Ilmiy maqola
O'zbekcha
Open Access
Маҳаллий махсар уруғларидан олинган мойларни рафинациялаш технологик шароитлари
Annotatsiyalar
Annotatsiya o'zbek tilida mavjud emas.
маҳаллий хом махсар уруғи мойларигидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш технологиясисифат ва физик-кимёвий кўрсаткичлар. ТЕХНОЛОГИЧЕСКИЕ УСЛОВИЯ РАФИНАЦИИ МАСЛА ИЗ СЕМЯН МЕСТНОГО САФЛОРА Шодиев Б.М.Хакимов Ш.Ш. Бухарский государственный технический университет. Аннотация. Изучены методы гидратации и щелочной рафинации сырых растительных маселполученных из семян сафлора местного производства. Рекомендованы технологические этапы поэтапной переработки сырого масло. Определены технологические
Маҳаллий шароитларда етиштирилган махсар уруғларидан олинган хом ўсимлик мойларини гидратациялаш ва ишқорий рафинациялаш усуллари ўрганилди. Хом мойга босқичли ишлов бериш технологик босқичлари тавсия этилди. Гидратланган ва ишқорий рафинацияланган мойларни сифатини ошириш ва физик-кимёвий кўрсаткичларини яхшилаш технологик шарт-шароитлари аниқланди.
The methods of hydration and alkaline refining of crude vegetable oils obtained from locally produced safflower seeds were studied. Technological stages of step-by-step processing of crude oil were recommended. Technological conditions for improving the quality of hydrated and alkaline refining oils and improving their physicochemical parameters were determined.
Maqola Mazmuni
Кириш. Ишлаб чиқариш шароитларида хом ўсимлик мойлари тайёр истеъмол маҳсулотларига айлантириш учун гидратлаш ва ишқорий рафинациялаш усулларини амалга ошириш зарур [1, 2]. Илмий тадқиқотларда ва амалиётда изоҳланган усулларни бир нечта йўналишлари тавсия этилган [3–5]. Аммо, маҳаллий махсар уруғларидан олинган хом ўсимлик мойлари сифат кўрсаткичлари ва физик-кимёвий таснифлари ўзига хос технологик усулларни тадқиқи этилиши ва уларни амалиётга қўллашни талаб этади. Шу сабабли маҳаллий махсар уруғларидан олинган ўсимлик мойларини тозалашнинг янгича технологик усуллари жорий этиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Ишнинг мақсади. Маҳаллий шароитларда етиштирилган махсар уруғларидан олинган ўсимлик мойларини сув билан гидратлаш ва ишқорий рафинациялаштехнологик усулларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот манбалари. Маҳаллий махсар уруғларидан олинган хом ўсимлик мойлари, сув билан гидратлаш ва ишқорий рафинациялаш усули, мойларни сифат кўрсаткичлари ва физик-кимёвий таснифлари. Тадқиқотлар усуллари. Мойнинг ранглилиги Lovibond РFХ995 тинтометрида қуйидаги шкалалар бўйича аниқланди: йод (DIN 6162); АОSС Tintometr (АОСS Сс 13b-45). Пигментларнинг масса улуши Lovibond РFХ995 тинтометрида спектрометрик тарзда қуйидаги услублар бўйича аниқланди: β-каротин – ВS684 ажралиши 2.20, хлорофилл А - ЛОСS Сс 13b-55.
