубоийларида ишқ мавзусини кенг ва чуқур ёритиб берди. Албатта, шоир рубоийларида фалсафий фикрлар ва замондан шикоят мотивлари ҳам кўзга ташланиб туради. Абу Абдуллоҳ Рудакий ўзи куйлаган ватанпарварлик, маърифатпарварлик, халқлар дўстлиги ғоялари билан барча замонларда башариятга хизмат қилаверади

References (4)

  1. 2. Инжулар уммони. Тошкент, «Мерос». 1988.
  2. 3. Абу Абдулло Рудакий. Бобо Тоҳир. Сайланма. Тошкент, 1994. 4. Ҳамиджон Ҳомидий. Одамуш-шуаро – Абу Абдуллоҳ Рудакий. «Маърифат» газетаси. 2012.31.03.
  3. 5. Маънавият юлдузлари. Абу Абдуллоҳ Рудакий. Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1999. Мустақимова Қундуз Собировна – Бухоро давлат техника университети Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси. Телефон: +998 94 002 05
  4. Development of science and technology Scientific and technical journal №2/2026 440