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 220
Озиқ-овқат саноати технологиялари
Мойдаги диен ва триен оксидланиш маҳсулотларининг миқдори УФ минтақасида UNICO 2800 сканерлаш спектрофотометрида маълум услуб бўйича спектрофотометрик тарзда аниқланди. Фосфолипидлар масса улуши АМДФ 1А экспресс-анализаторида аниқланди (ТУ МЕРА 414311.003). Кислота сони O‘z DSt 1203:2015 бўйича аниқланди. Мойда совун миқдори O‘z DSt 1195:2014 бўйича аниқланди. Намлик ва учувчи моддаларнинг масса улуши “Titro Line Alpha Plus” автоматик титраторида титриметрик тарзда аниқланди. Мойларнинг оксидланишга чидамлилиги ГОСТ Р 53160-2008 бўйича ўлчанди. Усул мойлар ва ёғларнинг тез оксидланишни келтириб чиқарадиган экстремал шароитларда: юқори ҳарорат ва мой қатлами орқали тез ҳаво оқимида оксидланишга чидамлилигини аниқлашдан иборат. Мойдаги заҳарли элементларнинг, яъни: Рb, Сu, Сd масса улуши ГОСТ Р 51301-99 бўйича, Нg – ГОСТ 26927-86 бўйича, As – ГОСТ Р 51962-2002 бўйича, Fе – МУ 08-47/077 бўйича аниқланган. Модел мойларидаги фосфолипид ассоциатларининг ўлчами “Malvern Zetasizer Nano-S” заррача ўлчами анализаторида аниқланган. Усулнинг принципи лазер нурини синов намунаси орқали ўтгандан сўнг тарқалган ёруғликни қайд этишдан иборат. Қурилма 0,6 нм дан 6,0 мкм гача бўлган ассоциатлар ўлчамини аниқлаш имконини беради. Тадқиқотлар предмети - хом махсар уруғларидан олинган ўсимлик мойларини гидратлаш ва ишқорий рафинациялаш технологик босқичларини ва шарт-шароитларини таҳлил этишга қаратилган. Натижалар. Тадқиқот ишларида натрий гидроксид эритмаси концентрациясининг рафинацияланган махсар мойининг сифат кўрсаткичлари ва чиқишига таъсири ўрганилди. Тадқиқотлар 1-расмда кўрсатилган қурилмада ўтказилди.
1-расм. Хом мойни қисман нейтраллаш ва рафинациялаш лаборатория қурилмаси
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 221
Технологии пищевой промышленности
Гидратацияланган форпресс махсар мойларининг намуналари ўрганилди (1-жадвал). Мой 22-25°C ҳароратда, реакцион массани 90 секунд давомида аралаштириш билан рафинацияланди. Натрий гидроксиднинг эритмаси ортиқча миқдори форпресс мой учун 30% ташкил қилди. Тажриба тадқиқотларининг натижалари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал. Натрий гидроксид эритмаси қуюқлигининг рафинацияланган ва гидратацияланган форпресс мой кўрсаткичларига таъсири
Рафинацияланган мой кўрсаткичлари
Бошланғичга нисбатан мой чиқими, % 1 0 (назорат) 2,3 15 - 2 125 1,65 11 93 3 150 0,67 13 91 4 175 0,31 8 90 5 200 0,17 6 89 6 225 0,13 4 86 1-жадвалда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, гидратацияланган мойни ишқорий рафинациялаш жараёни юмшоқ технологик шароитларда (Т=22-250С, τ=90 сек.), сифатининг кескин яхшиланиши ва рафинацияланган мой чиқишининг ошиши билан боради. Энг яхши натижалар мос равишда 175 г/л ва 375 г/л концентрацияли натрий гидроксиддан фойдаланганда олинади, ушбу параметрнинг янада оширилиши рафинацияланган мой кислота сонининг ва ранглилигининг бир оз ўзгариши билан унинг чиқиши пасайишига олиб келади. Рафинация жараёни хом ашёнинг табиатига ҳам боғлиқ бўлади. Олинган маълумотлар асосида гидратацияланган форпресс (150-200 г/л) махсар мойлари учун натрий гидроксид эритмасининг оптимал концентрация чегаралари аниқланди. Тажрибаларнинг кейингилари 175 г/л маълум концентрацияли натрий гидроксид эритмаси ортиқча миқдорининг оптимал қийматини аниқлаш мақсадида ўтказилди. Тадқиқотлар рафинация билан бир хил шароитларда бошланғич хом ашё маълум намуналаридан фойдаланиб ўтказилди (2-жадвал). Ишқор эритмаси ортиқча миқдори 20100% оралиғида ўзгариб турган. Олинган натижалар жадвалда келтирилган. 2-жадвал. Натрий гидроксид (175 г/л) ортиқча миқдорининг рафинацияланган форпресс мойи кўрсаткичларига таъсири
Ранглилик, 13,5 см қатламда 35 сариқ бирликда қизил бирлик
Намуна, №
NaOH эритмаси қуюқлиги, г/л
Кислота сони, мг КОН/г
Рафинацияланган мой кўрсаткичлари
NaOH эритмаси ортиқча миқдори, %
Ранглилик, 13,5 см қатламда 35 сариқ бирликда қизил бирлик
Намуна, №
Бошланғичга нисбатан чиқиш,%
Кислота сони, мг КОН/г
1 0 (назорат) 2,3 15 - 2 20 0,35 13 91 3 40 0,21 8 90 4 60 0,16 6 89 5 80 0,11 3 89 6 100 0,09 2 89
“Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 222
Озиқ-овқат саноати технологиялари
2-жадвал маълумотларини таҳлил қилиш натрий гидроксид эритмасининг ортиқча миқдори ҳам рафинацияланган мой кўрсаткичларига таъсир қилишини кўрсатади. Энг сезиларли натижаларга форпресс мойлари учун ишқор ортиқча миқдорининг мос равишда 40% қийматида эришилади. Ишқор ортиқча миқдорининг ушбу қийматлардан юқори оширилиши гидратацияланган мойларни ишқорий рафинациялаш жараёнига кам таъсир қилади. Бунда гидратацияланган махсар мойини рафинациялаш технологиясида натрий гидроксид миқдорининг сезиларли даражада камайтиришга эришилади. Олинган натижаларни инобатга олган ҳолда, турли бошланғич хусусиятларга эга бўлган гидратацияланган махсар мойларини ишқорий рафинациялаш бўйича тажрибалар ўтказилди. Бунда барча ҳолатларда ҳарорат (22°C) ва аралаштириш давомийлиги (90 с) доимий бўлган. Тажриба тадқиқотлари натижалари 3-жадвалда кўрсатилган. 3-жадвал. Гидратацияланган хом форпресс махсар мойларини ишқорий рафинациялаш натижалари
Гидратацияланган мой кўрсаткичлари Рафинацияланган мой кўрсаткичлари
Ранглилик, 13.5 см қатламда 35 сариқ бирликда қизил бирлик
Ранглилик, 1 см қатламда 35 сариқ бирликда қизил бирлик
Рафинациялаш шароитлари
Бошланғич хом-ашёга нисбатан чиқими, %
Кислота сони, мг КОН/г
Кислота сони, мг КОН/г
Бошланғич хом ашё намунаси
Ишқорнинг ортиқча миқдори %
NaOH эритмаси қуюқлиги, г/л
1 1,6 11 70 10 0,07 4 98 2 2,0 13 80 10 0,11 4 98 3 3,7 17 95 17 0,17 5 95 4 4,4 19 110 20 0,26 7 90 5 6,0 21 170 26 0,33 11 87 6 7,3 34 250 5 0,41 23 83 Берилган маълумотларнинг таҳлили (3-жадвал) шуни кўрсатадики, турли хил бошланғич кўрсаткичларга эга бўлган гидратацияланган махсар мойларини ишқорли рафинациялаш жараёнлари юмшоқ шароитда ва натрий гидроксид сезиларли даражада камайган сарфида боради. Бу хом мойларни фаоллаштирилган сув эритмалари билан гидратациялаш жараёнининг сезиларли таъсирини кўрсатади. Барча тажриба намуналарида рафинацияланган мойнинг сифати яхшиланади ва чиқиши ортади. Таққослаш учун 4-жадвалда хом ашёни фаоллаштирилган сув билан олдиндан гидратациялаш усулини қўлламасдан, хом махсар ашёси намуналарини ишқорий рафинациялаш маълумотлари келтирилган. Хом ашёни сувли эритма билан олдиндан гидратациялаш ва гидратациялашсиз махсар мойини ишқорий рафинациялаш технологияси натижаларининг қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатадики, мойни рафинациялаш бирлашган технологиясидан фойдаланиш Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган юқори сифатли рафинацияланган махсар мойини олиш имконини беради. Бунда натрий гидроксиди сарфини сезиларли даражада камайтиришга, ранглиликни яхшилашга ва рафинацияланган мой чиқишини оширишга
“Фан ва технологиялар тараққиёти” Илмий–техникавий журнал №2/2025 223
Технологии пищевой промышленности
эришилади. Булар ишлаб чиқариш шароитида тавсия этилган технологиядан фойдаланганда маълум техник ва иқтисодий афзалликларни олиш имконини беради. 4-жадвал. Хом махсар мойларини охирги ишқорий рафинациялаш натижалари
Якуний рафинацияланган мой кўрсаткичлари
Бошланғич хом ашё намунаси
Рафинациялаш шароитлари
Кислота сони, мг КОН/г
Ранглилик, 13.5 см қатламда 35 сариқ бирликда қизил бирлик
Бошланғич хомашёга нисбатан чиқими, %
NaOH эритмаси қуюқлги, г/л
Ишқорнинг ортиқча миқдори %
1 60 20 0,13 4 92 2 75 20 0,18 6 91 3 80 30 0,20 10 91 4 90 30 0,33 11 89 5 100 40 0,51 14 87 6 110 40 0,57 14 85
Хулоса. Тавсия этилган технологик босқичлар асосида хом махсар мойини гидратлаш ва ишқорий рафинациялаш усуллар оралиқ ва якуний маҳсулотларни сифатини ва кўрсаткичларини оиширишга имконият яратиб, амалиётда сарф ва харажатларни камайтиради
Adabiyotlar (9)
- 1. Арутюнян Н.С. и др. Технология переработки жиров. М.: Пищепромиздат. 1999. 314 с
- 2. Гидратация растительных масел растворами поляризующих соединений (сообщение 2) / [Е.П. Корнена, Н.П. Винюкова, Н.С. Арутюнян и др.]: Масложировая промышленность, 1984, №3, с. 15—17.
- 3. Кадиров Ю., Рузибоев А. Ёғларни қайта ишлаш технологияси. – Тошкент.: 2014, – 320 б.
- 4. Арутюнян Н.С. Перспективные решения в области интенсификации технологических процессов масложировой промышленности, - 1992 - №4/5 - с.37.
- 5. Белкин Д.В. Разработка технологии получения легкогидратируемых устойчивых к окислению масел из семян хлопчатника современных сортов: Автореф. Дисс. канд. техн. наук. 05.18.06. - Краснодар, 2005, 24 с
- 6. Арутюнян Н.С., Аришева Е.А. Лабораторный практикум по химии жиров. -М.: Пищевая пром-сть, 1979.-176 с.
- 7. М.А.Раджабов, А.Ганиев, В.Н.Попова, Ж.Ганиев «Методика пробной рафинации хлопкового масла». Ташкент, «Фан нашриёти», 2002 г.
- 8. Руководство по методам исследования, технохимическому контролю и учету производства в масложировой промышленности. – Л., ВНИИЖ, т. 2, 1967, - с.1052.
- 9. Комилов М.З., Зайниев М.Ф., Мажидов К.Х., Абдуллаев Н.Ш. Воздействие электромагнитного поля на качество форрафинированного масла. /Материалы республиканской научно-технической конференции «Научно-практические основы переработки сельхозсырья», Бухара, 1996. с.117-118. “Развитие науки и технологий” Научно–технический журнал №2/2025 224